|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 06.11.2005
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
КОРХОНАЛАР БАНКРОТЛИГИ ВА САНАЦИЯСИ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ҲУКУМАТ КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 6 ноябрдаги ПФ-3675-сонли «Республика комиссиялари ва кенгашлари фаолиятини тартибга солиш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Иқтисодий ночор корхоналар банкротлиги, хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш бўйича таъсирчан чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида:
1. Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси билан қишлоқ хўжалиги корхоналарини санациялаш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси бирлаштирилиб, корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича ягона Ҳукумат комиссияси тузилсин.
2. Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг таркиби иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова берилмайди.
3. Ҳукумат комиссиясининг раиси (Р. С. Азимов) бир ҳафта муддатда корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
5. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 29 сентябрдаги ПФ-2720-сон Фармонига 3 ва 4-иловалар;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 29 октябрдаги Ф-776-сон Фармойиши.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 31 январь,
ПФ-3204-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 13-модда)