Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.09.2020
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 19 октябрдаги Р–3283-сон фармойишига мувофиқ ташкил этилган Ишчи комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Фарғона вилояти ва Қўқон шаҳри ҳокимликлари иштирокида ишлаб чиқилган 2010 — 2012 йилларда Қўқон шаҳрининг архитектура қиёфаси ва шаҳар инфратузилмасини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари Дастури иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган