Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
2005 ЙИЛДА ПАХТА ЕТИШТИРИШНИНГ ПРОГНОЗ ҲАЖМЛАРИ ВА ҒЎЗАНИ НАВЛАР БЎЙИЧА ЖОЙЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ғўзанинг тезпишар, юқори ҳосилли ва истиқболли навларини оқилона жойлаштириш, пахта етиштирувчи хўжаликларни 2005 йил ҳосили учун кондицияли чигитлар билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликларининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси билан келишилган:
2005 йилда 1-иловага мувофиқ пахта етиштиришнинг прогноз ҳажмлари;
ғўзанинг рўйхатдан ўтказилган ва истиқболли навларини 2-иловага мувофиқ жойлаштириш;
чигитни 3-иловага мувофиқ плёнка остига экиш ва хўжаликларни полиэтилен плёнкалар билан таъминлаш;
2005 йил учун ғўзанинг асосий селекция навларини 4-иловага мувофиқ истиқболлилиги ва иқтисодий рағбатлантирилиши бўйича гуруҳларга ажратиш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.
Пахта етиштиришнинг 1-иловада кўрсатилган ҳажмларига 2005 йил ҳосили учун пахта етиштирувчи хўжаликлар ва тайёрлов ташкилотлари ўртасида контрактация шартномалари тузишда назорат кўрсаткичлар сифатида қаралсин.
2. «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:
2005 йил 10 февралгача уруғлик пахтани тозалашни, 25 февралгача эса уруғлик чигитни тайёрлашни тугалласинлар, шунингдек уруғчилик корпорациялари ва компанияларини туксизлантирилган чигитлар билан 5-иловага мувофиқ ҳажмларда таъминласинлар;
хўжаликларга юқори сифатли уруғлик чигитнинг фақат дориланган ва сертификатлар мавжуд бўлган ҳолда, селекция навларини жойлаштиришнинг тасдиқланган тартибига қатъий мувофиқ равишда берилишини таъминласинлар;
2005 йил 20 февралгача уруғлик чигитни 6-иловага мувофиқ ҳажмларда вилоятлараро ташишни тугалласинлар.
3. 2005 йилда:
давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта толаси ҳажми унинг амалда етиштириладиган ҳажмининг 50 фоизи миқдорида;
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 31 октябрдаги 421-сон, 2001 йил 2 майдаги 201-сон, 2001 йил 26 ноябрдаги 461-сон ва 2004 йил 22 октябрдаги 494-сон қарорларига мувофиқ Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Осиё тараққиёт банки иштирокидаги лойиҳалар амалга оширилаётган туманлар ва қишлоқ хўжалиги корхоналари учун пахта хомашёси харидининг белгиланган тартиби ва принциплари сақлаб қолинсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари:
ғўза навларини жойлаштиришнинг тасдиқланган тартибига риоя қилиниши устидан назоратни таъминласинлар, тавсия этилган ғўза навининг туманда иккитадан ортиқ, хўжаликларда эса — биттадан ортиқ экилишига йўл қўймасинлар;
уруғлик чигит экиш учун ширкат ва фермер хўжаликлари рўйхатини бир ой муддатда танлов асосида қайта кўриб чиқсинлар.
5. Қуйидагилар:
«Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан пахтачилик хўжаликлари контрактация шартномаларини ўз вақтида тузиш юзасидан жавобгарлик — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига;
пахтачилик хўжаликларига агротехника тадбирларини ўтказишда механизациялашган хизматларни ўз вақтида кўрсатиш, техникани таъмирлаш учун зарур эҳтиёт қисмлар етказиб бериш юзасидан жавобгарлик — «Ўзагромашсервис» уюшмасига, «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компаниясига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига;
пахтачилик хўжаликларига тузилган шартномалар бўйича ҳақининг 30 фоизи олдиндан тўланган тақдирда минерал ўғитларни ўз вақтида етказиб бериш юзасидан жавобгарлик — «Ўзкимёсаноат» компаниясига, кимёлаштириш воситаларини етказиб бериш юзасидан жавобгарлик эса — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё марказига;
ҳақини белгиланган тартибда тўлаш шарти билан, ёнилғи-мойлаш материаллари билан узлуксиз таъминлаш юзасидан жавобгарлик — «Ўзнефтмаҳсулот» компаниясига юклансин.
6. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси 2005 йилда чигит экиш учун полиэтилен плёнка ишлаб чиқарадиган заводларни 7-иловага мувофиқ жадвалга биноан хомашё (гранулалар) билан таъминлашни ташкил этсин.
«Ўзкимёсаноат» компанияси, Андижон вилояти ҳокимлиги полиэтилен плёнкалар ишлаб чиқаришни ва уларнинг пахта етиштирувчи хўжаликларга зарур миқдорда етказиб берилишини ташкил этсинлар.
8. Қуйидагилар:
Шўртан газ-кимё комплекси 2005 йилда чигит экиш учун — полиэтилен плёнка ишлаб чиқарувчи заводларга хомашё (гранулалар)нинг жами ҳажмини сотишда;
«Жиззах пластмасса» акциядорлик жамияти, «Андижонполиэтилени» қўшма корхонаси — тайёр полиэтилен плёнкаларни пахта етиштирувчи хўжаликларга сотишда;
2005 йил пахта ҳосили учун фойдаланиш учун «Ўзпахтасаноат» уюшмасининг ҳудудий корхоналарига сотиладиган чигитни дорилаш воситалари қўшилган қиймат солиғи тўлашдан истисно тариқасида озод қилинсин.
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзагромашсервис» уюшмаси:
чигит экиш учун мўлжалланган ерларда январь-февраль ойларида пушта олиш амалиётини кенг жорий этсинлар;
кучли шўрланган ерларга чигит экмасинлар;
ерларнинг ботқоқланишининг, ғўзанинг зараркунандалар ва касалликлар билан зарарланишининг олдини олиш учун чигит экиш мўлжалланган майдонлар яқинига шоли ва маккажўхори экмасинлар.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 5 январь,
4-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 январдаги 4-сон қарорига
1-ИЛОВА
2005 йил ҳосили пахта хомашёси етиштиришнинг прогноз ҳажмлари

