Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2001 йил ҳосили учун ғўза ва шоли экинларини жойлаштиришнинг белгиланган тартибига сув танқислиги муносабати билан иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифларига розилик берилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 декабрдаги 497-сон қарорига 1-илованинг Қорақалпоғистон Республикасига доир қисми, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 январдаги 46-сон қарорига 1 ва 2-иловаларнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига доир қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ғўза | Шоли | |||
экин майдони, минг га | ялпи ҳосил, минг тонна | экин майдони, минг га | ялпи ҳосил*, минг тонна | |
Қорақалпоғистон Республикаси | 80 | 185,6 | 2 | 6,6 |
Хоразм вилояти | 95 | 280 | 2 | 8 |