1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси;
Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ОИТСга қарши курашишни ташкил қилишнинг ягона тизимини яратиш, аҳолини ОИВ инфекциясидан ишончли ҳимоялаш ва лозим даражада профилактика қилишни таъминлаш бўйича кўрилаётган чораларнинг самарадорлигини ва сифатини ошириш, ОИТСга қарши кураш марказларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ОИТСга қарши курашиш соҳасида фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимларини моддий қўллаб-қувватлашни таъминлаш мақсадида:
1. Асосини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ва ҳудудий ОИТСга қарши кураш марказлари ташкил этадиган замонавий талабларга жавоб берадиган ОИТСга қарши курашни ташкил этишнинг ягона тизими 1-иловага мувофиқ яратилсин.
2. ОИВ инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштирувчи республика комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия) ташкил қилинсин.
Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва жамоат ташкилотларининг ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ҳамкорлигини таъминлаш;
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича миллий режаларни ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
ОИВ инфекцияси тарқалишига сабаб бўлаётган ғайриижтимоий ҳодисаларни бартараф этиш, Ўзбекистон халқининг маънавий-ахлоқий асослари ва азалий қадриятларини асраш ва ривожлантириш, ушбу мақсадларда аҳоли орасида режали асосда тушунтириш ишларини олиб боришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг амалга оширилиши устидан назорат олиб бориш;
тегишли ҳудудда ва бутун республика миқёсида ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ҳолатини мониторинг қилиш ва доимий равишда комплекс баҳолаб бориш, зарур ҳолларда мазкур ҳолатнинг ёмонлашувига қарши жавоб қайтариш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
ОИТСга қарши кураш марказларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш;
ОИВ/ОИТСни профилактика қилиш, ташхис қўйиш ва даволашнинг инсон саломатлиги учун хавфсиз услубларини ўрганиш ва татбиқ этиш;
маҳаллий корхоналар базасида ОИТСни даволаш учун зарур бўлган замонавий тиббий жиҳозлар, тиббий буюмлар, шунингдек, дори воситалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ОИТСга қарши курашиш соҳасида ҳамжиҳатликни таъминлаш, улар билан Ўзбекистон манфаатларига тўғри келадиган ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, ОИВ инфекциясига ташхис қўйиш ва уни даволаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш учун қўшимча молиявий воситаларни жалб қилишда кўмаклашиш.
3. Комиссия таркиби ва Комиссия тўғрисидаги Низом 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш;
4. Қуйидагилар Республика ОИТСга қарши кураш марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
ҳудудий ОИТСга қарши кураш марказлари фаолиятига ташкилий-услубий жиҳатдан раҳбарликни амалга ошириш;
ОИВ инфекцияси ва йўлдош касалликлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган эпидемияга қарши, диагностик, даволаш тадбирларини амалга ошириш;
ОИВ инфекциясини юқтириш тезлигига таъсир қилувчи омилларни аниқлаш ва баҳолаш бўйича махсус эпидемиологик тадқиқотлар ўтказиш;
ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахсларга ташхис қўйиш ва уларга тиббий ёрдам кўрсатишни ташкиллаштириш ва амалга ошириш, шунингдек, ОИВ/ОИТС ва йўлдош касалликларга ташхис қўйиш билан шуғулланувчи муассасаларга методик ёрдам кўрсатиш;
профилактик, диагностик ва даволаш тадбирлари учун ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш;
ОИВ/ОИТСни профилактика қилиш, унга ташхис қўйиш ва даволаш борасида Ўзбекистонда қўлланилаётган услубларни фуқаролар саломатлигини, миллат генофондини муҳофаза қилиш нуқтаи назаридан таҳлил қилиш ва самарадорлигини баҳолаш;
ОИВ/ОИТСни профилактика қилиш, унга ташхис қўйиш ва даволашнинг инсон саломатлиги учун хавфсиз услубларини қўллаш борасидаги хорижий мамлакатлар тажрибасини тизимли равишда ўрганиш, тегишли маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш;
тиббиёт ходимлари, бошқа мутахассисларни ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш йўналишида қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда иштирок этиш.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда қуйидагиларни:
Республика ОИТСга қарши кураш марказининг тузилмаси ҳамда ҳудудий марказларнинг намунавий тузилмаси;
ОИТСга қарши кураш марказлари тўғрисидаги Низом;
2009 — 2011 йилларда Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалиши профилактикаси бўйича саъй-ҳаракатлар миллий режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги, Молия вазирлигининг ОИВ инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш соҳасида ўз фаолиятини олиб бораётган муассасалар ва уларнинг бўлимлари ходимлари ойлик маошини 2009 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар ҳисобидан ўртача 18 фоизга ошириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:
Республика ва ҳудудий ОИТСга қарши кураш марказларини давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг IV гуруҳига ўтказиш;
меҳнатнинг соғлиқ учун хавфлилиги ва ўта оғир шароитлари учун тариф ставкаларига 75 фоиз миқдорда қўшимча тўлов белгилаш.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2009 йилда мазкур бандда кўрсатиб ўтилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағларни ажратсин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 26 декабрь,
ПҚ-1023-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 26 декабрдаги ПҚ-1023-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида ОИТСга қарши курашни ташкил этишнинг
