Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
№ | Тадбир | Муддати | Масъуллар |
1. | «Тошкент — ислом маданияти пойтахти» рисоласини ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрлаш ва чоп этиш | 2007 йил март | Тошкент ислом университети, Ташқи ишлар вазирлиги |
2. | Ўзбекистоннинг чет эллардаги дипломатик ваколатхоналарида тақдимот ва кўргазмалар, давра суҳбатлари, фольклор гуруҳларининг чиқишлари, ўзбек халқининг маънавий-маданий мероси ва унинг жаҳон маданиятига қўшган ҳиссаси бўйича тадбирлар ўтказиш | Йил давомда | Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Дўстлик жамиятлари кенгаши, Бадиий академия, «Тасвирий ойина» уюшмаси |
3. | Тошкент шаҳридаги машҳур ислом мутафаккирлари — Шайх Зайниддин, Шайх Хованд Тоҳур, Қаффол Шоший, Хожа Аламбардор, Юнусхон, Бароқхон, Зангиота меъморий обидалари асосида зиёратчилар учун сайёҳлик йўналишларини ишлаб чиқиш | 2007 йил март | «Ўзбектуризм» миллий компанияси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси |
4. | Тошкент тарихига оид тематик, нодир китоблар ва қўлёзма манбалар кўргазмаларини ташкил этиш | 2007 йил март — декабрь | Ўзбекистон Фанлар академияси Темурийлар давлати тарихи музейи, Тошкент ислом университети, Ташқи ишлар вазирлиги |
5. | Тошкент шаҳрининг ислом маданияти пойтахти, деб эътироф этилишига бағишланган туркум мақолалар тайёрлаб, рус, инглиз ва араб тилларига таржима қилиш ва интернетда эълон қилиш | 2007 йил мунтазам | Ташқи ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Жаҳон» ахборот агентлиги |
6. | Ўзбек, рус, инглиз ва араб тилларида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг дин ва маънавият масалаларига бағишланган мақола ва маърузалар тўпламини нашрга тайёрлаш | 2007 йилнинг III чораги | Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмоналари идораси, Матбуот ва ахборот агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги |
7. | «Тошкент - ислом маданияти пойтахти» номли ҳужжатли фильмни яратиш ва унинг тақдимотини ўтказиш | 2007 йилнинг I чораги | «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент ислом университети, «Жаҳон» ахборот агентлиги |
8. | Диний ва дунёвий илмлар ривожига ҳисса қўшган машҳур ислом алломаларининг ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган китоблар, рисолалар ва илмий-оммабоп мақолаларни чоп этиш | 2007 йилнинг I—III чораклари | Ўзекистон Фанлар академияси, Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент ислом университети, Ўзбекистон мусулмонлари идораси |
9. | «Тошкент —ислом маданиятининг дурдонаси» фотоальбомини нашр этиш ва тақдимотини ўтказиш (ўзбек, рус, инглиз ва араб тилларида) | 2007 йилнинг III чораги | Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Фанлар академияси Тарих институти, Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент ислом университети, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси |
10. | Тошкент ислом университетида «Меросимиз—фахримиз» мавзуида тадқиқотчи ва талабалар анжуманини ўтказиш | 2007 йил апрель | Тошкент ислом университети, Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон мусулмонлари идораси |
11. | «Буюк аждодларимизнинг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси» рукни остида кўрсатувлар тайёрлаш | Йил давомида | Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент ислом университети |
12. | «Ҳазрати Усмон мусҳафи», «Имом Бухорий», «Ҳазрати Имом мажмуаси: кеча ва бугун» ҳужжатли фильмларини яратиш | 2007 йил май | «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси |
13. | «Шаҳрим — фахрим», «Ўзбекистон — бағрикенг диёр», «Меҳр—мурувват — олий фазилат», «Ўзбекистон жавоҳирлари» мавзуларида ижтимоий видеороликлар тайёрлаш | мунтазам | Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси |
14. | «Ислом маданияти равнақ топган юрт» мавзусида таниқли мусаввирлар ва халқ амалий санъати усталарининг ижодий ишлари кўргазмасини ташкил этиш | 2007 йил июнь | Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Бадиий академия, «Олтин мерос» жамғармаси |
