Ҳужжат кучини йўқотган " " 19.10.2016
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИББИЁТ АМАЛИЁТИДА ҚЎЛЛАШГА РУХСАТ ЭТИЛГАН ТИББИЙ БУЮМЛАРНИНГ РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 13 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2094]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 29 июндаги 59-сонли «Ўзбекистон Республикаси тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилган тиббий буюмларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2094-1, 12.07.2016 й.) асосан 2016 йил 19 октябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 120-модда) 3-моддасига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилган тиббий буюмларнинг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир А. ИКРОМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 22 март,
81-сон
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2010 йил 22 мартдаги 81-сон буйруғига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилган тиббий буюмларнинг
РЎЙХАТИ
I. Боғлов материаллари:
1. Тиббий бинтлар;
2. Тиббий пахта;
3. Гипсли бинтлар;
4. Гипс-докали боғламлар;
5. Тиббий дока;
6. Биринчи ёрдам боғлов халталари;
7. Тиббий боғлагичлар;
8. Докали тиббий салфеткалар ва қирқимлар;
9. Тиббий ниқоблар;
10. Турли тиббий пластирлар;
11. Тиббий елимлар.
II. Тиббиётда қўлланиладиган тикув материаллари:
12. Сўриладиган жарроҳлик иплари (табиий ва синтетик);
13. Сўрилмайдиган жарроҳлик иплари (ипакли, лавсанли, капронли, полимерли, металл симли);
14. Жарроҳлик иплари игналари билан.
III. Тешиш, инъекция, трансфузия ва сўриб олиш учун ишлатиладиган буюмлар:
15. Бир маротаба қўлланиладиган инъекцион шприцлар;
16. Атравматик, инсулинли, инъекцион, лигатурали, эпидурал анестезия учун, спиналли, фистулали жарроҳлик игналар;
17. Инфузион, трансфузион системалар;
18. Инфузион эритмаларни сақлаш учун контейнерлар, қонни олиш ва сақлаш учун қопчалар;
19. Шприц-ручкалар;
20. Периферик вена ичига қўйиладиган, томир ичига қўйиладиган, кичик веналарга қўйиш, қон қуйиш учун мўлжалланган катетерлар;
21. Вена ичига, киндикка, мия қоринчасини тешиш учун қўйиладиган канюлалар;
22. Полимерли, резинали зондлар;
23. Трубкалар, ўтказгичлар, линиялар, трансфузия учун стерил фильтрлар, уйчалар, трансдьюсерлар, интродьюсерлар;
24. Скарификаторлар.
IV. Ангиографияда, ангиопластикада, сунъий қон айланишида ишлатиладиган буюмлар:
25. Оксигенаторлар, гемоконцентраторлар, стентлар, магистраллар, ўтказгичлар.
V. Стоматология ва ортодонтия учун буюмлар:
26. Қолип олиш материаллари;
27. Стоматология пластмассалари, металлокерамика асосида пластмасса;
28. Металлсиз ва металлкерамикали тиш протезлари учун фарфор массалар;
29. Сунъий тишлар (пластмассали ва фарфорли);
30. Борлар (олмосли, пўлатли ва қаттиқ қотишмали турбинали тўғри ва бурчакли учликлари учун);
31. Стоматология тўпламлари;
32. Стоматология ёрдамчи материаллари: мумлар, локлар, силлиқловчи материаллар, ёнғинга чидамли ва уларни ўрнини босувчи материаллар, протезларни фиксацияси учун ишлатиладиган материаллар;
33. Металлокерамика, цементлар.
34. Абразив буюмлар: дисклар, тошлар, айланалар, штифтлар, матрицалар;
35. Пломбалаш материаллари;
36. Стоматологик қотишмалар;
37. Тиббий гипс.
VI. Офтальмология буюмлари:
38. Ташхис учун офтальмологик шиша тўпламлари;
39. Контактли, интраокулярли линзалар;
40. Кўзойнак гардишлари, линзалар, оптик шишалар, линза тўпламлари, кўзойнаклар ва ўхшаш оптик буюмлар, кўриш қобилиятини тўғрилаш учун буюмлар;
41. Юмшоқ, қаттиқ линзаларни тозалаш ҳамда сақлаш учун эритмалар ва воситалар;
42. Кўз қобилиятини текшириш учун ишлатиладиган жадвал, белгилар, скиасопик чизгичлар.
VII. Акушерлик ва гинекология, урология учун буюмлар:
43. Бир маротаба ишлатиладиган полимер қин кўзгулари;
44. Бачадон ҳалқалари;
45. Цитошеткалар;
46. Урологик ва сийдик йўли учун катетерлар;
47. Сийдик ҳайдаш учун канюлалар;
48. Туғриқда ишлатиладиган бир маротабалик тўпламлар;
49. Гинекология ва экстракорпорал уруғлантириш учун сарфланадиган материаллар.
