1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Тошкент шаҳрини йўловчи ташиш автобуслари билан таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Автобус паркларининг ҳаракатланувчи таркибини замонавий, қулай транспорт воситалари билан янгилаш ҳисобига Тошкент шаҳри аҳолисини узлуксиз ташишга ортиб бораётган талабни тўлиқ қондириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.01 Умумий масалалар]
1. «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси ҳамда «ЭвоБус ГмбХ» фирмаси (Германия) томонидан 2009 йилда 200 дона «Mercedes-Benz Conecto Low Floor» русумли шаҳар йўловчи ташиш автобусларини ҳамда уларнинг эҳтиёт қисмларини иловага мувофиқ шартларда етказиб бериш бўйича 2009 йил 7 апрелдаги умумий қиймати 26,4 млн евро бўлган 2009/1-сонли олди-сотди шартномаси имзолангани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки:
200 та автобус ва унга эҳтиёт қисмларни етказиб бериш бўйича шартноманинг тўлиқ қийматини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 3 йил имтиёзли даврни ҳам ҳисобга олган ҳолда 15 йил муддатга, қайта молиялаштирувчи «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг йиллик 0,25 фоизли маржаси билан ва йиллик 0,5 фоизли ставкада бериладиган кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси жамғармасининг асосий қарзини узиш, фоизлар ва кредитга хизмат кўрсатиш бўйича комиссияларни тўлаш «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси маблағлари, шунингдек, олинадиган автобуслар миқдорига мутаносиб равишда автобус паркларининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси ҳамда «ЭвоБус ГмбХ» фирмаси (Германия) ўртасида тузилган шартнома бўйича белгиланган тартибда эксперт хулосасини берсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, «Ўзсаноатқурилишбанк» ҳамда «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси, истисно тариқасида, техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни кўриб чиқиш ва тасдиқлашдан аввал кредит битимларини расмийлаштирсин ҳамда «ЭвоБус Гмбх» фирмаси билан тузилган шартномада назарда тутилган муддатларда молиялаштиришни очсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.02.00 Банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш тартиби;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.10.00 Тадбиркорлар бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар ва б.) / 09.01.10.02 Тадбиркорларнинг бошқа бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар, жамғармалар ва б.)]
5. «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси:
икки ой муддатда 200 дона «Mercedes-Benz Conecto Low Floor» русумли шаҳар йўловчи автобусларини сотиб олишнинг техник-иқтисодий ҳисоб-китобини ишлаб чиқишни ва уни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритишни таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитига хизмат кўрсатишга йўналтириладиган маблағларни жамлаш учун «Ўзсаноатқурилишбанк»да махсус жамғарилувчи ҳисоб рақам очсин.
6. Молия вазирига Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг жалб этиладиган кредити бўйича «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмасининг «Ўзсаноатқурилишбанк» олдидаги мажбуриятлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси номидан кафолат бериш ваколати тақдим этилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари]
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги 200 та «Mеrсеdеs-Bеnz Соnесtо Lоw Flооr» русумли шаҳар йўловчи автобусларини харид қилиш Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги Инвестиция дастурига белгилаган тартибда киритилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
8. «ЭвоБус Гмбх» фирмаси билан тузилган шартнома бўйича олиб келинадиган 200 та «Mеrсеdеs-Bеnz Соnесtо Lоw Flооr» русумли шаҳар йўловчи автобуслари, шунингдек, автобуслардан фойдаланишнинг кафолат муддати даврида ишдан чиққан қисмлар ўрнига етказиб бериладиган эҳтиёт қисмлар ҳамда материаллар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
10. Белгилансинки, «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси томонидан таркибий бўлинмаларга «ЭвоБус ГмбХ» (Германия) фирмаси билан тузилган шартнома бўйича етказиб бериладиган «Mercedes-Benz Conecto Low Floor» русумли 200 та шаҳар йўловчи ташиш автобуслари, уларга эҳтиёт қисмлар, шу жумладан автобуслардан фойдаланишнинг кафолатли муддати даврида ишдан чиққан қисмлар ўрнига етказиб бериладиган эҳтиёт қисмлар ва материаллар қўшилган қиймат солиғи солиш объекти ҳисобланмайди.
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 6 май,
ПҚ-1109-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 6 майдаги ПҚ-1109-сон қарорига ИЛОВА
200 та «Mercedes-Benz Conecto Low Floor» русумли шаҳар йўловчи ташиш автобусларини ҳамда уларга эҳтиёт қисмларни етказиб бериш бўйича 2009 йил 7 апрелдаги 2009/1-сон олди-сотди шартномаси