Ялпи ҳосил, минг тонна

Қорақалпоғистон Республикаси‎

185‎

вилоятлар:‎
Андижон‎

310‎

Бухоро‎

360‎

Жиззах‎

234‎

Қашқадарё‎

426‎

Навоий‎

110‎

Наманган‎

261‎

Самарқанд‎

248‎

Сурхондарё‎

345‎

Сирдарё‎

248‎

Тошкент‎

275‎

Фарғона‎

323‎

Хоразм‎

275‎

Жами:‎

3600‎

Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 январдаги 4-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси бўйича 2005 йил ҳосили учун ғўзанинг рўйхатга олинган ва истиқболли навларини жойлаштириш
минг га‎
‎‏
‎‏

‎‏
‎‏Экин майдони, ҳаммаси

шу жумладан навлар бўйича:

Тезпишар навлар‎‎

Оқдарё-6‎

Ан-Боёвут-2‎

Наманган-77

С-4727‎

Тошкент-6‎

Омад‎

Тезпишар навлар бўйича жами‎

Қорақалпоғистон Республикаси‎

100,0‎

35,0‎

62,0‎

97,0‎

вилоятлар:‎

Андижон‎ 107,0‎ 12,7‎ 12,7‎
Бухоро‎ 115,4‎
Жиззах‎ 106,4‎ 34,7‎ 69,2‎ 103,9‎
Қашқадарё‎ 164,0‎ 36,2‎ 36,2‎‎
Навоий‎ 39,4‎ 6,3‎ 14,2‎ 20,5‎
Наманган‎ 94,2‎ 21,0‎ 21,0‎
Самарқанд‎ 103,4‎ 72,4‎

15,5‎

87,9‎
Сурхондарё‎

123,0‎

59,3‎

59,3‎

Сирдарё‎

115,3‎

12,0‎

78,4‎

20,9‎

111,3‎

Тошкент‎

108,0‎

16,9‎

23,5‎

40,4‎

Фарғона‎

115,3‎

16,9‎

18,1‎

35,0‎

Хоразм‎

100,0‎

17,7‎

17,7‎

Жами:‎

1391,4‎

190,8‎

178,7‎

156,9‎

82,9‎

18,1‎

15,5‎

642,9‎

‎‏
‎‏

шу жумладан навлар бўйича:‎‎

Ўртапишар навлар

Бухоро-6‎

С-6524‎

Хоразм-127‎

Термиз-31‎

Оққўрғон-2‎

Меҳнат‎

Ўртапишар навлар
‎бўйича жами:‎

Қорақалпоғистон
‎Республикаси‎

вилоятлар:‎

Андижон‎ 64,2‎ 18,8‎ 83,0‎
Бухоро‎ 80,8‎ 80,8‎
Жиззах‎
Қашқадарё‎ 114,8‎ 114,8‎
Навоий‎ 18,1‎ 18,1‎
Наманган‎ 64,5‎ 3,7‎ 68,2‎
Самарқанд‎
Сурхондарё‎ 40,7‎ 10,0‎ 50,7‎
Сирдарё‎
Тошкент‎ 64,8‎ 64,8‎
Фарғона‎ 75,0‎ 75,0‎
Хоразм‎