ЯГОНА ТИЗИМИ
ОИВ инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштирувчи республика комиссияси
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Республика ОИТСга қарши кураш маркази
Вазирлик ва идоралар
Гематология ва қон қуйиш, дерматология ва венерология ИТИ, Саломатлик институти, Республика марказлари, даволаш-профилактика муассасалари
Кундузги стационарга (10 та ўрин) эга бўлган поликлиника (бир сменада 50 та ташриф)
Клиникалар
(60 та ўрин)
ИТИ ва Саломатлик институтининг филиаллари, вилоят марказлари, диспансерлар, даволаш-профилактика муассасалари ҳамда Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари
Қорақалпоғистон Республикаси ОИТСга қарши кураш маркази, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ОИТСга қарши кураш марказлари
Вазирлик ва идораларнинг тегишли таркибий бўлинмалари
Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари ва саломатлик марказлари, Давлат санитария- эпидемиология назорати туман (шаҳар) марказлари
Ишонч кабинетлари
Туманлараро диагностика лабораториялари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 26 декабрдаги ПҚ-1023-сон қарорига 2-ИЛОВА
ОИВ инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштирувчи республика комиссияси
ТАРКИБИ
Ш.М. Мирзиёев
—
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, комиссия раиси
Р.С. Қосимов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари
Ф.Г. Назиров
—
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, комиссия раисининг ўринбосари
лавозими бўйича
—
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари бўйича АТД бош мутахассиси, комиссия котиби
Комиссия аъзолари:
А. Парпиев
—
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири
Ғ.Б. Шоумаров
—
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири
Р.Ж. Курбанов
—
Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири
Ш.И. Салихов
—
Ўзбекистон Фанлар академияси президенти
А.А. Хаитов
—
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири в.б.
Ҳ.С. Кароматов
—
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари
Э.Т.Салихов
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши аппарати бош консультанти
С.Б. Холбоев
—
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари
А.Х. Қўлдошев
—
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари
Ж.А. Қўчқоров
—
Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари
Р.М. Шоабдураҳмонов
—
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири ўринбосари
Т.А. Ҳамроқулов
—
Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири ўринбосари
Н.Т. Йўлдошев
—
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари
М.М. Холмухамедов
—
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари — Касб-ҳунар таълими маркази директори
А.Д. Хаджаев
—
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси
М. Ҳазратқулов
—
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори
Г.М. Ғиёсова
—
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ОИТСга қарши кураш маркази директори
М. Қуронов
—
Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази раҳбари
М.М. Хожиматов
—
Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари
У.Т. Алимов
—
Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси
А.Х. Аҳмедов
—
«Маҳалла» жамғармаси бошқаруви раиси
Н.К. Тўраева
—
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари
А.М. Алимов
—
«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши раиси
Н.Н. Ҳабибуллаев
—
Нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси раиси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 26 декабрдаги ПҚ-1023-сон қарорига 3-ИЛОВА
ОИВ инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштирувчи республика комиссияси тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом ОИВ инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштирувчи республика комиссиясининг (кейинги ўринларда — Комиссия) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
3. Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, идоралар, ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
II. Комиссиянинг вазифалари ва функциялари
4. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва жамоат ташкилотларининг Ўзбекистонда ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
Ўзбекистонда ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича миллий режаларни ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
ОИВ инфекцияси тарқалишига сабаб бўлаётган ғайриижтимоий ҳодисаларни бартараф этиш, Ўзбекистон халқининг маънавий-ахлоқий асослари ва азалий қадриятларини асраш ва ривожлантириш, ушбу мақсадларда аҳоли орасида режали асосда тушунтириш ишларини олиб боришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг амалга оширилиши устидан назорат олиб бориш;
тегишли ҳудудда ва бутун республика миқёсида ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ҳолатини мониторинг қилиш ва доимий равишда комплекс баҳолаб бориш, зарур ҳолларда мазкур ҳолатнинг ёмонлашувига қарши жавоб қайтариш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
ОИВ/ОИТСни профилактика қилиш, ташхис қўйиш ва даволашнинг инсон саломатлиги учун хавфсиз услубларини ўрганиш ва Ўзбекистонда татбиқ этишни таъминлаш;
халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ОИТСга қарши курашиш соҳасида ҳамжиҳатликни таъминлаш, улар билан Ўзбекистон манфаатларига тўғри келадиган ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, ОИВ инфекциясига ташхис қўйиш ва уни даволаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш учун қўшимча молиявий маблағларни жалб қилишда кўмаклашиш.
