Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлигининг чигитни плёнка остига экиш ва 2003 йил ҳосили учун хўжаликларни полиэтилен плёнка билан таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган таклифи 1-иловага мувофиқ қабул қилинсин.
2. «Ўзбекнефтгаз» компанияси 2003 йилда чигит экиш учун полиэтилен плёнка ишлаб чиқарувчи заводларни хомашё (гранулалар) билан 2-иловага мувофиқ таъминласин.
3. «Ўзкимёсаноат» компанияси, Андижон ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари тайёр полиэтилен плёнканинг белгиланган сифат стандартларига мувофиқ равишда ишлаб чиқарилишини ташкил этсинлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Андуслубпахта» илмий-ишлаб чиқариш тижорат маркази билан биргаликда уларнинг ишлаб чиқарилишига қараб Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга, кейинчалик республика пахтачилик хўжаликларига етказиб бериш учун, 1-иловага мувофиқ ҳажмларда ўз вақтида етказиб берилишини таъминласинлар.
«Жиззахпластмасса» акциядорлик жамияти, «Андижонполиэтилени» қўшма корхонаси ва «Бешариқ» корхонаси пахта етиштирувчи хўжаликларга 1-иловага мувофиқ тайёр полиэтилен плёнкаси сотишда қўшилган қиймат солиғидан истисно тариқасида озод этилсин.
тонн | |||||
Экин майдони, минг га | Полиэтилен плёнкага эҳтиёж, 1 гектарга 57 кг ҳисобидан | «Андижон-полиэтилени» ҚКда | «Жиззах-пластмасса» АЖда | «Бешариқ» корхонасида | |
Қорақалпоғистон Республикаси | 5 | 285 | — | 285 | |
вилоятлар: | |||||
Андижон | 104,2 | 5939 | 5939 | — | |
Бухоро | 15 | 855 | — | 855 | |
Жиззах | 11 | 627 | — | 627 | |
Қашқадарё | 20 | 1140 | — | 1140 | |
Навоий | 2 | 114 | — | 114 | |
Наманган | 37,8 | 2155 | 1856 | 299 | |
Самарқанд | 20 | 1140 | — | 1140 | |
Сурхондарё | 10 | 570 | — | 570 | |
Сирдарё | 6 | 342 | — | 342 | |
Тошкент | 24 | 1368 | — | 1368 | |
Фарғона | 45 | 2565 | 1891 | 674 | |
Хоразм | 20 | 1140 | — | 1140 | |
ЖАМИ: | 320 | 18240 | 7795 | 9771 | 674 |