Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлигининг ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан 1 ва 2-иловаларга мувофиқ 1995-1996 йилларда илгаридан суғорилиб келинган ерларнинг унумдорлигини қайта тиклаш ва янги ерларни ўзлаштириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин. Янги суғориладиган ерларни ўзлаштириш сувдан лимит бўйича суғориш учун фойдаланиш ҳамда сувни тежаш технологияларини жорий этиш ҳисобига сувдан фойдаланиш ҳажмини кўпайтирмаган ҳолда амалга оширилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги суғориш учун фойдаланиладиган сувни тежаш мақсадида 1995-1996 йилларда мавжуд суғориладиган ер майдонлари чегарасидаги боғларда, токзорларда, пахтазорларда бошқа экин майдонларида 3-иловага мувофиқ томчилатиб суғоришни жорий этишни назарда тутсин.
4. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси 1995-1996 йилларга мўлжалланган давлат инвестиция дастурларида мазкур қарорнинг 1, 2, 3-иловаларда белгиланган ҳажмларда илгаридан суғорилиб келинган ерларнинг унумдорлигини тиклаш, янги ерларни ўзлаштириш, шунингдек томчилатиб суғориш бўйича ишларни амалга оширишни назарда тутсин.
Илгаридан суғорилиб келинган ерларнинг унумдорлигини қайта тиклаш | ||
1995 йил | 1996 йил | |
Қорақалпоғистон Республикаси | 5 | 5 |
вилоятлар: | ||
Андижон | 4 | 4 |
Бухоро | 4 | 4 |
Жиззах | 4 | 4 |
Қашқадарё | 4 | 4 |
Навоий | 3 | 3 |
Наманган | 4 | 4 |
Самарқанд | 4 | 4 |
Сурхондарё | 4 | 4 |
Сирдарё | 3 | 3 |
Тошкент | 3 | 3 |
Фарғона | 4 | 4 |
Хоразм | 4 | 4 |
ЖАМИ: | 50 | 50 |