Ҳужжат кучини йўқотган " " 23.12.2017
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 25 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2106]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 15 декабрдаги 129-сонли «Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2106-3 22.12.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 16 февралдаги «Республика дорихона муассасаларида дори-дармон ва тиббий буюмлар сотиш қоидаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги 18-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 6-7 сон, 50-модда) ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
1. «Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2000 йил 12 декабрда тасдиқланган Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик йўриқнома (рўйхат рақами 997, 2000 йил 29 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 24-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир А. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 26 март,
95-сон
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2010 йил 26 мартдаги 95-сон буйруғига
ИЛОВА
Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги
ЙЎРИҚНОМА
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 120-модда) ва «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 28 декабрдаги 45-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2106-2, 07.01.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 1-сон, 10-модда)
I-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Йўриқнома гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларни йўқ қилишга тааллуқли эмас.
2. Мазкур Йўриқномада қуйидагилар қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар (кейинги ўринларда яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар деб юритилади) сифатида эътироф этилади:
сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва «in bulk» маҳсулотлари;
Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган ва (ёки) мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар;
Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ғайриқонуний нусхалари;
ишлаб чиқариш корхонаси ўрами бутунлиги бузилган ҳамда ҳақиқийлигини аниқлаш мумкин бўлмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар.
II-боб. Яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш
3. Яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар ёқиб юбориш, синдириш, эзиш, тўкиш ва кўмиш усуллари билан йўқ қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 15 сентябрдаги 17-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2106-1, 22.09.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 39-сон, 492-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 15 сентябрдаги 17-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2106-1, 22.09.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 39-сон, 492-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 15 сентябрдаги 17-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2106-1, 22.09.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 39-сон, 492-модда)
7. Яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш учун дори воситалари ва тиббий буюмларнинг эгаси бўлган ташкилот раҳбарининг буйруғи билан беш кишидан кам бўлмаган таркибда яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш комиссияси (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) тузилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 15 сентябрдаги 17-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2106-1, 22.09.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 39-сон, 492-модда)
8. Комиссия томонидан яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш ҳақида мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклда қарор қабул қилинади. Комиссиянинг мазкур қарорида яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш санаси, вақти, жойи ҳамда йўқ қилинаётган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг атроф-муҳит учун безарарлиги, уларнинг физик-кимёвий мутаносиблиги эътиборга олинган ҳолда йўқ қилиш усуллари белгиланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 15 сентябрдаги 17-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2106-1, 22.09.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 39-сон, 492-модда)
9. Комиссиянинг қарори очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади ва унинг аъзоларини камида учдан икки қисми иштирок этганида кучга эга бўлади.
10. Йўқ қилиниши лозим бўлган дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилингунга қадар сақлаш учун ташкилот раҳбарининг буйруғи билан моддий жавобгар шахс тайинланади. Буйруқда сақлашга қолдирилган йўқ қилиниши лозим бўлган дори воситалари ҳамда тиббий буюмларнинг номлари ва сериялари, ўрамлари сони (миқдори) кўрсатилиши шарт.
11. Яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш Комиссия аъзолари иштирокида, маҳсулот эгаси ёки унинг вакили томонидан амалга оширилади. Йўқ қилиш жараёни фотосуратга олинади.
12. Яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар белгиланган тартибда йўқ қилинганидан сўнг, Комиссия томонидан ушбу Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома тузилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 15 сентябрдаги 17-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2106-1, 22.09.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 39-сон, 492-модда)
13. Далолатнома қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:
яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларини йўқ қилиш санаси, вақти ва жойи;
яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар номи (серия рақами, яроқлилик муддати, ўрамлари сони (миқдори), ишлаб чиқарувчининг номи кўрсатилган ҳолда);
яроқсиз дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг эгаси (моддий-жавобгар шахс);
йўқ қилиш усули;
яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларини йўқ қилишда иштирок этган Комиссия аъзолари (фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи ва лавозими).
14. Далолатнома Комиссия аъзолари томонидан имзоланади ҳамда яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларнинг эгаси ҳисобланган ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланади.
15. Далолатнома, фотоматериаллар ва яроқсиз дори воситалари ёки тиббий буюмларни йўқ қилинганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар эгаси бўлган ташкилотда сақланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 15 сентябрдаги 17-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2106-1, 22.09.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 39-сон, 492-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 15 сентябрдаги 17-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2106-1, 22.09.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 39-сон, 492-модда)
17. Агар тергов ишлари ёки суд муҳокамаси учун дори воситалари ва тиббий буюм намуналари олинган бўлса, улар сақлаш муддатидан қатъи назар, иш якунига етмагунга қадар йўқ қилинмайди.
III-боб. Якуний қоидалар
18. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
19. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишилган.
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Н. УМАРОВ
2010 йил 25 март
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 15 сентябрдаги 17-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2106-1, 22.09.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 39-сон, 492-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 15 сентябрдаги 17-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2106-1, 22.09.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 39-сон, 492-модда)
Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
3-ИЛОВА

Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш комиссиясининг қарори

‎‎20___ й. ___ ___________

____-сон

‎‎

‎Кун тартиби ______________________________йўқ қилиш усулини белгилаш

‎‎Қатнашдилар: ______________________________________________________

(Ф.И.О.)

Кун тартиби бўйича муҳокама:‎‎
‎1. Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳақида маҳсулот эгасининг маълумоти;
‎2. Комиссия экспертизаси хулосаси;
3. Таклиф. ‎

‎Қарор қилинди: ____________________________________________________

‎(йўқ қилиш санаси, вақти, жойи ҳамда йўқ қилинаётган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг атроф-муҳит учун безарарлиги, уларнинг физик-кимёвий мутаносиблиги эътиборга олинган ҳолда йўқ қилиш усуллари кўрсатилади)


‎____________________________________‎‎________


‎_____________________‎

‎(Ф.И.О., лавозими, иш жойи)

(имзо)‎

____________________________________________‎

_____________________‎

‎(Ф.И.О., лавозими, иш жойи)

(имзо)‎

‎____________________________________________

_____________________‎

‎(Ф.И.О., лавозими, иш жойи)

(имзо)‎

____________________________________________

_____________________‎

‎(Ф.И.О., лавозими, иш жойи)

(имзо)‎

____________________________________________

_____________________‎

‎(Ф.И.О., лавозими, иш жойи)

(имзо)‎

М.Ў.‎
Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
4-ИЛОВА

«Тасдиқлайман»‎

_____________________‎

(муассаса номи)‎

_____________________‎

(муассаса раҳбари Ф.И.О.)‎

___ __________ 20___ й.‎


‎ЙЎҚ ҚИЛИШ ДАЛОЛАТНОМАСИ

Ушбу далолатнома 20___ й. ____ ______________ соат _____ да қуйидаги Комиссия аъзолари томонидан қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилинганлиги ҳақида тузилди.
‎__________________________________________________________________

(йўқ қилинаётган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг номи, серия рақами, ўрамлар сони (миқдори))

__________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________
‎‎Ҳақиқатда ______________________усулда йўқ қилинди.
‎‎
‎‎Йўқ қилиш жойи ва санаси___________________________________
Йўқ қилишда иштирок этдилар:
‎‎____________________________________________

_____________________‎

(Ф.И.О., лавозими, иш жойи)

(имзо)‎

‎‎____________________________________________

_____________________‎

(Ф.И.О., лавозими, иш жойи)

(имзо)‎

____________________________________________

_____________________‎

(Ф.И.О., лавозими, иш жойи)

(имзо)‎

____________________________________________

_____________________‎

(Ф.И.О., лавозими, иш жойи)

(имзо)‎

____________________________________________

_____________________‎

(Ф.И.О., лавозими, иш жойи)

(имзо)‎

М.Ў.‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 21-сон, 165-модда; 2014 й., 39-сон, 492-модда; 2016 й., 1-сон, 10-модда)