|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.04.2019
|
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
«ЎЗБЕКНЕФТГАЗ» МХК КОРХОНАЛАРИ ТИЗИМ ИЧИДА МАҲСУЛОТ ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЎЙИЧА ТАБИИЙ ГАЗНИ ПИРОВАРД ИСТЕЪМОЛЧИГА СОТИШДАН давлат мақсадли жамғармаларига МАЖБУРИЙ АЖРАТМАЛАР ТЎЛАШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 29 майдаги 54, 2017-23-сонли қарори (рўйхат рақами 2088-1, 19.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 555-модда)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 19 мартда 2088-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 10 апрелдаги 51 ва 2019-28-сонли «Ўзбекнефтгаз» МХК корхоналари тизим ичида маҳсулот етказиб бериш бўйича табиий газни пировард истеъмолчига сотишдан давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлаш тартиби ҳақида низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2088-2, 22.04.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 29 майдаги 54, 2017-23-сонли қарори (рўйхат рақами 2088-1, 19.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 555-модда)
1. «Ўзбекнефтгаз» МХК корхоналари тизим ичида маҳсулот етказиб бериш бўйича табиий газни пировард истеъмолчига сотишдан давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлаш тартиби ҳақидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 29 майдаги 54, 2017-23-сонли қарори (рўйхат рақами 2088-1, 19.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 555-модда)
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 19 февраль,
14-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 19 февраль,
2010-5-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 19 февралдаги 14, 2010-5-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Ўзбекнефтгаз» МХК корхоналари тизим ичида маҳсулот етказиб бериш бўйича табиий газни пировард истеъмолчига сотишдан давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлаш тартиби тўғрисида
Низом
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 29 майдаги 54, 2017-23-сонли қарори (рўйхат рақами 2088-1, 19.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 555-модда)
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ «Ўзбекнефтгаз» МХК корхоналари тизим ичида маҳсулот етказиб бериш бўйича табиий газни пировард истеъмолчига сотишдан давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлаш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 29 майдаги 54, 2017-23-сонли қарори (рўйхат рақами 2088-1, 19.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 555-модда)
I. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорининг 5-бандига мувофиқ 2010 йил 1 январдан бошлаб «Ўзбекнефтгаз» МХК корхоналари учун тизим ичида маҳсулот етказиб бериш бўйича табиий газни пировард истеъмолчига сотишдан давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлаш тартиби жорий этилган.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 29 майдаги 54, 2017-23-сонли қарори (рўйхат рақами 2088-1, 19.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 555-модда)
2. Мазкур Низом тизим ичида табиий газни етказиб беришни амалга оширувчи мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган «Ўзбекнефтгаз» МХК корхоналарига татбиқ этилади.
3. Мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган корхоналар ўртасида табиий газни етказиб бериш тизим ичида ҳисобланади, шу жумладан нефть ва газни қазиб олувчи корхоналардан газни қайта ишловчи ва газ транспорти корхоналаригача, шунингдек газни қайта ишловчи корхоналардан газ транспорти корхоналаригача етказиш.
II. Табиий газни сотишдан мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмаларни ҳисоблаш, тўлаш ва ҳисобот топшириш тартиби
4. «Ўзбекнефтгаз» МХК корхоналари мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмаларни пировард истеъмолчига етказиб берилган табиий газ ҳажмидан, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғини чегириб ташлаган ҳолда ҳисоблайди ва тўлайди. Бунда пировард истеъмолчи бўлиб мазкур Низомнинг иловасида кўрсатиб ўтилмаган шахс ҳисобланади.
5. «Ўзтрансгаз» АК орқали табиий газ транспортировкаси бўйича хизмат кўрсатиш шартномаларига асосан табиий газ транспортировкасини амалга оширадиган корхоналар ушбу табиий газни сотиш ҳажмидан мажбурий ажратмаларни давлат мақсадли жамғармаларига қонунчиликда белгиланган тартибда тўлайди.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 29 майдаги 54, 2017-23-сонли қарори (рўйхат рақами 2088-1, 19.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 555-модда)
6. «Ўзбекнефтгаз» МХК корхоналари солиқ ҳисоботи шаклларида давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар бўйича солиқ солиш базасидан чиқариладиган тизим ичида етказиб берилган табиий газ ҳажмини алоҳида сатрда кўрсатади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 29 майдаги 54, 2017-23-сонли қарори (рўйхат рақами 2088-1, 19.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 555-модда)
III. Якуний қоидалар
7. Мазкур Низом талабларига риоя этиш бўйича жавобгарлик «Ўзбекнефтгаз» МХК корхоналари раҳбарлари ва бош бухгалтерлари зиммасига юклатилади.
8. Мазкур Низомга риоя этиш устидан назорат Давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
9. Мазкур Низом «Ўзбекнефтгаз» МХК билан келишилган.
«Ўзбекнефтгаз» МХК Бошқаруви раиси У. НАЗАРОВ
2010 йил 18 февраль
«Ўзбекнефтгаз» МХК корхоналари тизим ичида маҳсулот етказиб бериш бўйича табиий газни пировард истеъмолчига сотишдан давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлаш тартиби ҳақидаги низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
Табиий газни тизим ичида маҳсулот етказиб бериш бўйича «Ўзбекнефтгаз»
МХК КОРХОНАЛАРИ
МХК КОРХОНАЛАРИ
Изоҳ:
* «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясига етказиб берилган табиий газ ҳажми бўйича.
(илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 29 майдаги 54, 2017-23-сонли қарори (рўйхат рақами 2088-1, 19.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 555-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 12-сон, 86-модда; 2017 й., 25-сон, 555-модда)