Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюджет ташкилотларининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат мулкидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда бюджет ташкилотларининг асосий воситаларини ва қурилиши тугалланмаган объектларини сотишдан тушадиган пул маблағларини тақсимлаш механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқадимма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Бюджет ташкилотларининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат мулки қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 31 декабрь,
343-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюджет ташкилотларининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига, «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бюджет ташкилотларининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши бюджет ташкилотларининг учинчи шахсларнинг бюджет ташкилотларидан қарзларини қайтариш ҳисобига ундирилган асосий воситаларига ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларига татбиқ этилмайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан бюджет ташкилотларининг асосий воситаларини ва қурилиши тугалланмаган объектларини сотишдан тушган маблағлар ёки уларнинг бир қисми бошқа мақсадларга йўналтирилган тақдирда ушбу Низом уларнинг қолган қисмига нисбатан татбиқ этилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Бюджет ташкилотларининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш қуйидаги шартлардан бири қониқтирилган тақдирда амалга оширилади (Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ сотиладиганлари бундан мустасно):
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
белгиланган хизмат қилиш муддатининг тамом бўлиши (тўлиқ эскириш ҳисобга ўтказилиши);
уларнинг жисмоний эскириши, авариялар, табиий офатлар, фойдаланишнинг нормал шароитлари бузилиши оқибатида яроқсиз ҳолга келиши;
маънавий эскириши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
бюджет ташкилотларининг қурилиши, кенгайтирилиши, реконструкция қилиниши, модернизация қилиниши ва қайта ташкил этилиши муносабати билан бўшаб қолиши.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
II. Бюджет ташкилотларининг асосий воситаларини ва қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш ҳамда уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Бюджет ташкилотларининг бинолари ва иншоотлари (шу жумладан қурилиши тугалланмаган бинолари ва иншоотлари) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда — Давлат активларини бошқариш агентлиги) томонидан хусусийлаштириш тартибида сотилади, ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюджет ташкилотларининг қолган асосий воситалари бюджет ташкилотлари томонидан юқори ташкилот билан келишган ҳолда, юқори ташкилот бўлмаган тақдирда — қонунчиликка мувофиқ мустақил равишда сотилади, ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюджет ташкилотларининг бинолари ва иншоотлари (шу жумладан қурилиши тугалланмаган бинолари ва иншоотлари), автомототранспорт воситалари ҳамда бошқа асосий воситалар қиймати баҳолаш ташкилотлари томонидан баҳолангандан кейин «E-auksion» электрон савдо платформасида аукцион савдоларда сотилиши керак.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг умумфуқаро фойдаланишда бўлган ва бўшаётган автомототранспорт воситалари қиймати баҳолаш ташкилотлари томонидан баҳолангандан кейин, истисно тариқасида, ушбу Низомнинг 8-банди талабларини ҳисобга олган ҳолда, Мудофаа вазирлиги томонидан ташкиллаштириладиган ёпиқ аукцион савдолари орқали сотилади. Бунда уч ой муддат давомида автомототранспорт воситалари ёпиқ аукционда сотилмаган ёки ёпиқ аукционда қатнашиш бўйича аризалар келиб тушмаган тақдирда, мазкур автомототранспорт воситалари умумий тартибда «E-auksion» электрон савдо платформасининг оммавий савдоларига чиқарилади.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юқори ташкилотнинг (мавжуд бўлганда) талабига кўра ёки бюджет ташкилотларининг ўз ташаббуси билан асосий воситалар, ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно, асосий воситалар қиймати баҳолаш ташкилотлари томонидан баҳолангандан кейин «E-auksion» электрон савдо платформасида аукцион савдоларда сотилиши мумкин.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
6. Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги бюджет ташкилотлари ҳисобланадиган ваколатхоналарининг асосий воситалари ва қурилиши тугалланмаган объектлари қуйидаги тартибда сотилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
бинолар ва иншоотлар (қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотлар ҳам шу жумлага киради) — Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари асосида;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 273-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/273/0552-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қолган асосий воситалар — Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги ваколатхоналари томонидан юқори ташкилот билан (мавжуд бўлганда) келишган ҳолда ваколатхона жойлашган мамлакатнинг қонунчиликка мувофиқ тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали мустақил равишда сотилади.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 27 боби («Шартнома тузиш»).
