Ҳужжат кучини йўқотган " " 29.11.2019
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг
буйруғи
ЁЛҒИЗ КЕКСАЛАР, ПЕНСИОНЕРЛАР ВА НОГИРОНЛАРГА ИЖТИМОИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ ТАРТИБИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 22 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 900-1]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 29 ноябрдаги 518-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 900-2, 29.11.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ–1251-сон «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 562-модда) мувофиқ шунингдек меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш сиёсатини амалга оширишни янада мувофиқлаштириш мақсадида буюраман:
1. Ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартибига (рўйхат рақами 900, 2000 йил 23 февраль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 4-сон) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 25 август,
160-П-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 38-сон, 338-модда)