62,9‎

18,4‎

81,3‎
Жами: 254,4‎ 268,5‎

62,9‎

10,0‎ 22,5‎

18,4‎

636,7‎
‎‏
‎‏

шу жумладан‎‎:

Истиқболли навлар

Истиқболли навлар бўйича жами:‎‏

Янги навлар‎‏

Бухоро-102‎

Денов‎ Бухоро-8‎

Қорақалпоғистон Республикаси‎

‎‎ 3,0‎

вилоятлар:‎

‎‎

Андижон‎

4,6‎ ‎‎ 4,6‎ 6,7‎

Бухоро‎

1,5‎ 33,1‎‎ 34,6‎

Жиззах‎

‎‎‎ 2,5‎

Қашқадарё‎

10,0‎‎‎ 10,0‎ 3,0‎

Навоий‎

‎‎ 0,8‎

Наманган‎

‎‎ 5,0‎

Самарқанд‎

10,5‎‎‎ 10,5‎ 5,0‎

Сурхондарё‎

8,0‎ ‎‎‎ 8,0‎ 5,0‎

Сирдарё‎

‎‎‎ 4,0‎

Тошкент‎

‎‎‎ 2,8‎

Фарғона‎

‎‎‎ 5,3‎

Хоразм‎

‎‎‎ 1,0‎

Жами:‎

6,1‎ 8,0‎ 53,6‎ 67,7‎ 44,1‎
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 январдаги 4-сон қарорига 3-ИЛОВА
2005 йил ҳосили учун чигит плёнка остига экиладиган майдонлар ва пахта етиштирувчи хўжаликларни полиэтилен плёнка билан таъминлаш
‎‏
Экин майдони, мингга‎‏
Полиэтилен плёнкага бўлган эҳтиёж‎‏
2004 йилдан қолгани‎‏
Ишлаб чиқарилиши зарур‎‏
шу жумладан:‎‎‎
«Андижон-полиэтилени»
‎ҚК‎
«Жиззах-пластмасса»
‎АЖ‎

Қорақалпоғистон Республикаси‎

5,7‎ 313,5‎ 313,5‎ 313,5‎

вилоятлар:‎

Андижон‎

83,7‎ 4603,5‎ 4603,5‎ 4603,5‎

Бухоро‎

3,2‎ 176,0‎ 176,0‎ 176,0‎

Жиззах‎

Қашқадарё‎

5,0‎ 275,0‎ 275,0‎ 275,0‎

Навоий‎

0,6‎ 33,0‎ 33,0‎ 33,0‎

Наманган‎

20,2‎ 1111,0‎ 110,0‎ 1001,0‎ 250,0‎ 751,0‎

Самарқанд‎

Сурхондарё‎

8,4‎ 462,0‎ 462,0‎ 462,0‎

Сирдарё‎

Тошкент‎

8,1‎

445,5‎

100,0‎

345,5‎

345,5‎

Фарғона‎

22,7‎

1248,5‎

340,0‎

908,5‎

400,0‎

508,5‎

Хоразм‎

10,8‎

594,0‎

265,0‎

329,0‎

329,0‎

Жами:‎

168,4‎

9262,0‎

815,0‎

8447,0‎

5253,5‎

3193,5‎

Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 январдаги 4-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ғўзанинг асосий селекция навларини истиқболлилиги ва иқтисодий рағбатлантирилиши бўйича гуруҳларга ажратиш

Асосий гуруҳлар‎

Селекция навлари‎

Белгиланган харид нархларига тузатиш коэффициентлари‎

I гуруҳ‎ Бухоро-6, Наманган-77, С-6524, Термиз-31, Бухоро-8‎ 1,01‎
II гуруҳ‎ С-4727, Оқдарё-6, Тошкент-6, Ан-Боёвут-2, Омад, Хоразм-127, Оққўрғон-2, Бухоро-102, Денов, Меҳнат, янги навлар‎ 1,0‎
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 январдаги 4-сон қарорига
5-ИЛОВА
2005 йил ҳосили учун уруғлик чигитларни тайёрлаш
минг тонна
‎‏
‎‏
‎‏Тозалаш ва навларга ажратиш
Туксизлантириш ва калибровка қилиш‎‏‎‏

