1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.05.00.00 Фуқаролик процессуал қонунчилиги / 17.05.08.00 (Кучини йукотган) Суд ва бошқа органларнинг қарорларини ижро қилиш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Жамоат бирлашмалари (жамғармалари), диний ташкилотлар, сиёсий партиялар;
ҚАРЗДОР ЖИСМОНИЙ ШАХСГА ИШ ҲАҚИ ЁКИ УНГА ТЕНГЛАШТИРИЛГАН БОШҚА ТЎЛОВЛАРНИ ТЎЛАЁТГАН ТАШКИЛОТЛАР ЁКИ БОШҚА ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ИЖРО ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 8 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1980]
Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 169-модда) 64-моддасига мувофиқ, буюраман:
1. Қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки унга тенглаштирилган бошқа тўловларни тўлаётган ташкилотлар ёки бошқа шахслар томонидан ижро ҳужжатларини ижро этиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Д. Саъдуллаев) ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти (З. Холмухамедов) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилишини ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
4. Ушбу буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти директори З.Холмухамедов зиммасига юклансин.
Вазир Р. МУҲИТДИНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 8 июль,
157-сон
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2009 йил 8 июлдаги 157-сон буйруғига ИЛОВА
Қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки унга тенглаштирилган бошқа тўловларни тўлаётган ташкилотлар ёки бошқа шахслар томонидан ижро ҳужжатларини ижро этиш
ҚОИДАЛАРИ
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунига (бундан кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) мувофиқ қарздор жисмоний шахсга ташкилотлар ёки бошқа шахслар тўлаётган (бундан кейинги ўринларда ташкилотлар деб юритилади) иш ҳақи ёки унга тенглаштирилган бошқа тўловларга (бундан кейинги ўринларда иш ҳақи деб юритилади) ундирувни қаратиш орқали ижро ҳужжатини мажбурий ижро этиш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Суд ижрочисига ижро этиш учун тақдим этилган ва белгиланган тартибда расмийлаштирилган ижро ҳужжатлари қуйидаги ҳолларда қарздорга иш ҳақи тўлаётган ташкилотларга ижро этиш учун юборилади:
даврий тўловларни ундириш тўғрисидаги қарорларни ижро этишда;
энг кам иш ҳақининг икки бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги, шу жумладан, йиғма ижро иши юритишга бирлаштирилган ижро ҳужжатлари бўйича ушбу миқдордаги пул суммасини ундиришда;
ундирилаётган суммаларни тўлиқ узиш учун қарздорнинг мол-мулки бўлмаганда ёки унинг мол-мулки етарли бўлмаганда.
майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик, шунингдек боқувчисининг вафот этганлиги сабабли кўрилган зарарни тўлаш суммаларига;
хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида майиб бўлган (яраланган, шикастланган, контузияга учраган) шахсларга ва мазкур шахслар ҳалок бўлган (вафот этган) тақдирда уларнинг оила аъзоларига тўланадиган суммаларга;
бола туғилганлиги муносабати билан тўланадиган суммаларга;
алимент мажбуриятлари бўйича тўланадиган суммаларга;
меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишлар учун тўланадиган суммаларга, шунингдек радиация таъсирига учраган шахсларга ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда тўланадиган суммаларга;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
ҳомиладорлик ва туғиш бўйича тўланадиган нафақа суммаларига;
дафн этиш маросими учун бериладиган нафақа суммаларига;
қисман ҳақ тўланадиган таътил даврида болани парваришлаш учун тўланадиган суммаларга;
бола туғилиши, қариндошлар вафот этиши, никоҳ тузиш муносабати билан корхона, муассаса ёки ташкилот томонидан тўланадиган суммаларга;
хизмат сафари, бошқа жойга ишга ўтказилганлиги, қабул қилинганлиги ёки юборилганлиги муносабати билан тўланадиган суммаларга;
3. Алиментлар ундириш тўғрисидаги, майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик, шунингдек, боқувчисининг вафот этганлиги билан боғлиқ ҳолда кўрилган зарарни қоплаш тўғрисидаги ишлар бўйича ундирув фақат суднинг қарорига биноан вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотганда тўланадиган ижтимоий суғурта нафақаларига ва ишсизлик нафақаларига қаратилиши мумкин.
