1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.07.00 Алоҳида тармоқларда ҳисоб;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
Қарори
Электр энергиясини сотишни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 31 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2127]
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 9-сон, 142-модда) 5-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги Низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1992 й., 12-сон, 37-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 майдаги 98-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 21-сон, 162-модда) асосан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сонли «Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 35-сон, 382-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Электр энергиясини сотишни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 7 июль,
53-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 7 июль,
2010-32-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 7 июлдаги 53, 2010-32 -сонли қарорига ИЛОВА
Электр энергиясини сотишни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги
Низом
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сонли «Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 35-сон, 382-модда) мувофиқ, ҳудудий электр тармоқлари корхоналари (кейинги ўринларда — ҲЭТК) томонидан электр энергиясини сотишнинг бухгалтерия ҳисоби масалаларини тартибга солади.
1. ҲЭТК томонидан электр энергиясини сотишнинг бухгалтерия ҳисобининг асосий мақсади бўлиб, етказиб берилган электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китобларни тўлиқ ва ўз вақтида амалга ошириш учун электр энергиясини узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиниши тўғрисида ҳаққоний маълумотлар олиш ҳисобланади.
2-§. Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан электр энергиясини харид қилиш бўйича операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби
2. ҲЭТК электр энергиясини, электр энергетика соҳасидаги махсус ваколатли органнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланган электр энергиясининг ягона харид қилувчисидан электр энергиясини етказиб бериш шартномасига асосан олади. ҲЭКТ ҳар ойда электр энергетикаси соҳасидаги махсус ваколатли органнинг тегишли вакиллари билан биргаликда электр тармоғининг баланс бўйича мансублилик чегарасида ҳисоб-китоб даври учун электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичларини ёзиб олади.
кредит 6120 «Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар» счёти — ҳар ойлик электр энергиясини етказиб бериш тўғрисидаги далолатнома ва счёт-фактурага асосан харид қилинган электр энергиясининг суммасига;
б) олинган счёт-фактурага мувофиқ сотиб олинган электр энергияси бўйича ҚҚС суммасига:
дебет 4410 «Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)» счёти;
кредит 6120 «Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар» счёти;
в) ҲЭТК томонидан харид қилинаётган электр энергияси бўйича бўнак тўловлари амалга оширилганда:
дебет 4310 «ТМҚлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар» счёти;
кредит пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5100, 5500 ва ҳ.к.) — ҳисобот даврида харид қилинаётган электр энергияси учун берилган бўнак суммасига;
г) харид қилинган электр энергияси учун якуний ҳисоб-китоблар амалга оширилаётганда илгари берилган бўнак тўловлари суммаси ҳисобга олинганда:
дебет 6120 «Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар» счёти;
кредит 4310 «ТМҚлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар» счёти;
д) ҳисобот даври мобайнида харид қилинган электр энергияси учун якуний ҳисоб — китоблар ҳар ойлик электр энергиясини етказиб бериш тўғрисидаги далолатнома ва счёт-фактурага мувофиқ амалга оширилганда:
дебет 6120 «Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар» счёти;
3. Бевосита ҲЭТКларнинг электр тармоқларидан, ҳамда истеъмолчи юридик шахслар ёки субистеъмолчиларнинг электр тармоқлари орқали узатилаётган (етказиб берилаётган) электр энергияси учун истеъмолчи — юридик шахслар билан ҳисоб-китоблар қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган электр энергиясининг тегишли тарифлари бўйича электр таъминоти шартномасига асосан амалга оширилади.
4. Барча тоифадаги истеъмолчи — юридик шахсларга электр энергиясини ҳар ойда етказиб бериш, шартномага мувофиқ тегишли ой учун етказиб берилиши назарда тутилган электр энергияси ҳажмининг қийматидан қонунчиликда белгиланган миқдорда бўнак тўлови истеъмолчи — юридик шахс томонидан тўлангандан кейин амалга оширилади.
5. Шартномага асосан тегишли ой учун электр энергиясини етказиб бериш ҳисобига бўнак тўловларининг келиб тушиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
6. Истеъмолчи — юридик шахснинг электр энергияси учун қарзи бўлган тақдирда, унинг бўнак тўлови ҳисобига ўтказилган маблағлари қарзни қоплашга йўналтирилади ва аванс тўлови сифатида ҳисобга олинмайди. Қарзни қоплашга йўналтирилган маблағлар, бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
7. Истеъмолчи — юридик шахснинг айби билан шартномада кўрсатилган электр энергияси ҳажми тўлиқ истеъмол қилинмаган тақдирда, бўнак тариқасида тўланган маблағларни қайтариш амалга оширилмайди ва у истеъмол қилинган электр энергияси учун кейинги ҳисоб-китобларда ҳисобга олинади.
8. Истеъмолчи — юридик шахсларга ҳисобот даврида етказиб берилган (сотилган) электр энергияси ҳажми, истеъмолчи билан биргаликда ёзиб олинган ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичларидан келиб чиқиб электр энергияси истеъмолининг амалга оширилган ҳисобланиши асосида, агарда кўрсаткичлар мавжуд бўлмаган тақдирда, электр таъминоти шартномасида кўрсатилган электр энергияси (қуввати) истеъмолининг шартномадаги миқдори асосида аниқланади.
Истеъмолчи — юридик шахс томонидан истеъмол қилинган электр энергиясининг ҳажми шартномадаги миқдорлар бўйича ҳисобланганда, кейинчалик ҲЭТК томонидан истеъмолчи — юридик шахс билан биргаликда аниқланган ҳақиқатда истеъмол қилинган электр энергияси (қуввати) учун қайта ҳисоб-китоб қилинади.
