Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.09.2020
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ва иш самарадорлигини ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппаратининг янгиланган тузилмаси иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова берилмайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ташкилий тузилмасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2008 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1006-сонли қарорининг иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Б. Абдуллаев ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири В.И. Норов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 15 февраль,
ПҚ-1283-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 й., 2-сон, 76-модда)