ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 25 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2106]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 15 декабрдаги 129-сонли «Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2106-3 22.12.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 16 февралдаги «Республика дорихона муассасаларида дори-дармон ва тиббий буюмлар сотиш қоидаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги 18-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 6-7 сон, 50-модда) ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
1. «Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2000 йил 12 декабрда тасдиқланган Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик йўриқнома (рўйхат рақами 997, 2000 йил 29 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 24-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир А. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 26 март,
95-сон
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2010 йил 26 мартдаги 95-сон буйруғига ИЛОВА
Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги
ЙЎРИҚНОМА
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 120-модда) ва «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 355-модда) қонунларига мувофиқ қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш тартибини белгилайди.
1. Мазкур Йўриқнома гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларни йўқ қилишга тааллуқли эмас.
2. Мазкур Йўриқномада қуйидагилар қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар (кейинги ўринларда яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар деб юритилади) сифатида эътироф этилади:
сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва «in bulk» маҳсулотлари;
Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган ва (ёки) мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар;
Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ғайриқонуний нусхалари;
ишлаб чиқариш корхонаси ўрами бутунлиги бузилган ҳамда ҳақиқийлигини аниқлаш мумкин бўлмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар.
II-боб. Яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш
3. Яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар ёқиб юбориш, синдириш, эзиш, тўкиш ва кўмиш усуллари билан йўқ қилинади.
4. Яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилишга рухсат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси (кейинги ўринларда Бош бошқарма деб юритилади) томонидан берилади.
5. Йўқ қилишга рухсат олиш учун тегишли дори воситаси ва тиббий буюмлар эгаси бўлган ташкилот раҳбари йўқ қилиниши лозим бўлган яроқсиз дори воситаси ёки тиббий буюмларнинг номи, серия рақами, ўрамлар сони (миқдори), ишлаб чиқарувчи ташкилотнинг номи, ишлаб чиқарилган давлат, маҳсулотнинг эгаси ва йўқ қилиш сабабини кўрсатган ҳолда Бош бошқармага ушбу Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ ариза билан мурожаат қилади. Аризага ваколатли аккредитацияланган лабораторияларнинг ва экспертиза ўтказган ташкилотнинг дори воситалари ва тиббий буюмларнинг сифатини белгиланган талабларга жавоб бермаслиги ва уларни яроқсиз деб топиш тўғрисидаги хулосасининг нусхаси илова қилинади.
6. Бош бошқарма ариза келиб тушгандан сўнг ўн беш иш куни давомида тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилишга рухсат беради.
7. Яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш учун ушбу дори воситалари ва тиббий буюмлар эгаси бўлган ташкилот раҳбарининг ушбу Йўриқноманинг 2-иловасида келтирилган шаклдаги буйруғи билан беш кишидан кам бўлмаган таркибда яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) тузилади. Комиссия таркибида Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва ҳудудий санитария-эпидемиология назорати маркази вакилларининг бўлиши мажбурийдир.
8. Комиссия Бош бошқармадан яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилишга олинган рухсат асосида ушбу Йўриқноманинг 3-иловасида келтирилган шаклда ўзининг қарорини қабул қилади.
Комиссиянинг қарорида яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш санаси, вақти, жойи ҳамда йўқ қилинаётган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг атроф-муҳит учун безарарлиги, уларнинг физик-кимёвий мутаносиблиги эътиборга олинган ҳолда йўқ қилиш усуллари белгиланади.
9. Комиссиянинг қарори очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади ва унинг аъзоларини камида учдан икки қисми иштирок этганида кучга эга бўлади.
10. Йўқ қилиниши лозим бўлган дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилингунга қадар сақлаш учун ташкилот раҳбарининг буйруғи билан моддий жавобгар шахс тайинланади. Буйруқда сақлашга қолдирилган йўқ қилиниши лозим бўлган дори воситалари ҳамда тиббий буюмларнинг номлари ва сериялари, ўрамлари сони (миқдори) кўрсатилиши шарт.
11. Яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш Комиссия аъзолари иштирокида, маҳсулот эгаси ёки унинг вакили томонидан амалга оширилади. Йўқ қилиш жараёни фотосуратга олинади.
12. Яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар белгиланган тартибда йўқ қилинганидан сўнг, Комиссия томонидан икки нусхада ушбу Йўриқноманинг 4-иловасида келтирилган шаклда далолатнома тузилади.
13. Далолатнома қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:
яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларини йўқ қилиш санаси, вақти ва жойи;
яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар номи (серия рақами, яроқлилик муддати, ўрамлари сони (миқдори), ишлаб чиқарувчининг номи кўрсатилган ҳолда);
яроқсиз дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг эгаси (моддий-жавобгар шахс);
йўқ қилиш усули;
яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларини йўқ қилишда иштирок этган Комиссия аъзолари (фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи ва лавозими).
14. Далолатнома Комиссия аъзолари томонидан имзоланади ҳамда яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларнинг эгаси ҳисобланган ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланади.
15. Далолатноманинг бир нусхаси яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар эгаси бўлган ташкилотда сақланади, иккинчи нусхаси йўлланма хат, буйруқ ва Комиссия қароридан кўчирма, шунингдек фотоматериаллар билан биргаликда Бош бошқармага тақдим этилади.
16. Йўқ қилинган яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар тўғрисидаги маълумотлар Бош бошқарма томонидан таҳлил қилиб борилади ва зарур ҳолларда тегишли ваколатли органларга тақдим этилади.
17. Агар тергов ишлари ёки суд муҳокамаси учун дори воситалари ва тиббий буюм намуналари олинган бўлса, улар сақлаш муддатидан қатъи назар, иш якунига етмагунга қадар йўқ қилинмайди.
Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 2-ИЛОВА
_____________________________ нинг қўллаш учун яроқсиз дори воситалари
(ташкилотнинг номи)
ва тиббий буюмларини йўқ қилиш тўғрисидаги
___-сон БУЙРУҒИ
20__ й. «__» __________
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармасининг 20__ й. «___» ____________ даги ____ -сонли рухсатномасига мувофиқ _________________ __________________________________________________________________
(дори воситаси (тиббий буюм) номи, серияси)
________________ сабабли _____ миқдордаги қўллаш учун яроқсиз дори воситалари (тиббий буюмлар)ни йўқ қилиш учун қуйидаги таркибда Комиссия тузилсин:
____________________________________________
— раис
(Ф.И.О., иш жойи, лавозими)
____________________________________________
— аъзо
(Ф.И.О., иш жойи, лавозими)
____________________________________________
— аъзо
(Ф.И.О., иш жойи, лавозими)
____________________________________________
— аъзо
(Ф.И.О., иш жойи, лавозими)
____________________________________________
— аъзо
(Ф.И.О., иш жойи, лавозими)
2. Мазкур буйруқ назорати ______________ га юклатилсин (ўз зиммамда қолдираман).
(йўқ қилиш санаси, вақти, жойи ҳамда йўқ қилинаётган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг атроф-муҳит учун безарарлиги, уларнинг физик-кимёвий мутаносиблиги эътиборга олинган ҳолда йўқ қилиш усуллари кўрсатилади)
____________________________________________
_____________________
(Ф.И.О., лавозими, иш жойи)
(имзо)
____________________________________________
_____________________
(Ф.И.О., лавозими, иш жойи)
(имзо)
____________________________________________
_____________________
(Ф.И.О., лавозими, иш жойи)
(имзо)
____________________________________________
_____________________
(Ф.И.О., лавозими, иш жойи)
(имзо)
____________________________________________
_____________________
(Ф.И.О., лавозими, иш жойи)
(имзо)
М.Ў.
Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 4-ИЛОВА
«Тасдиқлайман»
_____________________
(муассаса номи)
_____________________
(муассаса раҳбари Ф.И.О.)
___ __________ 20___ й.
ЙЎҚ ҚИЛИШ ДАЛОЛАТНОМАСИ
Ушбу далолатнома 20___ й. ____ ______________ соат _____ да қуйидаги Комиссия аъзолари томонидан қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилинганлиги ҳақида тузилди.