Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. «Ўзбекенгилсаноат» уюшмасининг «Енгилсаноатинвест» акционерлик компанияси ва «Поп нотўқима материаллар фабрикаси» акционерлик жамияти томонидан Туркиянинг «Текфен Холдинг» компанияси билан биргаликда Наманган вилоятининг Исқовот шаҳарчасида «Поп нотўқима материаллар фабрикаси» акционерлик жамиятининг янгидан қурилган ишлаб чиқариш майдонлари базасида, Ўзбекистон ва Туркия томонларининг устав фондидаги улуши тегишлича 40 ва 60 фоиз ҳамда иловага мувофиқ асосий параметрларга эга бўлган ёпиқ турдаги акционерлик жамияти шаклидаги тароқланган калава ип ишлаб чиқарадиган «Попфен» қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Қувватларни ишга тушириш | 1997 йил |
Устав сармояси | 13,7 мл.ч DМ |
шу жумладан: | |
«Ўзбекенгилсаноат» уюшмасининг | 40% 5,48 млн DМ |
«Енгилсаноатинвест» АК ва «Поп нотўқима материаллар фабрикаси» АЖ улуши (бинолар ва иншоотлар кўринишида) | |
«Текфен Холдинг» компанияси улуши (нақд маблағ билан) | 60% 8,22 млн DM |
Улардан олдиндан тўлаш аванс тўлови (15%) | 6,468 млн DМ |
«Чейз Манхеттен АГ банки» томонидан бериладиган кредитлар | 36,652 млн DМ |
Асбоб-ускуналар қиймати, шу жумладан, транспорт, монтаж ва суғурта харажатлари | 43,12 млн DМ |
Лойиҳа қиймати | 50,352 млн DМ |
Маҳсулот тароқланган калава ип | йилига 4380 тонна |