Дорилаш‎‎

‎‏Ҳаммаси

шу жумладан‎‎‎:

асосий фондга‎

суғурта фондига‎
Қорақалпоғистон Республикаси‎ 9,1‎ 0,2‎ 7,2‎ 6,0‎ 1,2‎
вилоятлар:‎
Андижон‎ 9,7‎ 6,4‎ 7,7‎ 6,4‎ 1,3‎
шу жумладан «Андижон чигит» уруғчилик корпорацияси‎ 3,0‎ 3,0‎ 3,0‎
Бухоро‎ 10,6‎ 1,2‎ 8,3‎ 6,9‎ 1,4‎
шу жумладан Бухоро уруғчилик корпорацияси‎ 1,3‎ 1,0‎ 1,0‎ 1,0‎
Жиззах‎ 9,6‎ 5,0‎ 7,6‎ 6,3‎ 1,3‎
Қашқадарё‎ 15,7‎ 0,1‎ 12,4‎ 10,3‎ 2,1‎
Навоий‎ 3,5‎ 0,1‎ 2,8‎ 2,4‎ 0,5‎
Наманган‎ 8,6‎ 4,7‎ 6,8‎ 5,6‎ 1,1‎
шу жумладан «Миришкор» уруғчилик корпорацияси‎ 2,8‎ 2,2‎ 2,2‎ 2,2‎
Самарқанд‎ 9,4‎ 0,2‎ 7,4‎ 6,2‎ 1,2‎
Сурхондарё‎ 10,9‎ 2,0‎ 8,6‎ 7,2‎ 1,4‎
шу жумладан «Олтин чигит» қўшма корхонаси‎ 2,0‎ 2,0‎ 2,0‎
Сирдарё‎ 10,0‎ 3,8‎ 7,9‎ 6,6‎ 1,3‎
шу жумладан Марказий Осиё уруғчилик компанияси‎ 0,6‎ 0,5‎ 0,5‎ 0,5‎
Тошкент‎ 9,9‎ 2,5‎ 7,8‎ 6,5‎ 1,3‎
шу жумладан Марказий Осиё уруғчилик компанияси‎ 0,6‎ 0,5‎ 0,5‎ 0,5‎
шу жумладан «Хакипет» уруғчилик корпорацияси‎ 1,0‎ 1,0‎ 1,0‎
Фарғона‎ 10,0‎ 2,0‎ 7,9‎ 6,6‎ 1,3‎
шу жумладан «Яйпан» уруғчилик корпорацияси‎ 2,0‎ 2,0‎ 2,0‎
Хоразм‎ 9,1‎ 0,4‎ 7,2‎ 6,0‎ 1,2‎
Жами:‎ 126,1‎ 28,6‎ 99,6‎ 83,0‎ 16,6‎
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 январдаги 4-сон қарорига
6-ИЛОВА
2005 йил ҳосили учун уруғлик чигитни вилоятлараро ташиш

Жўнатувчи (вилоятлар) ‎

Олувчи ‎(вилоятлар) ‎

Селекция ‎навлари‎

Репродукция‎

Уруғлик миқдори (тонна)‎

‎Қорақалпоғистон Республикаси

‎Сирдарё

С-4727
-/-
‎ -/- ‎

1
‎‎2
‎3
‎Жами

100
‎300
‎‎550
‎950

Андижон‎

Наманган
‎Самарқанд
‎Фарғона ‎

Андижон-35
‎Армуғон
‎Андижон-35 ‎

1
‎1
‎1
‎ Жами ‎

3
‎50
‎10
‎63‎

Бухоро‎

Қорақалпоғистон Республикаси
‎Андижон

‎Жиззах
‎Қашқадарё



‎Навоий
‎Наманган
‎Самарқанд

‎Сурхондарё


‎Сирдарё
‎Тошкент
‎Фарғона‎

Бухоро-8
‎Бухоро-102
‎Бухоро-102
‎-/-
‎Бухоро-102
‎Бухоро-8
‎-/-
‎-/-
‎Бухоро-102
‎Бухоро-102
‎Бухоро-102
‎Бухоро-8
‎Бухоро-102
‎Бухоро-6
‎-/-
‎Бухоро-8
‎Бухоро-6
‎Бухоро-102
‎Бухоро-102
‎ -/- ‎

2
‎2
‎элита
‎2
‎2
‎1
‎2
‎3
‎2
‎2
‎2
‎2
‎3
‎элита
‎1
‎2
‎1
‎2
‎элита
‎2
‎Жами

40
‎6
‎10
‎100
‎4
‎40
‎400
‎300
‎8
‎15
‎35
‎1000
‎100
‎5
‎50
‎20
‎150
‎10
‎5
‎250
‎2548