VIII. Оториноларингология учун буюмлар:
50. Шахсий ингаляторлар;
51. Қулоқ тиқинлари. Қулоқ бекитгичлари;
52. Бурун аспираторлари.
IX. Анестезиология ва реанимация учун буюмлар:
53. Трахеал, эндотрахеал, нафас йўли учун, ларингиал, трахеотомик найлар;
54. Дренажлар, дренаж катетерлар;
55. Ҳаво ўтказгичлар;
56. Стилетлар,ўтказгичлар;
57. Наркоз, нафас йўли учун ниқоблар (резинали, латексли ва полимер материаллардан);
58. Сунъий нафас олдириш ва сунъий нафас олдириш аппарати учун қопчалар;
59. Орқа мия, перидурал, ўтказувчи, маҳаллий ва бошқа турдаги анестезия тўпламлари;
60. Нафас йўли фильтрлари;
61. Перидурал, киндик, орқа мия ва сўриб олиш учун катетерлар.
X. Протезлар, имплантантлар ва қайта тиклаш воситалари:
62. Ортопедия оёқ кийимлари, даволаш патаклари;
63. Ортопедия мосламалари: корсетлар, фиксаторлар, реклинаторлар, обтураторлар ва бошқа буюмлар (қўлтиқтаёқлар, тиббиёт ҳассалари);
64. Суяк остеосинтези учун ташқи маҳкамлаш мосламалари, суяк усти кортикал ва интрамедулляр остеосинтези учун металл маҳкамлагичлар;
65. Суяк синишини даволаш учун ишлатиладиган шиналар ва мосламалар (иммобилайзерлар, бўйин ёқаси)
66. Электростимуляторлар;
67. Томирлар сунъий протези ва ямоқлар, юрак клапанлар, эндопротезлар, сут бези протези, қўл-оёқ аъзо протезлари, жамланган даволовчи-косметик воситалар;
68. Протезлаш ва имплантантологияда ишлатиш учун асбоб-анжомлар ва сарфланадиган материаллар.
XI. Сарфланадиган материаллар:
69. Диализ, плазмаферез, гемодиализ, ангиография учун (диализаторлар, магистраллар, фистулалар, гемодиализ катетерлар, найлар, ўтказгичлар, плазмофильтрлар, концентратлар, гемоконцентратлар, дезинфектантлар).
XII. Ташҳис қўйиш учун воситалар:
70. Аускультация ва перкуссия учун қурилмалар (стетоскоплар, фонендоскоплар, перкуссион болғалар);
71. Пешона рефлекторлари;
72. Тиббий термометрлар;
73. Рентгенография ва флюорография плёнкалари;
74. Тиббий плёнкаларни ёритувчи ва мустаҳкамловчи;
75. Биопсия ва пункция учун игналар ва мосламалар;
76. Ультратовуш текширувлар учун гел.
XIII. Резина, резина матоли, латексли, полимерли ва бошқа тиббий буюмлар:
77. Қўлқоплар;
78. Сўрғич;
79. Бўш резинали буюмлар (грелкалар, муз учун пуфакчалар, спринцовкалар);
80. Жгутлар;
81. Белбоғлар, бандажлар;
82. Корректорлар, фиксаторлар;
83. Томирлар варикоз кенгайишида ишлатиладиган колготкалар, пайпоқлар;
84. Эластик бинтлар.
XIV. Контрацептивлар:
85. Спираллар, презервативлар;
86. Ҳомиладорликдан сақловчи қалпоқчалар.
XV. Тиббий ёрдам кўрсатиш учун буюмлар:
87. Дори қутилари, санитар сумкалар (ичидагилар Ўзбекистон Республикасида қайд этилган бўлиши керак);
88. Кислород учун баллончалар ва ёстиқлар;
89. Ресускитаторлар;
90. Механик сўрғичлар.
XVI. Касалларни парваришлаш учун буюмлар:
91. Таглик клеёнкалар;
92. Учликлар;
93. Сийдик қабул қилгичлар;
94. Туваклар;
95. Буйраксимон тиббиёт лотоклари;
96. Тиббий пипеткалар;
97. Тиббий банкалар;
98. Сут сўрғичлар;
99. Нажас қабул қилгичлар.
XVII. in vitro ташҳис буюмлари:
Ташҳис қўйиш тўпламлари, реагентлар ва бошқа лаборатория ташҳис воситалари
100. Иммунологик ташҳис учун реагентлар тўплами;
101. Серологик ташҳис учун реагентлар тўплами;
102. Биокимёвий ташҳис учун реагентлар тўплами;
103. Гемостоз системасини баҳолаш учун реагентлар тўплами;
104. Полимераз-занжирли реакция таҳлил ташҳиси учун реагентлар тўплами;
105. Экспресс-тестлар, индикаторли системалар;
106. Ёпиқ турдаги анализаторларга реагентлар;
107. Референс-материаллар;
108. Озуқа муҳитлари, ҳужайраларни экишда ишлатиладиган эритмалар ва ўстирувчи омиллар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 118-модда)