РЕСПУБЛИКА ЛОЙИҲА-ҚИДИРУВ ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Республика ҳудудларини, энг аввало, қишлоқ аҳоли пунктларини архитектуравий режалаштириш ва комплекс қуришни амалга оширишни ташкил этиш тизимини тубдан яхшилаш, ишлаб чиқилаётган лойиҳалар сифатини ошириш, шунингдек республиканинг етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.04.00 Капитал қурилишни лойиҳалаштириш]
1. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси ва тегишли лойиҳа-қидирув ташкилотлари акциядорлари (қатнашчилари) умумий йиғилишларининг:
«ЎзЛИТТИ» ёпиқ акциядорлик жамияти ва «Тошуйжойлойиҳа» очиқ акциядорлик жамияти лойиҳа-қидирув ташкилотларини бирлаштириш йўли билан қайта ташкил этиш ҳамда «ТошуйжойЛИТИ» очиқ акциядорлик жамияти лойиҳа-қидирув ташкилотини ташкил қилиш;
«Донлойиҳа» масъулияти чекланган жамият ва «Ўзмевасабзавот-узумсаноатлойиҳа» масъулияти чекланган жамият лойиҳа-қидирув ташкилотларини бирлаштириш йўли билан қайта ташкил этиш ҳамда «Ўзагросаноатлойиҳа» масъулияти чекланган жамият лойиҳа-қидирув ташкилотини ташкил қилиш;
«Ўзрангметлойиҳа» очиқ акциядорлик жамияти ва «ЎзГЕОТЕХЛИТИ» давлат унитар корхонаси лойиҳа-қидирув ташкилотларини бирлаштириш йўли билан қайта ташкил этиш ҳамда «ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ» давлат унитар корхонаси лойиҳа-қидирув ташкилотини ташкил қилиш;
«ZPLITI» ёпиқ акциядорлик жамияти ва «OʼZGASHK» давлат унитар корхонаси лойиҳа-қидирув ташкилотларини бирлаштириш йўли билан қайта ташкил этиш ҳамда «ЎзГАШКЛИТИ» давлат унитар корхонаси лойиҳа-қидирув ташкилотини ташкил қилиш;
«ЎзшаҳарсозликЛИТИ» очиқ акциядорлик жамиятини давлат унитар корхонасига айлантириш;
қайта ташкил этиш натижасида 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича янгидан ташкил этилаётган лойиҳа-қидирув ташкилотларининг асосий ихтисослашиш йўналишлари тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.04.00 Капитал қурилишни лойиҳалаштириш]
2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» давлат унитар корхонаси ва «ЎзГАШКЛИТИ» давлат унитар корхонасининг муассиси ҳисобланади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
бир ой муддатда — «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» давлат унитар корхонаси, «ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ» давлат унитар корхонаси ҳамда «ЎзГАШКЛИТИ» давлат унитар корхонаси тузилмаси ва уставларини тасдиқласин;
икки ой муддатда — Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган лойиҳа-қидирув ташкилотларининг акциядорлари (қатнашчилари) билан биргаликда лойиҳа-қидирув ташкилотларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этиш чора-тадбирлари комплексини амалга оширсин;
«ТошуйжойЛИТИ» очиқ акциядорлик жамияти, «Ўзагросаноатлойиҳа» масъулияти чекланган жамият, «ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ» давлат унитар корхонаси, «ЎзГАШКЛИТИ» давлат унитар корхонаси ҳамда «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» давлат унитар корхонасининг лойиҳа-қидирув ташкилотларини соҳа бўйича олий маълумотли ҳамда лойиҳалаш ишларида камида 5 йиллик амалий тажрибага эга бўлган раҳбар ва муҳандис-техник ходимларнинг пухта танланишини назарда тутган ҳолда тажрибали ва юқори малакали кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирларини кўрсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
3. «ТошуйжойЛИТИ» очиқ акциядорлик жамияти ўзининг қайта ташкил этилиши муносабати билан акциялар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун йиғим тўлашдан озод қилинсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.05.00.00 Уй-жой низоларини ҳал қилиш. Уй-жойга оид қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун назорат ва жавобгарлик]
5. Белгилаб қўйилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тасдиқланган бош режаларда назарда тутилмаган қўшимча объектларни қуриш йўл қўйилмаслиги юзасидан белгиланган тартибига риоя этилиши юзасидан шахсан жавоб берадилар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 февралдаги 42-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 79-модда)
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 30 апрелдаги 126-сон қарори билан тасдиқланган Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 23 март,
50-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 мартдаги 50-сон қарорига 1-ИЛОВА
Қайта ташкил этилаётган лойиҳа-қидирув ташкилотлари
РЎЙХАТИ
Т/р
Қайта ташкил этилаётган лойиҳа-қидирув ташкилотлари номи ва қайта ташкил этиш шакли
Янгидан ташкил этилаётган лойиҳа-қидирув ташкилотлари
Лойиҳа-қидирув ташкилотлари номи ва жойлашган жойи*
Намунавий, шу жумладан уй-жой ва ижтимоий бинолар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш. Шаҳарсозлик соҳасидаги инвестиция лойиҳаларининг ТИА, ТИИни, норматив-методологик ва йўриқнома ҳужжатларни ишлаб чиқиш. Турар жой бинолари ва иншоотларини ўлчаш ва текшириш ишларини амалга ошириш, техник жиҳатдан кўздан кечириш.