9. Электр энергияси (қуввати)нинг сотилган ҳажмини ҳисоблаш якунига мувофиқ ҲЭТК ҳисоб-китобларни амалга оширади ва истеъмолчи — юридик шахсга Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 222-моддасининг талабларига мувофиқ счёт-фактура ёзиб беради.
Истеъмолчи — юридик шахсда турли тариф гуруҳларига мансуб бўлган объектлар мавжуд бўлган тақдирда ҳар қайси тариф гуруҳини алоҳида кўрсатган ҳолда умумий счёт-фактура ёзилади.
12. Электр энергиясини истеъмолчи — юридик шахсларга шартномадаги миқдор бўйича ҳисоблаб сотилиши, ҳамда ҳақиқатда истеъмол қилинган электр энергияси учун истеъмолчи — юридик шахслар билан қайта ҳисоб-китоб қилиниши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
а) электр энергиясини истеъмолчи — юридик шахсларга, қонунчиликда белгиланган тартибда шартномадаги ҳисобланган миқдор бўйича сотишдан тушум ҳисобланганда:
дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» счёти;
кредит 9020 «Товарларни сотишдан даромадлар» счёти — электр энергиясини истеъмолчи — юридик шахсларга, «Ўзбекэнерго» ДАК томонидан қонунчиликка мувофиқ ишлаб чиқилган ва «Ўздавэнергоназорат» давлат инспекцияси (кейинги ўринларда — «Ўздавэнергоназорат» ДИ) томонидан тасдиқланган ҲЭТК ва истеъмолчи — юридик шахс ўртасидаги электр таъминоти шартномасига асосан ҳисобланган шартномадаги миқдор бўйича сотишдан олинган тушум суммасига;
кредит 2990 «Бошқа товарлар» счётида «Электр энергияси» счётини алоҳида ажратган ҳолда — қонунчиликда белгиланган тартибда электр энергияси истеъмолининг шартномадаги ҳисобланган миқдори бўйича сотиш ҳажми (миқдори) ва электр энергиясини сотиб олиш қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган истеъмолчи — юридик шахсларга сотилган электр энергиясининг таннархи (сотиб олиш қиймати) суммасига;
в) ҳисобот даври мобайнида электр энергияси истеъмолининг шартномадаги ҳисобланган миқдори бўйича ҳар бир истеъмолчи — юридик шахс бўйича сотишдан олинган тушум тан олинганда ва унда, илгари олинган бўнак тўловлари суммаси ҳисобга олинганда:
дебет 6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» счёти;
кредит 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» счёти;
кредит 2990 «Бошқа товарлар» счётида «Электр энергияси» счётини алоҳида ажратган ҳолда — қайта ҳисоб-китоб қилиш давридаги ижобий фарқ ҳажми (миқдори) ва электр энергиясининг сотиб олиш қийматидан келиб чиқиб ҳисобланган ижобий фарқ ҳажми таннархи суммасига;
салбий фарқ ҳажми таннархининг тузатилишини акс эттириш:
дебет 2990 «Бошқа товарлар» счётида «Электр энергияси» счётини алоҳида ажратган ҳолда — қайта ҳисоб-китоб қилиш давридаги салбий фарқ ҳажми (миқдори) ва электр энергиясининг сотиб олиш қийматидан келиб чиқиб ҳисобланган салбий фарқ ҳажмининг таннархи суммасига;
шартномадаги ҳисобланган миқдордан келиб чиқиб истеъмол қилинган электр энергияси бўйича истеъмолчи — юридик шахснинг қарздорлиги бўлмаган ҳолатда, ёки ҲЭТКнинг илгари олинган аванс тўловлари бўйича юридик шахсдан қарздорлиги мавжуд бўлган ҳолатда, салбий фарқ суммасига қуйидагича бухгалтерия ёзуви амалга оширилади:
13. Истеъмолчи — юридик шахснинг айби билан ҳисобга олиш асбоби бузилган: ҳисобга олиш асбобини ишга тушириш схемаси ўзгарган, ҳисобга олиш асбобидан ташқари электр қабул қилгичлар уланган ёки электр энергияси бошқача усулда ўғирланган ҳолларда электр қабул қилгичларнинг уланган қуввати ва истеъмолчи — юридик шахснинг электр таъминоти шартномасида кўрсатилган ишлаш соатлари бўйича электр энергияси сарфини тасдиқловчи ҳужжат асосида қайта ҳисоблаб чиқилиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
истеъмолчи — юридик шахснинг айби билан ва/ёки бошқа шунга ўхшаш ҳолларда ҳисобга олиш асбоби бузилган ҳолатларда, қўшимча равишда қайта ҳисобланган электр энергияси сарфининг таннархини акс эттириш:
кредит 2990 «Бошқа товарлар» счётида «Электр энергияси» счётини алоҳида ажратган ҳолда — қўшимча равишда қайта ҳисобланган давр мобайнида қонунчиликда белгиланган тартибда электр энергияси истеъмолининг шартномадаги ҳисобланган миқдори бўйича сотиш ҳажми (миқдори)дан ва электр энергиясини сотиб олиш қийматидан келиб чиққан ҳолда қўшимча равишда қайта ҳисобланган электр энергияси сарфининг таннархи суммасига.
