Ҳужжат кучини йўқотган " " 30.04.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, «Ўзкимёсаноат» ДАК корхоналари томонидан 2009 — 2011 йилларда ташқи ва ички бозорларда харидоргир бўлган янги турдаги кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини ўзлаштириш бўйича 1-иловага* мувофиқ инвестиция лойиҳалари тайёрланган ва аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
кимё саноати корхоналари қурилишини жадаллаштириш ва янги турдаги кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича чора-тадбирлар Дастури 2-иловага* мувофиқ;
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
янги турдаги кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш ҳажмларининг мақсадли прогноз параметрлари 3-иловага* мувофиқ.
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.
«Ўзкимёсаноат» ДАК, 2-иловада* кўрсатилган корхона ва идоралар раҳбарлари зиммасига тасдиқланган дастурий тадбирлар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш ҳамда янги турдаги кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш белгиланган муддатларда ўзлаштирилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда белгиланган тартибда 1-иловага* киритилган лойиҳаларнинг лойиҳадан олдинги ва лойиҳа ҳужжатлари жадал ишлаб чиқилишини, келишиб олиниши ва тасдиқланишини таъминласин;
4. Лойиҳалар амалга оширилишини тезлаштириш учун 2009 йилнинг 31 декабригача 1-иловага* киритилган кимё маҳсулотларининг янги турларини ишлаб чиқариш бўйича объектлар қурилишини айни вақтда лойиҳалаштириш билан биргаликда олиб борилишига истисно тариқасида рухсат этилсин.
5. 1-иловага* киритилган кимё маҳсулотларининг янги турларини ўзлаштираётган «Ўзкимёсаноат» ДАК корхоналари лойиҳаларни амалга ошириш даврида, республикада ишлаб чиқарилмайдиган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатларга мувофиқ олиб келинадиган ускуналар, хом ашё ва материаллар божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги 1 ва 2-иловаларга* киритилган лойиҳалар ва дастурий тадбирларнинг амалга оширилиши устидан тизимли мониторинг ўрнатсин ҳамда ҳар ой Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб борсин.