4. Бир неча ижро ҳужжати бўйича ундирув иш ҳақига қаратилганда, ходимда иш ҳақининг эллик фоизи сақланиши лозим.
Миқдори суд томонидан ўрнатилган ва жамланмаси иш ҳақининг эллик фоизидан ошадиган бир неча ижро ҳужжати ижрога тақдим қилинганда, қарздорга иш ҳақини тўлаётган ташкилот бу ҳақда қарздор ва суд ижрочисини ёзма равишда хабардор қилади. Бунда, қарздорга унинг белгиланган ундирув миқдорини камайтириш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш ҳуқуқи ёзма равишда тушунтирилади.
Ушбу ҳолларда қарздорга иш ҳақи тўлаётган ташкилот кейинги ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун суд ижрочисига иш ҳақи тўланадиган кунлар ҳақида ёзма маълум қилади.
5. Ижро ҳужжати, шунингдек ижро ҳужжати ижросини таъминлаш бўйича тақдим этилган суд ижрочиси талабномасининг бажарилиши мажбурийдир ва фақат суд ёки суд ижрочиси томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатилиши мумкин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни.
II. Ундирувни иш ҳақига қаратиш тартиби
6. Қарздорнинг иш, ўқиш, пенсия ва бошқа даромадлар олиш жойи ҳақида маълумот мавжуд бўлганда, суд ижрочиси ундирувни иш ҳақига қаратишни 1-иловага мувофиқ ижро ҳужжатининг аслини илова қилган ҳолда Иш ҳақи ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловлардан ушлаб қолиш тўғрисидаги талабномани (бундан кейинги ўринларда талабнома деб юритилади) қарздорга иш ҳақини тўлаётган ташкилотларга тақдим этади. Суд ижрочиси қарздорнинг иш, ўқиш, пенсия ва бошқа даромадлар олиш жойи ҳақидаги маълумотлар тўғрилигини мазкур ташкилотларга сўровнома юбориш орқали текширишга ҳақли.
Ташкилотга ижро ҳужжатининг асли ижро этишлик учун юборилганда, суд ижрочиси ижро иш юритувида унинг нусхасини сақлайди.
Ижро ҳужжатининг асли илова қилинган талабномани тақдим қилиш қўлда, реестр бўйича почта ёки курьерлик хизмати орқали амалга оширилади.
7. Суд ижрочиси қарздорнинг иш, ўқиш, пенсия ва бошқа даромадлар олиш жойи ҳақида қўшимча маълумот олиш учун қарздорнинг яшаш жойидаги Ўзбекистон Республикаси Халқ банкининг филиалига ягона маълумотлар базасидан жамғариб бориладиган пенсия тизимидаги қарздорнинг шахсий ҳисоби бўйича махсус маълумотни олиш учун сўровнома юборади.
Қарздорнинг иш, ўқиш, пенсия ва бошқа даромадлар олиш жойи ҳақида маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда ташкилот бу ҳақда суд ижрочисини дарҳол хабардор қилади.
Мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида кўрсатилган маълумотлар олинганидан сўнг, суд ижрочиси ундирувни қарздорнинг бошқа даромадларига қаратиш тўғрисида қарор чиқаради, кейинчалик талабномага қуйидагиларни илова қилган ҳолда юборади:
ундирувни қарздорнинг бошқа даромадларига қаратиш тўғрисидаги қарор;
ижро ҳужжатининг нусхаси.
8. Ижро ҳужжати хато келиб тушган ҳолларда, муассаса, ташкилот ёки бошқа шахслар ижро ҳужжати келиб тушган куннинг эртасидан кечиктирмай, мазкур ижро ҳужжатини юборган суд ижрочисига уни қайтарадилар.