14. Ўзларининг электр қурилмаларини ҲЭТКнинг электр тармоқларига ўзбошимчалик билан улаган тақдирда, истеъмолчи — юридик шахс томонидан фойдаланилган электр энергияси ҳажми бўйича ундириладиган сумманинг ҳисобланиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» счёти;
кредит 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» счёти — ўзбошимчалик билан уланган тақдирда, истеъмолчи–юридик шахсдан ундириладиган электр энергияси ҳажмидан ҳисобланган ҚҚС суммасига;
ўзларининг электр қурилмаларини ҲЭТКнинг электр тармоқларига ўзбошимчалик билан улаган тақдирда, истеъмолчи — юридик шахслар томонидан фойдаланилган электр энергияси таннархининг ҳисобдан чиқарилиши:
кредит 2990 «Бошқа товарлар» счётида «Электр энергияси» счётини алоҳида ажратган ҳолда — ўзларининг электр қурилмаларини ҲЭТКнинг электр тармоқларига ўзбошимчалик билан улаган ҳолларда, ундириш ҳисобланилган давр мобайнида электр энергиясининг фойдаланилган ҳажми (миқдори) ва сотиб олиш қийматидан келиб чиқиб ҳисобланган истеъмолчи — юридик шахс томонидан фойдаланилган электр энергиясининг таннархи суммасига.
15. Истеъмолчи — юридик шахслар, ой мобайнида етказиб берилган электр энергияси учун якуний ҳисоб-китобларни, қонунчиликка мувофиқ тузилган электр таъминоти шартномасида кўрсатилган муддатларда амалга оширади. Агарда, якуний ҳисоб-китоблар кўрсатилган муддатларда амалга оширилмаган бўлса, ҲЭТК истеъмолчилар — юридик шахсга электр энергиясини етказиб беришни тўхтатади, бундан электр энергияси етказиб беришнинг махсус тартибига эга бўлган корхоналар мустасно. Айни бир вақтда, ҲЭТК истеъмолчи — юридик шахснинг шахсий варақасидаги маълумотлар асосида, ҳисоб-китоб қилинаётган ойда етказиб берилган электр энергияси суммасидан амалга оширилган тўловлар суммасини чиқариб ташлаган ҳолда хизмат кўрсатувчи банк орқали акцептланган тўлов талабномасини тақдим этади.
17. ҲЭТК томонидан шартномавий миқдордан ортиқча электр энергияси ва қувватини истеъмол қилганлиги учун жарима санкциялари ҳисобланганда, ҳамда истеъмолчи — юридик шахс томонидан олинган электр энергияси қийматини ўз вақтида тўламаганлиги учун пенялар ҳисобланган ҳолларда, ҳисобланган жарима санкциялари ва пенялар суммалари бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
18. Электр энергиясини ҳисобга олиш истеъмолчи — юридик шахснинг айбисиз вақтинчалик бузилганда, етказиб берилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб ҲЭТКнинг қарорига кўра, ҳисобга олиш бузилишига қадар бўлган олдинги ҳисоб-китоб давридаги ёки ҳисобга олиш тиклангандан кейинги даврдаги ўртача суткалик сарф бўйича амалга оширилади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар амалга оширилади:
а) электр энергиясини ҳисобга олиш истеъмолчи — юридик шахснинг айбисиз вақтинчалик бузилганда, ҲЭТКнинг далолатномаси ва тўлов учун қўшимча ёзиб берилган тўлов ҳужжати асосида истеъмолчи — юридик шахсга сотилган электр энергияси ҳажмининг ҳисобга олиш бузилишига қадар бўлган олдинги ҳисоб-китоб давридаги ўртача суткалик сарфи бўйича ҳисобланиши:
дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» счёти;
кредит 2990 «Бошқа товарлар» счётида «Электр энергияси» счётини алоҳида ажратган ҳолда — қўшимча равишда ҳисобланган давр мобайнида қонунчиликда белгиланган тартибда, электр энергияси истеъмолининг шартномадаги ҳисобланган миқдори бўйича сотиш ҳажми (миқдори)дан ва электр энергиясини сотиб олиш қийматидан келиб чиқиб қўшимча равишда ҳисобланган электр энергияси таннархи (сотиб олиш қиймати) суммасига.
19. Ҳисоб-китоб даври учун электр энергияси (қуввати)нинг ортиқча олинган ҳажми, истеъмолчи — юридик шахснинг ҳисоботи билан ёки солиштириш далолатномаси билан тасдиқланган ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичлари бўйича аниқланади ва у жарима миқдорини ҳисоблаш учун асос ҳисобланади.
20. ҲЭТК жарима санкциялари ва пенялар бўйича алоҳида ҳисобни юритади, уларни ҳисоботларда алоҳида устунда акс эттиради ва улар бўйича алоҳида тўлов талабномаларини расмийлаштиради ва тақдим этади.
4-§. Электр энергиясини маиший истеъмолчи (аҳоли)га сотиш бўйича операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби
21. Маиший истеъмолчи томонидан ҳисоб-китоб даврида ҳақиқатда истеъмол қилинган электр энергияси миқдори маиший истеъмолчидаги ҳисобга олиш асбобининг кўрсаткичлари бўйича аниқланади.
22. Ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичларини навбатдаги ёзиб олиш пайтигача маиший истеъмолчига ҳисоб-китоб даврида етказиб берилган электр энергияси ҳажми, электр энергияси истеъмолининг шартномадаги миқдори бўйича ёки ўтган давр учун электр энергияси истеъмолининг ҳақиқий ҳажми тўғрисидаги маълумотлар асосида, яъни охирги иккита айланиб чиқишдаги ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичлари ўртасидаги фарқни улар ўртасидаги кунлар сонига бўлиб ва ҳисоб-китоб давридаги кунлар сонига кўпайтириб аниқланган ўртача суткалик истеъмол ҳажмидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланиши мумкин.