2.
«Донлойиҳа» МЧЖ ва «Ўзмевасабзавот-узумсаноатлойиҳа» МЧЖ (бирлашиш)
Қишлоқ учун мўлжалланган боғдорчилик ва мева-сабзавот маҳсулотларини, чорвачилик ва асаларичилик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарини, фермер хўжаликлари инфратузилмасини, уй-жой ва ижтимоий-маиший соҳа объектларини лойиҳалаш, шунингдек инвестиция лойиҳаларининг ТИА ва ТИИни ишлаб чиқиш. Тегирмончилик саноати объектларининг лойиҳа, технологик ва конструкторлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш.
3.
«Ўзрангметлойиҳа» ОАЖ ва «ЎзГЕОТЕХЛИТИ» ДУК (бирлашиш)
Металлургия кон-руда объектларини лойиҳалаш, мавжуд металлургия корхоналарини реконструкция қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тармоқ лойиҳаларининг махсус бўлимларини ишлаб чиқиш. Инвестиция лойиҳаларининг ТИА ва ТИИни ишлаб чиқиш. Рангли ва руда металлургиясида илмий-тадқиқот ва қидирув ишларини олиб бориш.
Қурилишда, геоинформатика ва шаҳарсозлик кадастри соҳасида муҳандислик-техник қидирув ишлари комплексини амалга ошириш. Бинолар ва иншоотларнинг фойдаланишга мустаҳкамлиги юзасидан муҳандислик қидирув ва тадқиқот ишларини амалга ошириш, норматив-методологик ва йўриқнома ҳужжатларни ишлаб чиқиш. Ер усти ва ер ости биноларининг асоси ва пойдеворларини лойиҳалаш ва тадқиқ этиш, биноларнинг зилзилабардошлилигини илмий жиҳатдан тадқиқ этиш.
Шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг бош режаларини, йирик ва ноёб бинолар, ижтимоий-маданий, маиший, уй-жой ва жамоага мўлжалланган объектлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш. Инвестиция лойиҳаларининг ТИА ва ТИҲни, шунингдек норматив-методологик ва йўриқнома ҳужжатларни ишлаб чиқиш, уларни кўпайтириш.
Изоҳ. * Қайта ташкил этилаётган лойиҳа-қидирув ташкилотлари мажбуриятлар ва тузилган шартномалар бўйича тегишли равишда уларнинг ҳуқуқий ворислари ҳисобланади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 мартдаги 50-сон қарорига 3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 30 апрелдаги 126-сон қарори билан тасдиқланган Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«тўлиқ комплексда лойиҳалаш бўйича фаолият турлари учун (лойиҳалашнинг барча босқичларида архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш, шу жумладан лойиҳаларнинг ДТИА, ТИА ҳамда ДТИҲ, ТИҲларини ишлаб чиқиш) — мураккабликнинг I-II тоифасидаги объектлар учун — камида 12 мутахассис, мураккабликнинг III тоифасидаги объектлар учун — камида 15 мутахассис, мураккабликнинг IV-V тоифасидаги объектлар учун — камида 25 мутахассис;
архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларининг айрим бўлимларини ишлаб чиқиш бўйича фаолият турлари учун — камида 10 мутахассис».
3. 8-банд «е» кичик бандининг учинчи хатбошига «шунингдек меҳнат дафтарчаларининг (нотариал тасдиқланган)» сўзлари қўшилсин.
4. 37-банддаги «энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда» сўзлари билан алмаштирилсин.