Ундирувни иш ҳақига қаратишни назарда тутувчи ижро ҳужжати қарздор ишдан бўшагандан сўнг тақдим этилганда, ижро ҳужжатини олган ташкилот ижро ҳужжатини, қарздорга охирги олти ой мобайнида тўланган иш ҳақини кўрсатган ҳолда, буйруқдан кўчирмани, шунингдек қарздорнинг янги яшаш ва иш жойи ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлса, уларни илова қилган ҳолда қайтаради.
10. Агар ижро ҳужжатида иш ҳақидан ундириш миқдори кўрсатилмаган бўлса, суд ижрочиси ҳар бир алоҳида ҳолатда ундирув миқдорини белгилашга ҳақли.
11. Ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсдан ижро ҳужжатлари бўйича ундирув суд ҳукми ёки қарорига кўра амалга оширилган ушлаб қолиш суммасини ҳисобга олмаган ҳолда иш ҳақининг тўлиқ суммаси ҳисобидан амалга оширилиши лозим.
12. Жазони ижро этиш колонияларида, тарбия колониялари ва қамоқхоналарда жазо ўтаётган шахслардан, шунингдек тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини ижро этувчи муассасаларда сақланаётган шахслардан ундирув бутун иш ҳақидан, иш ҳақининг уларнинг мазкур муассасалардаги таъминоти бўйича харажатларни қисман қоплаш учун ажратиладиган қисмини ҳам қўшган ҳолда амалга оширилади.
IV. Ундирувчига ушлаб қолинган пул маблағларини тўлаш ва ўтказиш тартиби
13. Қарздорга иш ҳақи тўлаётган ташкилот суд ижрочисининг ижро ҳужжати илова қилинган талабномасини олгач, уни мазкур Қоидаларнинг V бўлимида белгиланган тартибда рўйхатга олади ва қарздорнинг иш ҳақидан ушлаб қолишни амалга оширади.
14. Қарздорга иш ҳақи тўлаётган ташкилот ушлаб қолинган пул маблағларини ундирувчига тўлов амалга оширилган кундан эътиборан уч кун ичида тўлаши ёки ўтказиши шарт. Пул маблағларини тўлаш ва ўтказиш қарздор ҳисобидан амалга оширилади.
15. Пул маблағларини почта хизматлари орқали Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги шахсларга ўтказиш фақат икки томонлама келишув тузилган давлатларга амалга оширилади.
16. Пул маблағларининг почта ўтказмалари ўтказилган манзилга қайтарилганда, улар қарздорга иш ҳақини тўлаган ташкилотнинг ҳисоб рақамига, ундирувчининг (қабул қилувчининг) манзилини аниқлаштириш ҳолатларидан ташқари, кейинчалик ижро ҳужжатини ижрога тақдим этган суд ижрочилари бўлимининг депозит ҳисоб рақамига кўчириш учун ўтказилади. Бунда жўнатмаларни ўтказиш учун олинган тўлов қайтарилмайди.
17. Суд ижрочилари бўлимининг депозит ҳисоб рақамига келиб тушган пул маблағлари ундирувчи томонидан қонунчиликда ўрнатилган муддатларда талаб қилиб олинмаган ҳолда суд ижрочиси ушбу пул маблағларини давлат даромадига ўтказиш чораларини кўради.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни.
18. Ундирувчи ёки ижро ҳужжати бўйича иш ҳақидан ушлаб қолинган қарздорнинг талаби бўйича ташкилот амалга оширилган ундирувлар юзасидан маълумотнома беришга мажбурдир.
V. Ижро ҳужжатларини ҳисобга олиш ва сақлаш
19. Ижро ҳужжатлари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади ва рўйхат рақамига эга бўлади.
20. Ижро ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ижрога келиб тушган ижро ҳужжатларининг ҳисоби юритиладиган Ижрога келиб тушган ижро ҳужжатларини рўйхатга олиш китобида рўйхатга олинади.