23. Маиший истеъмолчидан истеъмол қилинадиган электр энергияси ҳисобига келиб тушадиган бўнак тўловлари бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5100,5200, 5500 ва ҳ.к.);
24. Қонунчиликда белгиланган тартибда ҳажми аниқланиб, маиший истеъмолчиларга сотилган электр энергиясининг бухгалтерия ҳисоби қуйидагича амалга оширилади:
а) қонунчиликда белгиланган тартибда, электр энергияси истеъмолининг шартномадаги ҳисобланган миқдори бўйича ёки ўтган даврлар учун электр энергиясининг ҳақиқий сарфи тўғрисидаги маълумотлар асосида электр энергиясини маиший истеъмолчиларга сотишдан тушум ҳисобланганда:
дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» счёти;
кредит 9020 «Товарларни сотишдан даромадлар» счёти — электр энергиясининг шартномадаги миқдори бўйича ёки ўтган даврлар учун электр энергиясининг ҳақиқий сарфи тўғрисидаги маълумотлар асосидаги ҳисоб-китобларга мувофиқ электр энергиясини маиший истеъмолчиларга сотишдан тушум суммасига;
кредит 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» счёти — электр энергиясининг шартномадаги миқдорига мувофиқ ёки ўтган даврлар учун электр энергиясининг ҳақиқий сарфи тўғрисидаги маълумотлар асосида электр энергиясини маиший истеъмолчиларга сотилган ҳажмидан ҳисобланган ҚҚС суммасига;
кредит 2990 «Бошқа товарлар» счётида «Электр энергияси» счётини алоҳида ажратган ҳолда — қонунчиликда белгиланган тартибда, электр энергияси истеъмолининг шартномадаги ҳисобланган миқдори бўйича ёки ўтган даврлар учун электр энергиясининг ҳақиқий сарфи тўғрисидаги маълумотлар асосида сотилган ҳажми (миқдори)дан ва электр энергиясининг сотиб олиш қийматидан келиб чиқиб ҳисобланган маиший истеъмолчиларга сотилган электр энергиясининг таннархи (сотиб олиш қиймати) суммасига;
в) ҳисобот даври мобайнида электр энергиясини шартномадаги ҳисобланган миқдори бўйича сотишдан тушум ҳар бир маиший истеъмолчи бўйича тан олинганда илгари олинган бўнак тўловлари ҳисобга олинганда:
дебет 6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» счёти;
г) маиший истеъмолчилар томонидан ҳақиқатда истеъмол қилинган электр энергияси учун кейинчалик қайта ҳисоб-китоб қилинганда:
электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичларига мувофиқ маиший истеъмолчилар томонидан ҳақиқатда истеъмол қилинган электр энергияси қийматининг шартномадаги ҳисобланган миқдор бўйича ёки ўтган даврлар учун электр энергиясининг ҳақиқий сарфи тўғрисидаги маълумотлар асосида тан олинган сотиш тушуми суммасидан ошган суммасига (ижобий фарқ):
дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» счёти;
кредит 2990 «Бошқа товарлар» счётида «Электр энергияси» счётини алоҳида ажратган ҳолда — қайта ҳисоб-китоб қилиш давридаги ижобий фарқ ҳажми (миқдори) ва электр энергиясининг сотиб олиш қийматидан келиб чиқиб ҳисобланган ижобий фарқ ҳажмининг таннархи (сотиб олиш қиймати) суммасига;
илгари олинган бўнак тўловларининг қолган суммаси мавжуд бўлган ҳолларда, уларни истеъмол қилинган электр энергиясининг ижобий фарқи суммасига ҳисобга олинганда:
дебет 6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» счёти;
шартномадаги ҳисобланган миқдор бўйича ёки ўтган даврлар учун электр энергиясининг ҳақиқий сарфи тўғрисидаги маълумотлар асосида тан олинган сотиш тушуми суммасининг, электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичларига мувофиқ маиший истеъмолчилар томонидан ҳақиқатда истеъмол қилинган электр энергияси қийматидан ошган суммасига (салбий фарқ):
салбий фарқ ҳажми таннархининг тузатилишини акс эттириш:
дебет 2990 «Бошқа товарлар» счётида «Электр энергияси» счётини алоҳида ажратган ҳолда — қайта ҳисоб-китоб қилиш давридаги салбий фарқ ҳажми (миқдори) ва электр энергиясининг сотиб олиш қийматидан келиб чиқиб ҳисобланган салбий фарқ ҳажмининг таннархи (сотиб олиш қиймати) суммасига;
шартномадаги ҳисобланган миқдордан келиб чиқиб ёки ўтган даврлар учун электр энергиясининг ҳақиқий сарфи тўғрисидаги маълумотлар асосида ҳисобланган истеъмол қилинган электр энергияси бўйича маиший истеъмолчининг қарздорлиги бўлмаган ҳолатда, ёки ҲЭТКнинг илгари олинган аванс тўловлари бўйича маиший истеъмолчидан қарздорлиги мавжуд бўлган ҳолатда, салбий фарқ суммасига қуйидагича бухгалтерия ёзуви амалга оширилади:
дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» счёти;
25. Маиший истеъмолчининг айби билан ҳисобга олиш асбоби бузилган: ҳисобга олиш асбобини ишга тушириш схемаси ўзгарган, ҳисобга олиш асбобидан ташқари электр қабул қилгичлар уланган ёки электр энергияси бошқача усулда ўғирланган ҳолларда электр қабул қилгичларнинг уланган қуввати ва маиший истеъмолчининг электр таъминоти шартномасида кўрсатилган ишлаш соатлари бўйича электр энергияси сарфини тасдиқловчи ҳужжат асосида қайта ҳисоблаб чиқилиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
маиший истеъмолчининг айби билан ва/ёки мазкур бандда кўрсатилган бошқа шунга ўхшаш ҳолларда, ҳисобга олиш асбоби бузилган ҳолатларда қўшимча равишда қайта ҳисобланган электр энергияси сарфининг таннархини акс эттириш:
кредит 2990 «Бошқа товарлар» счётида «Электр энергияси» счётини алоҳида ажратган ҳолда — қўшимча равишда қайта ҳисобланган давр мобайнида қонунчиликда белгиланган тартибда электр энергияси истеъмолининг шартномада ҳисобланган миқдори бўйича ёки ўтган даврлар учун электр энергиясининг ҳақиқий сарфи тўғрисидаги маълумотлар асосида ҳисобланган сотиш ҳажми (миқдори)дан ва электр энергиясини сотиб олиш қийматидан келиб чиққан ҳолда қўшимча равишда қайта ҳисобланган электр энергияси сарфининг таннархи (сотиб олиш қиймати) суммасига.
