|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.10.2020
|
ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
ЖАМОАТ ФОЙДАЛАНИШ ЖОЙЛАРИДА ИНТЕРНЕТ ТАРМОҒИДАН АХБОРОТ ОЛИШ ИМКОНИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 13 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1393-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2020 йил 30 июндаги 208-мҳ-сонли «Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3275, 30.06.2020 й.) асосан 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 январдаги «Баркамол авлод йили» Давлат дастури тўғрисида»ги ПҚ-1271-сон қарорига («Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2010 йил, 5-сон, 37-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2004 йил 23 июлдаги 216-сон буйруғи (рўйхат рақами 1393, 2004 йил 30 июль) («Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2004 й., 30-сон, 350-модда) билан тасдиқланган «Жамоат фойдаланиш жойларида Интернет тармоғидан ахборот олиш имконини бериш тартиби тўғрисида»ги низомга иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бош директор Х. МУҲИТДИНОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 1 декабрь,
410-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 50-сон, 477-модда)