|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 09.02.2023
|
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНКЛАРИДА ОЧИЛАДИГАН БАНК ҲИСОБВАРАҚЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 22 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1948-4]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/18-сонли «Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3420, 08.02.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) 7, 17 ва 51-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 16 мартдаги 7/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 18-сон, 229-модда) билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида»ги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 24 июль,
25/3-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 24 июлдаги 25/3-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. 7-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мижозлар томонидан банк ҳисобварақлари очилаётганда, банк ҳисобварағи шартномаси (жисмоний шахсларнинг омонати бўйича банк омонати шартномаси) тузилади.
Банк ҳисобварағи шартномаси (жисмоний шахсларнинг омонати бўйича банк омонати шартномаси) бўйича юзага келадиган муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади».
2. 11-банднинг сўнгги жумласи чиқариб ташлансин.
3. 25-банднинг в) кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. 30-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. 50-банддаги «божхона» деган сўз «божхона (чет эл валютасида ҳисобварақ очилган бўлса)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 38-сон, 337-модда)