26. Истеъмол қилинган электр энергияси учун маиший истеъмолчилар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги учун, қонунчиликда ўрнатилган тартибда пеня ҳисобланган ҳолларда, ҳисобланган пеня суммаси бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
дебет 4860 «Даъволар бўйича олинадиган счётлар» счёти;
27. Ўзларининг электр қурилмаларини ҲЭТКнинг электр тармоқларига ўзбошимчалик билан улаган ҳолларда, маиший истеъмолчи томонидан фойдаланилган электр энергияси ҳажми бўйича ундириладиган сумманинг ҳисобланиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» счёти;
ўзларининг электр қурилмаларини ҲЭТКнинг электр тармоқларига ўзбошимчалик билан улаган ҳолларда, маиший истеъмолчи томонидан фойдаланилган электр энергияси таннархининг ҳисобдан чиқарилиши:
кредит 2990 «Бошқа товарлар» счётида «Электр энергияси» счётини алоҳида ажратган ҳолда — ундириш ҳисобланилган даврда ўзларининг электр қурилмаларини ҲЭТКнинг электр тармоқларига ўзбошимчалик билан улаган ҳолларда, маиший истеъмолчилар томонидан электр энергиясининг фойдаланилган ҳажми (миқдори) ва сотиб олиш қийматидан келиб чиқиб ҳисобланган фойдаланилган электр энергиясининг таннархи (сотиб олиш қиймати) суммасига.
28. Электр энергиясидан фойдаланиш қоидасини бузганлиги учун маиший истеъмолчига қонунчиликда белгиланган тартибда жарима санкцияларининг ҳисобланиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
дебет 4860 «Даъволар бўйича олинадиган счётлар» счёти;
кредит 9330 «Ундирилган жарима, пеня ва устамалар» счёти — электр энергиясидан фойдаланиш қоидасини бузганлиги учун маиший истеъмолчига қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисобланган жарима санкциялари суммасига.
29. Электр энергиясини ҳисобга олиш маиший истеъмолчининг айбисиз вақтинчалик бузилганда етказиб берилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб ҲЭТКнинг қарорига кўра, ҳисобга олиш бузилишига қадар бўлган олдинги ҳисоб-китоб давридаги ёки ҳисобга олиш тиклангандан кейинги даврдаги ўртача суткалик сарф бўйича амалга оширилади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар амалга оширилади:
а) электр энергиясини ҳисобга олиш маиший истеъмолчининг айбисиз вақтинчалик бузилганда, ҲЭТКнинг далолатномаси ва тўлов учун қўшимча ёзиб берилган тўлов ҳужжати асосида маиший истеъмолчига сотилган электр энергияси ҳажмининг ҳисобга олиш бузилишига қадар бўлган олдинги ҳисоб-китоб давридаги ўртача суткалик сарфи бўйича ҳисобланиши:
кредит 2990 «Бошқа товарлар» счётида «Электр энергияси» счётини алоҳида ажратган ҳолда — қўшимча равишда ҳисобланган давр мобайнида қонунчиликда белгиланган тартибда, электр энергияси истеъмолининг шартномадаги ҳисобланган миқдори бўйича ёки ўтган даврлар учун электр энергиясининг ҳақиқий сарфи тўғрисидаги маълумотлар асосида ҳисобланган сотиш ҳажми (миқдори)дан ва электр энергиясини сотиб олиш қийматидан келиб чиқиб қўшимча равишда ҳисобланган электр энергияси таннархи (сотиб олиш қиймати) суммасига.
5-§. Ҳисоб-китоб даврида ҲЭТК томонидан қабул қилинган ва истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергияси ҳажмларидаги тафовутни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби
30. Электр энергиясини электр тармоқлари орқали узатиш вақтида «Ўздавэнергоназорат» ДИ тасдиқлаган меъёр доирасидаги технологик сарф миқдори, қабул қилинган электр энергиясининг сотиб олиш қиймати бўйича ҳисобланган ҳолда давр харажатларига олиб борилади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
31. Ҳисоб-китоб даврида ҲЭТК томонидан истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергиясининг миқдори, мазкур Низомнинг 8, 21 ва 22-бандларида назарда тутилган тартибда аниқланади.
