Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сонли «Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й. 34-сон, 370-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қарор қиладилар:
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сонли «Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 34-сон, 370-модда) мувофиқ, илмий ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармаси (бундан кейинги ўринларда жамғарма деб юритилади) маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш тартибини белгилайди.
13. Бажарувчи-ташкилотларнинг илмий ходимларини бир марталик мукофотлаш мазкур Низомнинг 11-бандида кўзда тутилган кўрсаткичларга мослигига қараб 2 дан 5 гача базавий лавозим маоши миқдорида уларга мукофот тўлаш йўли билан амалга оширилади.