Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.09.2020
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Озиқ-овқат экинлари экиладиган майдонларни мақбул ҳолга келтириш ва уларни етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 20 октябрдаги ПФ–4041-сонли Фармонини ижро этиш юзасидан, шунингдек толасининг сифати бўйича жаҳон стандартлари ва талабларига жавоб берадиган ғўзанинг тезпишар ва серҳосил селекция навларини республика минтақаларининг тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда оқилона жойлаштириш, 2009 йил ҳосили учун пахта етиштирувчи хўжаликларни маромига етказилган уруғлик чигит билан таъминлаш мақсадида:
ғўзанинг районлаштирилган ва истиқболли навларини 1-иловага* мувофиқ жойлаштириш;
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
2009 йил учун ғўзанинг асосий селекция навларини истиқболлилиги ва иқтисодий рағбатлантирилиши бўйича 2-иловага* мувофиқ гуруҳларга ажратиш;
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
чигитни 3-иловага* мувофиқ плёнка остига экиш ва хўжаликларни полиэтилен плёнкалар билан таъминлаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 20 октябрдаги ПФ–4041-сонли Фармони билан 2009 йилда пахта етиштириш ҳажмлари тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 20 октябрдаги ПФ–4041-сонли Фармони 1-иловасида назарда тутилган пахта етиштириш ҳажмлари 2009 йил ҳосили учун пахта етиштирувчи хўжаликлар ва тайёрлов ташкилотлари ўртасида контрактация шартномалари тузишда назорат кўрсаткичлари сифатида қаралсин.
2009 йил 20 февралгача уруғлик пахтани тозалашни, 28 февралгача эса эҳтиёт захирасини ҳисобга олган ҳолда, уруғлик чигит тайёрлашни тугалласин, шунингдек уруғчилик корпорациялари ва компанияларини туксизлантирилган уруғлар билан 4-иловага* мувофиқ ҳажмларда таъминласин;
* 4-илова рус тилидаги матнда берилган.