32. Ҳисоб-китоб даврида ҲЭТК томонидан қабул қилинган электр энергиясининг миқдори, мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилган тартибда аниқланади.
33. Ҳисоб-китоб даврида ҲЭТК томонидан истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергияси миқдори ва худди шу даврда ҲЭТК томонидан қабул қилинган электр энергияси миқдори ўртасидаги тафовут, ва бундан электр энергиясини электр тармоқларида узатиш вақтида «Ўздавэнергоназорат» ДИ тасдиқлаган меъёрлар доирасидаги (миқёсидаги) технологик сарф миқдорини чегирган ҳолда, бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
ҳисоб-китоб даврида истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергияси ҳажмининг, худди шу даврда ҲЭТК томонидан қабул қилинган электр энергияси ҳажмидан ҳар ойда ошган миқдорини электр энергиясини сотиб олиш қиймати бўйича ҳисоблаб ва бундан электр энергиясини электр тармоқларида узатиш вақтида «Ўздавэнергоназорат» ДИ тасдиқлаган меъёрлар доирасидаги технологик сарф миқдорини чегирган ҳолда аниқланган суммага:
ҳисоб-китоб даврида ҲЭТК томонидан қабул қилинган электр энергияси ҳажмининг, худди шу даврда истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергияси ҳажмидан ҳар ойда ошган миқдорини электр энергиясини сотиб олиш қиймати бўйича ҳисоблаб ва бундан электр энергиясини электр тармоқларида узатиш вақтида «Ўздавэнергоназорат» ДИ тасдиқлаган меъёрлар доирасидаги технологик сарф миқдорини чегирган ҳолда аниқланган суммага:
б) ҳисобот йили тугагандан сўнг материаллар қийматидаги фарқларни ҳисобга олувчи счётлар (1600)да алоҳида ажратиб кўрсатилган «Етказиб берилган электр энергияси қийматидаги тафовут» счётининг дебет қолдиғи, ҳисобот даврининг харажатларига бошқа операцион харажатлар сифатида олиб борилади ва қуйидаги бухгалтерия ёзуви амалга оширилади:
бирламчи ҳужжатларга асосланган ҳисоб-китоблар бўйича (мазкур Низомнинг 1, 2 ва 3-иловалари) ҳисоб-китоб даврида ҲЭТК томонидан қабул қилинган электр энергияси ҳажми билан, худди шу даврда истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергияси ҳажми ўртасидаги тафовут суммасига ва бундан «Ўздавэнергоназорат» ДИ тасдиқлаган меъёрлар доирасидаги электр энергиясининг технологик сарфи миқдорини чегирган ҳолда:
айни бир вақтнинг ўзида, ҳисобот даврида ҲЭТК томонидан қабул қилинган электр энергиясининг ҳажми ва истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергияси ҳажми ўртасидаги тафовутга тўғри келадиган, илгари ҳисобга олишга олиб борилган ва ҳисобга олишдан чиқариб ташланиши лозим бўлган ҚҚС суммасининг тузатилиши, бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
материаллар қийматидаги фарқларни ҳисобга олувчи счётлар (1600)да алоҳида ажратиб кўрсатилган «Етказиб берилган электр энергияси қийматидаги тафовут» счётининг кредит қолдиғи бошқа операцион даромадларга олиб борилади ва қуйидаги бухгалтерия ёзуви амалга оширилади:
6-§. Маиший истеъмолчилар билан ҳисоб-китобларда тарифлар ўзгариши натижасини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби
34. Электр энергиясининг амалдаги тарифлари ўзгарган тақдирда, ҲЭТК ахборотни оммавий ахборот воситалари орқали қонунчиликда ўрнатилган тартибда маиший истеъмолчиларга етказади.
Бунда электр энергиясига тарифлар ўзгарган санадан қатъи назар, электр таъминоти шартномаси ўз кучида қолади ва маиший истеъмолчи олинган электр энергияси ва қуввати учун янги тариф бўйича у жорий этилган кундан бошлаб ҳақ тўлашга мажбурдир.
36. Маиший истеъмолчи истеъмол қилган электр энергиясининг тарифлар ўзгарган санадан бошлаб сотилиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича амалга оширилади:
а) маиший истеъмолчилардан илгари олинган бўнак тўловлари доирасида, аммо тўлов кунидан бошлаб 12 ойдан кўп бўлмаган вақт учун эски тарифлар бўйича ҳисобланган электр энергиясини сотишдан тушум ҳисобланганда:
б) электр энергиясининг, маиший истеъмолчилардан эски тариф бўйича илгари олинган бўнак тўловлари суммасидан ошган қисмидан, янги тариф бўйича сотишдан тушум ҳисобланганда:
дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» счёти;
г) тариф ўзгарган санадан бошлаб истеъмол қилинган электр энергиясини сотишдан тушумни, ҳар бир маиший истеъмолчи бўйича эски тариф билан ҳисобланиб тан олишда, илгари олинган бўнак тўловлари ҳисобга олинганда:
дебет 6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» счёти;
кредит 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» счёти — илгари олинган ва эски тариф бўйича ҳисобланган бўнак тўловларини ҳисобга олиш суммасига;
д) эски тариф бўйича илгари олинган бўнак тўловлари суммаси, тариф ўзгарган санадан бошлаб 12 ойдан кўп бўлган вақтда ҳар бир маиший истеъмолчи бўйича янги тариф бўйича истеъмол қилинган электр энергиясини сотишдан тушумни тан олишда ҳисобга олинганда:
кредит 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» счёти» — янги тариф бўйича ҳисобланган илгари олинган бўнак тўловларини ҳисобга олиш суммасига;
37. Ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичларининг охирги ёзиб олиш санасидан тарифлар ўзгарган санагача маиший истеъмолчи ҳақиқатда истеъмол қилган электр энергиясининг қайта ҳисоб-китобини амалга ошириш мақсадида, мазкур давр учун ўртача суткалик истеъмол, тарифлар ўзгарган пайтдан кейин ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичларидан олинган истеъмол қилинган электр энергиясининг ҳақиқатдаги кўрсаткичлари асосида аниқланади. Ўз навбатида, қайта ҳисоб-китобларни амалга ошириш мақсадида, тўлов ҳужжатлари бўйича олинган истеъмол қилинган электр энергияси кўрсаткичлари, истеъмол қилинган электр энергиясининг ҳақиқий кўрсаткичлари сифатида фойдаланилмайди.
38. Ҳисобга олиш асбобларининг ҳақиқатдаги кўрсаткичларига мувофиқ маиший истеъмолчи томонидан истеъмол қилинган электр энергияси қийматининг, электр энергиясини шартномадаги ҳисобланган миқдори бўйича ёки ўтган даврлар учун электр энергиясининг ҳақиқий сарфи тўғрисидаги маълумотлар асосида ҳисобланган сотиш тушуми суммасидан кўп бўлганида (ижобий фарқ):
а) ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичларини охирги марта ёзиб олиш санасидан бошлаб то тарифлар ўзгарган санагача бўлган давр учун:
дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» счёти;
кредит 9020 «Товарларни сотишдан даромадлар» счёти — ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичларини охирги марта ёзиб олиш санасидан то тарифлар ўзгарган санагача бўлган даврда юзага келган ижобий фарқ суммасига. Бунда ижобий фарқ суммаси, тарифлар ўзгаргандан кейин ёзиб олинган ҳисобга олиш асбобларининг ҳақиқатдаги кўрсаткичлари асосида, мазкур давр учун ўртача суткалик истеъмолдан келиб чиқиб ҳисобланади;
кредит 2990 «Бошқа товарлар» счётида «Электр энергияси» счётини алоҳида ажратган ҳолда — қайта ҳисоб — китоб қилиш давридаги ижобий фарқ ҳажми (миқдори) ва электр энергиясининг сотиб олиш қийматидан келиб чиқиб ҳисобланган ижобий фарқ ҳажмининг таннархи суммасига;
кредит 2990 «Бошқа товарлар» счётида «Электр энергияси» счётини алоҳида ажратган ҳолда — қайта ҳисоб-китоб қилиш давридаги ижобий фарқ ҳажми (миқдори) ва электр энергиясининг сотиб олиш қийматидан келиб чиқиб ҳисобланган ижобий фарқ ҳажмининг таннархи суммасига.
39. Электр энергиясини шартномадаги ҳисобланган миқдори бўйича ёки ўтган даврлар учун электр энергиясининг ҳақиқий сарфи тўғрисидаги маълумотлар асосида ҳисобланган сотиш тушуми суммасининг ҳисобга олиш асбобларининг ҳақиқатдаги кўрсаткичларига мувофиқ маиший истеъмолчи томонидан истеъмол қилинган электр энергияси қийматидан кўп бўлганида (салбий фарқ):
а) ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичларини охирги марта ёзиб олиш санасидан бошлаб то тарифлар ўзгарган санагача бўлган давр учун:
дебет 9020 «Товарларни сотишдан даромадлар» счёти — ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичларини охирги марта ёзиб олиш санасидан то тарифлар ўзгарган санагача бўлган даврда юзага келган салбий фарқ суммасига. Бунда салбий фарқ суммаси, тарифлар ўзгаргандан кейин ёзиб олинган ҳисобга олиш асбобларининг ҳақиқатдаги кўрсаткичлари асосида, мазкур давр учун ўртача суткалик истеъмолдан келиб чиқиб ҳисобланади;
б) мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган давр учун салбий фарқ ҳажмининг таннархини акс эттириш:
дебет 2990 «Бошқа товарлар» счётида «Электр энергияси» счётини алоҳида ажратган ҳолда — қайта ҳисоб-китоб қилиш давридаги салбий фарқ ҳажми (миқдори) ва электр энергиясининг сотиб олиш қийматидан келиб чиқиб ҳисобланган салбий фарқ ҳажмининг таннархи суммасига;
г) мазкур банднинг «в» кичик бандида кўрсатилган давр учун салбий фарқ ҳажмининг таннархини акс эттириш:
дебет 2990 «Бошқа товарлар» счётида «Электр энергияси» счётини алоҳида ажратган ҳолда — қайта ҳисоб-китоб қилиш давридаги ижобий фарқ ҳажми (миқдори) ва электр энергиясининг сотиб олиш қийматидан келиб чиқиб ҳисобланган салбий фарқ ҳажмининг таннархи суммасига;
40. Истеъмолчини таъминлайдиган электр тармоғининг катта юкламали соатларида истеъмолчи томонидан шартномавий миқдордан ортиқча реактив энергияси ва қувватини истеъмол қилганда ва ягона электр энергетика тизимининг кичик юкламали соатларида реактив энергия ҳосил қилинганда ҲЭТК томонидан реактив энергия ва қувватларни компенсация қилиш учун устамаларнинг қўлланилиши бухгалтерия ҳисобида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 44-сон, 460-модда) мувофиқ бошқа операцион даромадлар сифатида қуйидагича акс эттирилади:
41. Истеъмолчи томонидан электр тармоғининг катта юкламали соатларида ягона электр энергетика тизими тармоғида реактив энергия ҳосил қилинганда ва электр тармоғининг кичик юкламали соатларида энергия тизими тармоғидан реактив энергия истеъмол қилинганда, агар истеъмолчи бундай иш режимида ишлаши зарурати электр таъминоти шартномасида белгиланган бўлса, ҲЭТК томонидан реактив энергия ва қувватларни компенсация қилиш учун чегирмаларнинг берилиши бухгалтерия ҳисобида қуйидаги тартибда акс эттирилади:
42. Электр тармоғининг катта юкламали соатларида реактив энергия ва қувватнинг иқтисодий қиймати, айнан шу соатларда реактив қувват ва (ёки) реактив энергия истеъмолининг бир ойдаги техникавий чегаралари, улар ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан ягона электр энергетика тизимининг ҳар қайси боғламаси бўйича электр тармоқларининг ишлаш режимлари ҳисоб-китоблари асосида белгиланади.