15. | «Марказий Осиёда исломий қадриятлар: бағрикенглик ва инсонпарварлик» мавзуига оид халқаро анжуман ўтказиш | 2007 йил июнь | Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти, Марказий Осиёни тадқиқ қилиш Франция институти ва ЮНЕСКОнинг Марказий Осиёни тадқиқ қилиш халқаро институти (Самарқанд), Тошкент ислом университети |
16. | Тошкент шаҳрида «Ўзбекистоннинг ислом цивилизацияси равнақига қўшган ҳиссаси» мавзуида халқаро илмий-амалий конференция ўтказиш | 2007 йил сентябрь | Ташқи ишлар вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Фанлар академиясининг Тарих ва Шарқшунослик институтлари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент ислом университети, Тошкент давлат шарқшунослик институти, Республика Имом Бухорий илмий-маърифий маркази |
17. | Тошкент ислом университети манбалар хазинасида сақланаётган қўлёзмалар каталогининг электрон вариантини тайёрлаб, веб-сайтда жойлаштириш | 2007 йил сентябрь | Тошкент ислом университети |
18. | Тошкент давлат консерваториясида Тошкент «Ислом маданияти пойтахти» деб эълон қилинишига бағишланган махсус концерт дастурини ташкил этиш | 2007 йил сентябрь | Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси |
19. | «Шош водийси алломаларининг илмий-маърифий мероси» тўпламини нашр этиш | 2007 йил сентябрь | Тошкент ислом университети |
20. | Ўзбекистон ҳукумати томонидан аждодларимизнинг маданий ва маънавий бойликларини қайта тиклаш, таъмирлаш ва асраб авайлаш бўйича қилинаётган ишларни маҳаллий ва хорижий ОАВда кенг ёритиш | Йил давомида | Матбуот ва ахборот агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Тошкент ислом университети |
21. | Ўзбекистонда мустақилликдан сўнг дин ва виждон эркинлиги, жамиятдаги тинчлик ва диний бағрикенглик, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик мавзуларига бағишланган илмий-оммабоп мақолаларни республика ва хорижий ОАВда чоп этиш | Йил давомида | Матбуот ва ахборот агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Республика маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази |
22. | Талаба ва ўқувчиларни Тошкент шаҳридаги меъморий ва тарихий ёдгорликлар билан таништириш мақсадида экскурсиялар уюштириш | Йил давомида | Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги |
23. | АЙСЕСКО сайтида Тошкент шаҳрининг ислом цивилизацияси равнақига қўшган ҳиссаси ҳақида ҳикоя қилувчи муҳим тарихий, илмий ва адабий маълумотларни жойлаштириш | 2007 йилнинг III чораги | Ташқи ишлар вазирлиги, АЙСЕСКО котибияти |
24. | Ўрта асрларда яратилган «Тарихи жадиди Тошқанд» («Тошкентнинг янги тарихи») қўлёзмаси асосидаги рисолани нашрга тайёрлаш | 2007 йилнинг IV чораги | Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси |
25. | Тошкент ислом университети сайтида «Тошкент — ислом маданияти пойтахти» номли рукн очиб, у ерда мазкур мавзуга оид материалларни жамлаш | Йил давомида | Тошкент ислом университети |
26. | Ўзбекистон тарихи давлат музейида «Тошкент: кеча ва бугун» номли кўргазма ташкил этиш | 2007 йилнинг III-IV чораклари | Ўзбекистон Фанлар академияси, Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита |
Р.Қосимов | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ташкилий қўмита раиси |
А.Тўхтаев | — | Тошкент шаҳар ҳокими, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари |
О.Юсупов | — | Дин ишлари қўмитаси раиси в.б., Ташкилий қўмита раиси ўринбосари |
Ташкилий қўмита аъзолари: | ||
Ш.Миноваров | — | Ташқи ишлар вазири ўринбосари |
Р.Қурбонов | — | Маданият ва спорт ишлари вазири |
А.Ходжаев | — | Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси |
З.Ҳакимов | — | «Ўзбектуризм» миллий компанияси раиси |
Б.Алимов | — | Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори |
Ш.Салихов | — | Ўзбекистон Фанлар академияси президенти |
Т.Қўзиев | — | Ўзбекистон Бадиий академияси раиси |
У.Алемов | — | Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий |
Ш.Ёвқочев | — | Тошкент ислом университети ректори |