Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
БУЮК МУСАВВИР ВА НАҚҚОШ КАМОЛИДДИН БЕҲЗОД ТАВАЛЛУДИНИНГ 540 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Буюк мусаввир ва наққош Камолиддин Беҳзоднинг Шарқ тасвирий санъати ривожига қўшган беқиёс ҳиссасини инобатга олиб ҳамда унинг бетакрор ижодий меросини халқимизга тўла етказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Маданият ишлари вазирлиги ва Рассомлар уюшмасининг 1995 йилда Камолиддин Беҳзод таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин ҳамда ушбу санага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика ташкилий қўмитаси таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Фанлар академияси, Рассомлар уюшмаси. Республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази тегишли вазирликлар, идоралар, ҳокимликлар ҳамда жамоат ташкилотлари билан биргаликда бир ой муддатда Камолиддин Беҳзод таваллудининг 540 йиллигига тайёргарлик тадбирларини ишлаб чиқсинлар ва ташкилий қўмита тасдиғига киритсинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Маданият ишлари вазирлиги, Рассомлар уюшмаси, республика «Мусаввир» фирмаси:
1995 йилнинг ноябрь ойида Тошкентдаги Киночилар уйида Камолиддин Беҳзод даври миниатюра санъатига бағишланган илмий конференция;
Камолиддин Беҳзод ва унинг замондошлари асарлари кўргазмасини;
миниатюра ва халқ амалий-манзарали санъати асарлари танловини ўтказсинлар.
4. Давлат матбуот қўмитаси Маданият ишлар вазирлиги билан биргаликда Камолиддин Беҳзод асарлари альбомини ва буюк мусаввир ижодига бағишланган рисолаларни нашр этсин.
5. «Маҳаллий саноат» давлат корпорацияси, «Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмаси ва республика «Мусаввир» фирмаси Камолиддин Беҳзод ижодига бағишланган юқори сифатли совға буюмлари чиқаришни йўлга қўйсинлар.
6 Алоқа вазирлиги Камолиддин Беҳзод асарлари тасвири туширилган почта маркалари, хатжилдлар ва откриткалар чиқарсин.
7. Давлат кинокомпанияси Камолиддин Беҳзод ҳаёти ва ижодини акс эттирувчи илмий-оммабоп фильм яратсин.
8. Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари Камолиддин Беҳзод хотирасини абадийлаштириш тадбирларини амалга оширсинлар.
9. Оммавий ахборот воситаларига Камолиддин Беҳзоднинг миллий рассомлик ва наққошлик санъати ривожига қўшган ҳиссасининг аҳамиятини кенг ёритиш тавсия қилинсин.
10. Камолиддин Беҳзод юбилейига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш харажатлари бюджетдан ташқари маблағлар ҳамда тегишли вазирликлар ва идораларнинг бюджетида белгиланган маблағлар ҳисобидан қопланиши маълумот учун қабул қилинсин.
11. Камолиддин Беҳзоднинг юбилей тадбирларига тайёргарлик кўриш ва ўтказишни ташкил этиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги байрам ва юбилей тадбирларини ўтказиш дирекциясига топширилсин.
12. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш ижтимоий масалалар ва маданият бўлимига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 4 май,
158-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 4 майдаги 158-сон қарорига
ИЛОВА
Камолиддин Беҳзод таваллудининг 540 йиллигини ўтказиш бўйича республика ташкилий қўмитаси
ТАРКИБИ
Э. Хайитбоев‎ —‎ Маданият ишлари вазири, ташкилий қўмита раиси‎
Т. Миржалилов‎ —‎ Рассомлар уюшмасининг раиси, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари‎
М. Эркабоев‎ —‎ Ижодкорлар жамғармасининг директори, ташкилий қўмита масъул котиби‎
С. Ахроров‎ —‎ Ўздавкинокомпания раисининг биринчи ўринбосари‎
Д. Ёқубов‎ —‎ «Наврўз» жамғармасининг раиси‎
Ш. Жалилов‎ —‎‎ Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари‎
Б. Жалолов‎ —‎‎ Ўзбекистон халқ рассоми‎
И. Искандаров‎ —‎‎ ЎзФЛ вице-президенти‎
Э. Исмоилова‎ —‎‎ Санъатшунослик фанлари доктори, Санъатшунослик институтининг етакчи илмий ходими‎
И. Камол‎ —‎‎ ёзувчилар уюшмасининг раиси‎
Т. Махмудов‎ —‎‎ «Гулистон» журнали бош муҳаррири‎
А. Мелибоев‎ —‎‎ «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси бош муҳаррири‎
Т. Мирзаев‎ —‎‎ ЎзФА Адабиёт институти директори‎
Б. Шодиев‎ —‎‎ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги юбилей ва байрам тадбирларини ўтказиш дирекциясининг директори‎
Ш. Шоёқубов‎ —‎‎ Республика ««Мусаввир» фирмасининг бош директори‎
Р. Шоғуломов‎ —‎‎ Давлат матбуот қўмитасининг раиси‎
Э. Юсупов‎ —‎‎ Республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази раҳбари‎
Ш. Яҳёев‎ —‎‎ Ўздавтелерадиокомпания раиси‎
Т. Ғофурбеков‎

—‎‎‎

Санъатшунослик институти директори‎
С. Хасанов‎

—‎‎‎

А. Навоий номидаги адабиёт музейи директори‎