Юқорида қайд этилган ҳисоб-китоблар мавжуд бўлмаганда, тўлов фақат ҳақиқатда истеъмол қилинган реактив энергияси учун актив энергиясининг амалдаги тарифининг 5 фоизига тенг нарх бўйича, қўшилган қиймат солиғисиз ундирилади.
44. Электр энергиясини сотиш бўйича харидорлар билан ҳисоблашишларнинг аналитик ҳисоби ҳар бир истеъмолчи бўйича (ҳам юридик шахс, ҳам маиший истеъмолчи бўйича) алоҳида миқдор (электр энергияси ва қуввати истеъмолининг натурал ҳисоб бирлигида) ва қиймат ифодасида юритилади. Бунда, қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлардан ташқари, бир истеъмолчининг дебитор қарздорлиги иккинчи истеъмолчининг кредитор қарздорлиги билан ўзаро ҳисоб-китоб қилинишига рухсат этилмайди, яъни истеъмолчилар бўйича қарздорлик қолдиғи молиявий ҳисоботда кенгайтирилган тарзда акс эттирилиши лозим.
45. Ҳисоб — китоб даврида истеъмолчиларга етказиб берилган ва худди шу даврда ҲЭТК томонидан қабул қилинган электр энергияси ҳажми ўртасидаги фарқни, электр энергиясини электр тармоқларида узатиш вақтида «Ўздавэнергоназорат» ДИ тасдиқлаган меъёрлар доирасидаги технологик сарф миқдорини чегирган ҳолда, ҳисобдан чиқаришнинг аналитик ҳисоби ҳам миқдор (электр энергияси ва қуввати истеъмолининг натурал ҳисоб бирлигида), ҳам қиймат ифодасида юритилади.
46. Электр энергиясини сотиш бўйича хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобининг ишончлилигига ва электр энергиясининг ҳар бир истеъмолчиси бўйича ҳисоб-китобларнинг юритилишига риоя қилиш бўйича жавобгарлик ҲЭТК ва электр таъминоти корхоналарининг тегишли раҳбарлари зиммасига юклатилади.
47. Мазкур Низом «Ўзбекэнерго» Давлат Акциядорлик Компанияси билан келишилган.
«Ўзбекэнерго» ДАК Бошқарув раиси Б. ТЕШАБАЕВ
2010 йил 7 июль
Электр энергиясини сотишни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
_________ тумани (шаҳри)нинг электр таъминоти корхонаси бўйича 20__ йил _____ ой учун қабул қилинган электр энергиясининг ҳажми билан истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергиясининг ҳажми ўртасидаги тафовутнинг ҲИСОБОТ-КИТОБИ
Тартиб рақами
Кўрсаткичлар номи
Ўлчов бирлиги
Ҳисобот даври учун электр энергияси миқдори
Йил бошидан буён электр энергияси миқдори
1.
Тармоққа қабул қилинган электр энергияси ҳажми (ресурс)
минг квт.соат
2.
Меъёрдаги йўқотишлар («Ўздавэнергоназорат» ДИ томонидан тасдиқланган)
Электр энергиясини сотишни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
________________ ҲЭТК бўйича 20__ йил _____ ой учун қабул қилинган электр энергиясининг ҳажми билан истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергиясининг ҳажми ўртасидаги тафовутнинг жамланма ҲИСОБОТ-КИТОБИ
Тартиб рақами
Кўрсаткичлар номи
Ўлчов бирлиги
Ҳисобот даври учун
Йил бошидан буён
Электр энергияси миқдори
Нархи
Суммаси
Электр энергияси миқдори
Нархи
Суммаси
1.
Тармоққа қабул қилинган электр энергияси ҳажми (ресурс)
минг квт.соат
2.
Меъёрдаги йўқотишлар («Ўздавэнергоназорат» ДИ томонидан тасдиқланган)
Электр энергиясини сотишни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
________________ ҲЭТК бўйича _____ йил учун қабул қилинган электр энергиясининг ҳажми билан истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергиясининг ҳажми ўртасидаги тафовутнинг ҲИСОБОТ-КИТОБИ
Тартиб рақами
Кўрсаткичлар номи
Ўлчов бирлиги
Йил бошидан буён
Электр энергияси миқдори
Нархи
Суммаси
1.
Тармоққа қабул қилинган электр энергияси ҳажми (ресурс)
минг квт.соат
2.
Меъёрдаги йўқотишлар («Ўздавэнергоназорат» ДИ томонидан тасдиқланган)