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ушбу Низомнинг 5-банди биринчи хатбошида назарда тутилган бинолар ва иншоотларни (шу жумладан қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотларни) сотишдан тушган маблағлар Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасининг ҳисобрақамларида жамланади ва улар, сотиб олиш манбаларидан қатъи назар, Агентлик томонидан хусусийлаштиришдан тушган маблағлар сифатида тақсимланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ушбу Низомнинг 5-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган тартибда бюджет ташкилотларининг асосий воситаларини сотишдан тушган маблағлар бюджет ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг тегишли бўлинмаларида очилган бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади. Кўрсатиб ўтилган маблағлар «E-auksion» электрон савдо платформаси томонидан автоматик тарзда қуйидаги тартибда тақсимланади:
(8-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
50 фоизи — тегишли бюджет даромадига ўтказилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
50 фоизи — бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларига йўналтирилади.
(8-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюджет ташкилотлари томонидан асосий воситалар «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали аукцион савдоларида сотилган тақдирда уларни баҳолаш ва сотиш харажатлари бюджет ташкилотлари томонидан тўланади.
(8-бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан умумфуқаро фойдаланишидаги бўшаётган мол-мулклар, шунингдек, автомобиль ва махсус техникаларни сотишдан олинган пул маблағлари тўлиқ миқдорда Мудофаа вазирлигининг ихтиёрида қолади ва мақсадли равишда Мудофаа вазирлиги бўлинмаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш учун йўналтирилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 августдаги 462-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.08.2020 й., 09/20/462/1139-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Бюджет ташкилотларига йўналтириладиган маблағлар ушбу Низомнинг 8-бандига мувофиқ бюджет ташкилотлари томонидан фаолият ихтисослигига мувофиқ моддий-техник базани мустаҳкамлашга (шу жумладан автомототранспорт воситаларини сотиб олишга), шунингдек кредиторлик қарзни (мавжуд бўлганда) тўлашга йўналтирилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
10. Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги бюджет ташкилотлари ҳисобланадиган ваколатхоналарининг асосий воситалари ва қурилиши тугалланмаган объектларини сотишдан тушган маблағлар:
бинолар ва иншоотлар бўйича (қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотлар ҳам шу жумлага киради) — уларни сотиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида белгиланган тартибда;
қолган асосий воситалар бўйича — харажатлар сметасида назарда тутилган асосий воситаларни сотиб олишга, фаолият ихтисослигига мувофиқ моддий-техник базани мустаҳкамлашга, шунингдек кредиторлик қарзни (мавжуд бўлганда) тўлашга тақсимланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Асосий воситаларни балансда сақловчи иштирокида Агентлик билан харидор ўртасида тузилган асосий воситаларнинг олди-сотди шартномаси ва асосий воситаларнинг чиқиб кетганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ушбу Низомнинг 5-банди биринчи хатбошида назарда тутилган бюджет ташкилотларининг асосий воситаларини балансдан ҳисобдан чиқариш учун асос ҳисобланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(III бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
IV. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Асосий воситалар сотилиши муносабати билан уларни балансдан чиқариш ва уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш бюджет ташкилотлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Бюджет ташкилотларининг раҳбарлари тақдим этилаётган ахборотнинг ишончлилиги ва ушбу Низомга мувофиқ ўзларининг тегишли ҳисоб рақамларига тушаётган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавоб берадилар.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябдаги 279-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 506-модда)
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 77-модда) билан тасдиқланган Давлат корхоналари тўғрисидаги Низомнинг 17-бандига қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
«Бунда бино ва иншоотларни (шу жумладан қурилиши тугалланмаганларни) сотиш Давлат мулки қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Бино ва иншоотларни (шу жумладан қурилиши тугалланмаганларни) сотишдан тушган маблағлар, уларни сотиб олиш манбаларидан қатъи назар, давлат мулкини хусусийлаштиришдан олинган маблағлар тарзида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Давлат мулки қўмитаси томонидан тақсимланади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 22 майдаги 135-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 21-сон, 269-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат автомототранспорт воситаларини сотиш тартиби тўғрисида» 1994 йил 28 сентябрдаги 489-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат автомототранспорт воситаларини жисмоний ва давлат тасарруфида бўлмаган юридик шахсларга сотиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1995 йил 18 августдаги 325-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 8-сон, 29-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат автомототранспорт воситаларини сотиш тартиби тўғрисида» 1994 йил 28 сентябрдаги 489-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1996 йил 19 сентябрдаги 326-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 9-сон, 26-модда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 578-модда; 2010 й., 14-15-сон, 106-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; 2014 й., 41-сон, 506-модда; 2015 й., 21-сон, 269-модда, 26-сон, 340-модда; 2017 й., 25-сон, 543-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон; 08.05.2020 й., 09/20/273/0552-сон, 05.08.2020 й., 09/20/462/1139-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.08.2021 й., 09/21/519/0795-сон, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон; 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)