5. Комиссия ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан ОИВ инфекцияси, гиёҳвандлик ва жинсий йўл билан юқувчи инфекциялар тарқалишини профилактика қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, давлат дастурларининг амалга оширилиши бўйича чора-тадбирларни ташкиллаштиради;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
ОИВ инфекциясига қарши курашиш бўйича миллий ҳаракатлар режаларини ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади;
Комиссия йиғилишларида вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг ОИВ инфекцияси тарқалишини профилактика қилиш бўйича миллий ҳаракатлар режаларини ва бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
республикада ОИВ инфекцияси тарқалишини профилактика қилишнинг мониторинги натижаларини таҳлил қилиш ва баҳолаш бўйича ишларни олиб боради ҳамда вазиятга нисбатан жавоб қайтариш бўйича аниқ тавсиялар тайёрлайди;
етакчи олимлар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда, республикамизда қўлланилаётган ОИВ/ОИТСни профилактика қилиш, ташхис қўйиш ва даволаш методларининг самарадорлигини таҳлил қилишни таъминлайди;
маҳаллий корхоналар базасида ОИТСни даволаш ва унга ташхис қўйиш учун зарур бўлган замонавий тиббий жиҳозлар, тиббий буюмлар ва дори воситалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича иш олиб боради;
ОИТСга қарши кураш марказларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш бўйича ишларни ташкил қилади;
ОИТС тарқалишига сабаб бўлаётган фоҳишабозлик ва гиёҳвандлик сингари ғайриижтимоий ҳолатларга барҳам беришга қаратилган комплекс режалар ишлаб чиқади ва уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
маънавий-ахлоқий асослар, анъанавий қадриятлар ва Ўзбекистон халқининг менталитетини инобатга олган ҳолда, ОИВ/ОИТСни профилактика қилиш масалаларига оид ўқув-методик, ахборот-тушинтириш материаллари ишлаб чиқилишини ташкиллаштиради;
маънан бой, ҳар томонлама ривожланган баркамол ёшларни шакллантириш мақсадида оммавий ахборот воситаларида ОИТС профилактикаси масалалари бўйича тушунтириш ишларини ташкил қилади;
ОИТСни профилактика қилиш, ташхис қўйиш ва даволашнинг инсон саломатлиги учун хавфсиз услубларини республикада жорий этиш, тиббиёт муассасаларини зарур жиҳозлар билан таъминлаш мақсадида халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;
Ўзбекистонда халқаро ва хорижий ташкилотлар ҳисобидан молиялаштириладиган ОИТС тарқалишига қарши курашиш бўйича лойиҳалар ва дастурларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиб чиқиб, бу борада қарорлар қабул қилади;
халқаро ва хорижий ташкилотлар ҳисобидан молиялаштириладиган ОИТС тарқалишига қарши курашиш бўйича лойиҳалар ва дастурларни амалга оширишнинг боришини мувофиқлаштиради ва мониторингини таъминлайди.
Комиссия қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
III. Комиссиянинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
6. Комиссия ўз зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
қонунчилик ҳужжатлари ва ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш масалалари билан боғлиқ институционал асосларни такомиллаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига таклифлар киритиш;
ўз ваколатлари доирасида вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиш;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалардан зарур маълумотлар ва материалларни белгиланган тартибда олиш;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
барча вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат, халқаро ва хорижий ташкилотлар томонидан республикада ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишга доир қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши бўйича текширувлар ўтказиш;
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
республикада ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишга доир қонунчилик ҳужжатларининг бузилишига олиб келаётган сабаблар ва шароитларни бартараф этиш бўйича тавсиялар бериш, тегишли вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат, халқаро ва хорижий ташкилотлар олдига ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажармаётган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш масаласини қўйиш;
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
Комиссия ишига вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва жамоатчилик вакилларини белгиланган тартибда жалб қилиш;
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
етакчи олимлар ва юқори малакали мутахассислар орасидан ўз фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича ишчи гуруҳлари тузиш.
Комиссия қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
7. Комиссия ўз зиммасига юклатилган вазифаларни самарали бажариш учун жавобгар ҳисобланади.
IV. Комиссия фаолиятини ташкил этиш
8. Комиссия жамоатчилик асосида фаолият кўрсатади ва Комиссия раиси, раис ўринбосарлари, котиби ва аъзоларидан иборат таркибда тузилади.
Комиссия таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади. Комиссия таркибига Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, идоралари ва жамоат ташкилотлари вакиллари киритилади.
9. Комиссия фаолияти аъзоларнинг тенг ҳуқуқлилиги ва қарорларни қабул қилишда коллегиаллик тамойилларига асосланади.
Комиссия йиғилишлари унинг ваколатига кирувчи масалалар тайёрланишига қараб, бироқ ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.
Комиссия йиғилиши унинг ишида аъзоларнинг оддий кўпчилиги иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.
Комиссия қарорлари йиғилишда иштирок этаётган Комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади, овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Комиссия йиғилишида баённома юритилиб, у Комиссия раиси томонидан имзоланади.
10. Комиссия йиғилишларини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти томонидан амалга оширилади.