|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 26.11.2025
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
КОСМИК ТАДҚИҚОТЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Космосни тадқиқ этиш ва астрономия соҳасидаги мавжуд салоҳиятдан комплекс ҳамда самарали фойдаланиш, космик тадқиқотлар ва техниканинг замонавий ютуқлари мамлакат иқтисодиётининг устувор соҳалари ҳамда тармоқларига жорий этилишини таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон космик тадқиқотлар давлат агентлиги («Ўзбеккосмос») тугатилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тизимида Космик тадқиқотлар маркази ташкил этилиб, Фанлар академиясининг Астрономия институти, Тошкент космик асбобсозлик илмий-тадқиқот институти, Чирчиқ «Композит» тажриба-экспериментал заводи, РТ—70 Радиоастрономик обсерватория унинг таркибига киритилсин.
3. «Гранит» илмий-ишлаб чиқариш корхонаси Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги таркибига ўтказилсин.
«КОINОТ» очиқ акциядорлик жамияти акциядорларининг уни Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тизимига ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
4. «Космик фазони тадқиқ этиш ва фойдаланиш бўйича структуралар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 11 декабрдаги ПФ-506-сон Фармонининг 4 ва 5-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда ушбу Фармонни амалга ошириш юзасидан қарор қабул қилсин.
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 сентябрдаги 334-сонли «Космик тадқиқотларни ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 26 сентябрь,
ПФ-3135-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 176-модда)