Жиззах‎

Андижон



‎Сирдарё



‎Тошкент

‎ ‎

Ан-Боёвут-2
‎-/-
‎-/-
‎-/-
‎С-4727
‎-//-
‎-//-
‎-//-
‎Ан-Боёвут-2
‎-/-
‎-/-
‎-/- ‎

элита
‎1
‎2
‎3
‎элита
‎1
‎2
‎3
‎элита
‎1
‎2
‎3 ‎

5
‎20
‎200
‎100
‎10
‎190
‎210
‎160
‎5
‎20
‎200
‎1000 ‎

Фарғона‎

С-6524
‎-/-

элита
‎1
‎Жами

18
‎30
‎2168

Қашқадарё‎

Сурхондарё‎

Бухоро-6
‎-/-
‎-/-‎

элита
‎1
‎2
‎Жами

20
‎500
‎480
‎1000

Самарқанд‎

Қорақалпоғистон
‎Жиззах
‎Сирдарё ‎

Омад
‎Оқдарё-6
‎Оқдарё-6
‎-/-

2
‎1
‎1
‎2
‎Жами

64
‎30
‎200
‎850
‎1144

Сурхондарё‎

Қорақалпоғистон
‎Андижон





‎Қашқадарё




‎‎
Навоий
‎Наманган




‎‎
‎Самарқанд
‎Тошкент
‎Фарғона ‎

Денов
‎Оққўрғон-2
‎-/-
‎-/-
‎-/-
‎Денов
‎-/-
‎Денов
‎Наманган-77
‎-/-
‎-/-
‎-/-
‎Денов
‎Денов
‎Денов
‎Наманган-77
‎-/-
‎-/-
‎-/-
‎Сурхон-9
‎Денов
‎Денов
‎Денов
‎-/-‎

2
‎элита
‎1
‎1
‎2
‎1
‎2
‎2
‎элита
‎1
‎2
‎3
‎2
‎2
‎3
‎элита
‎1
‎2
‎3
‎1
‎2
‎2
‎1
‎3
‎Жами

5
‎51
‎500
‎500 (туксизлантирилган)
‎400 (туксизлантирилган)
‎10
‎100
‎145
‎20
‎100
‎680
‎1000
‎15
‎12
‎400
‎5
‎50
‎200
‎1300
‎10
‎30
‎10
‎5
‎255
‎5803

Тошкент








‎Тошкент (МОУК)

Навоий
‎Фарғона ‎

С-6524
‎С-6524
‎-/-
‎-/-
‎-/-
‎Наманган-77
‎-/-
‎-/-

‎С-6524 ‎

2
‎элита
‎1
‎2
‎3
‎элита
‎1
‎2

‎2
‎Жами

6
‎15
‎50
‎2100
‎1000
‎10
‎100
‎1150

‎500 (туксизлантирилган)
‎4931

Хоразм‎

Қорақалпоғистон
‎Жиззах

‎Навоий
‎Наманган

‎ Тошкент
‎Фарғона


‎Сирдарё

Меҳнат
‎Меҳнат
‎Хоразм-127
‎Хоразм-127
‎Меҳнат
‎-/-
‎Меҳнат
‎С-6524
‎-/-
‎-/-
‎Хоразм-150
‎Меҳнат ‎

2
‎1
‎1
‎1
‎элита
‎1
‎1
‎элита
‎1
‎2
‎2
‎2
‎Жами

33
‎10
‎8
‎10
‎5
‎20
‎20
‎17
‎215
‎600
‎40
‎35
‎1013

Ҳаммаси‎

19620‎

Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 январдаги 4-сон қарорига
7-ИЛОВА
Полиэтилен плёнка ишлаб чиқариш учун хомашё (гранулалар) билан таъминлаш
ЖАДВАЛИ

(тонна)‎

‎‏Ойлар

‎‏Жами

шу жумладан заводлар бўйича:‎‎‎

«Андижон-‎полиэтилени» қўшма корхонаси‎

«Жиззах ‎пластмасса» ‎акциядорлик ‎жамияти‎

2004 йил декабрь (баҳо)‎

2487,7‎

2487,7‎

2005 йил январь‎

4520,3‎

2487,7‎

2032,6‎

2005 йил февраль‎

2368,2‎

855,9‎

1512,3‎

Жами:‎

9376,2‎

5831,3‎

3544,9‎