|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 03.02.2014
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси Васийлик кенгашининг таркиби тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 январдаги 20-сонли «Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган Халқаро хайрия фондини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси Васийлик кенгашининг янгиланган таркиби иловага мувофиқ маъқуллансин.
2. Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда уларнинг лавозимига янгидан тайинланган шахслар унинг таркибига киритилиши маълумот учун қабул қилинсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси Васийлик кенгашининг фаолиятини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 4 мартдаги 74-сон қарорига 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 3 май,
204-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 3 майдаги 204-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг Васийлик кенгаши
ТАРКИБИ
| 1. | Ғуломова Д.М. | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси |
| 2. | Нурмуродов М.Б. | — | Молия вазири, Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари |
| 3. | Назиров Ф.Ғ. | — | Соғлиқни сақлаш вазири |
| 4. | Обидов О.О. | — | Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири |
| 5. | Кўчимов А. | — | «Ўзтелерадио» компанияси раиси |
| 6. | Шоғуломов Р.Ш. | — | Давлат матбуот қўмитаси раиси |
| 7. | Йўлдошева Г.Б. | — | Олий Мажлис депутати |
| 8. | Зокиров О.А. | — | «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари |
| 9. | Ҳасанов Б.В. | — | «Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари |
| 10. | Лавозимига кўра | — | «Навоийазот» ишлаб чиқариш бирлашмасининг бош директори |
| 11. | Лавозимига кўра | — | «ЎзДЭУавто» қўшма корхонаси бош директори |
| 12. | Тишченко С.П. | — | Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари |
| 13. | Қурбонов Д.Д. | — | Акушерлик ва гинекология илмий-тадқиқот институти директори |
| 14. | Маҳмудова Д.И. | — | Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Педиатрия илмий-тадқиқот институти директори |
| 15. | Усмонов Н. | — | Республика йўл жамғармаси раиси |
| 16. | Жалилов Ш.И. | — | «Маҳалла» жамғармаси раиси |
| 17. | Убайдуллаев Б.Х. | — | Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» жамоат ҳаракати марказий кенгаши раиси |
| 18. | Каримова В.М. | — | «Оила» республика илмий-амалий маркази директори |
| 19. | Демчук А.Ф. | — | 21-сон «Меҳрибонлик» уйи директори |
| 20. | Доминик Ханс Питер | — | «Нестле Продактс» компанияси вакили |
| 21. | Танкут Турна ўғли | — | «Проктер энд Гэмбл» компанияси бош менежери |