Ҳужжат кучини йўқотган " " 12.05.2014
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Нақд пул муомаласини такомиллаштириш ва банкдан ташқари айланмани қисқартириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 15 апрелдаги ПҚ-57-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 й., 3-4-сон, 145-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасидаги бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 9-10-сон, 146-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги қарор қиладилар:
Мазкур Низом «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Нақд пул муомаласини такомиллаштириш ва банкдан ташқари айланмани қисқартириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 15 апрелдаги ПҚ-57-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 й., 3-4-сон, 145-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасидаги бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 9-10-сон, 146-модда) мувофиқ тўлов агентлик тармоғи орқали жисмоний шахсларнинг етказиб берувчилар, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқалар олдидаги пул мажбуриятларини бажариш учун жисмоний шахслардан тўловларни қабул қилиш фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.
7. Мазкур Низомнинг 6-банди талабларига жавоб берувчи юридик шахс Марказий банкка бош агент сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза тақдим этади.
13. Мазкур Низомнинг 12-бандида белгиланган ҳужжатларни тақдим этмаган тўлов агенти билан шартнома тузишга йўл қўйилмайди.
25. Бош агент ёки тўлов агенти томонидан пул маблағлари қабул қилингандан сўнг тўловчига мазкур Низомнинг 24-бандида назарда тутилган чекларни бермаслик, уларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилишига асос бўлади.