21. Ташкилот ижро ҳужжати рўйхатга олинган куннинг эртасидан кечиктирмай бу ҳақда суд ижрочиси ва ундирувчини рўйхатга олиш маълумотларини кўрсатган ҳолда хабардор қилади.
22. Ижрога келиб тушган ижро ҳужжатларини рўйхатга олиш китоби тикилган, рақамланган, қарздорга иш ҳақини тўлаётган ташкилот раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган ва сана кўрсатилган ҳолда муҳрланган бўлиши лозим.
Ушбу китобга киритилган ҳар бир ўзгартириш бўйича ўзгартириш киритилган варақнинг паст қисмига белгиланган тартибда изоҳ киритилиб, муҳр билан тасдиқланиши лозим.
23. Қарздорга иш ҳақини тўлаётган ташкилотларда қатъий ҳисобда турадиган ижро ҳужжатлари пўлат сейфларда ёки махсус темир шкафларда сақланиши лозим.
Бунда ҳар бир ижро ҳужжати қоида тариқасида ушбу ижро ҳужжатининг ижроси билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар билан бирга алоҳида жилдларда сақланади.
VI. Ушлаб қолишни тугаллаш ва ижро ҳужжатини қайтариш
24. Ижро ҳужжатлари бўйича иш ҳақидан ушлаб қолишни тугаллаш ижро ҳужжати Қонунда белгиланган тартибда тугатилган ёки тамомланганда, шунингдек, алимент мажбуриятлари тугаганида амалга оширилади.
25. Қарздор билан меҳнат шартномаси (контракти) бекор қилинганда, ўқиш тамомланганда (бошқа ўқув юртига ўтказилганда), пенсия ва бошқа даромадларни олиш жойидан кетганда, қарздорга иш ҳақини тўлаётган ташкилот бу ҳақда суд ижрочисини дарҳол хабардор қилиши ва унга амалга оширилган ундирувлар бўйича белги қўйилган ижро ҳужжатини қайтариши лозим.
26. Қарздорга иш ҳақи тўлаган ташкилот кузатув хатида барча ушлаб қолинган ва қолган қарздорлик суммасини кўрсатиб, муҳри билан тасдиқлайди, шунингдек, қарздорнинг янги яшаш ва иш жойи ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлса, уларни кўрсатади.
VII. Ижро ҳужжати ижроси устидан назорат
27. Қарздорнинг иш ҳақидан ундирувни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида суд ижрочилари бўлимларида 3 иловага мувофиқ Ижрога қаратилган ижро ҳужжатларини ҳисобга олиш китоби юритилади.
Ушбу китобнинг юритилишини назорат қилиш суд ижрочилари бўлимларининг катта суд ижрочиларига юклатилади.
28. Қарздорга иш ҳақи тўлаётган ташкилот кейинги ойнинг бешинчи санасидан кечиктирмай, суд ижрочисига Ижро ҳужжатлари бўйича пул маблағларини ундириш тўғрисидаги маълумотларни (4-илова) тақдим этади.
29. Суд ижрочиси қарздорга иш ҳақи тўлаётган ташкилот томонидан ижро ҳужжати талаблари бажарилиши устидан назоратни амалга оширади, шу жумладан, ижро ҳужжати бўйича пул маблағларининг тўғри ушлаб қолиниши ва ўз вақтида ўтказилиши, уларнинг сақланишига ва ҳисобга олинишига доир белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ундирувчининг аризасига кўра ёки ўз ташаббуси билан, шунингдек суд ижрочилари бўлими иш режасига кўра текшириш ўтказади. Бундай текширишни ўтказишда қарздорга иш ҳақи тўлаётган ташкилотлар тегишли бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни суд ижрочисига тақдим этиши шарт.
30. Текширув натижалари юзасидан ижро ҳужжати бўйича ундирувнинг тўғрилигини текшириш далолатномаси тузилади ва суд ижрочиси, қарздорга иш ҳақи тўлаётган ташкилот раҳбари ва масъул ходими томонидан имзоланади.
31. Текшириш жараёнида иш ҳақидан ушлаб қолиш тартиби бузилганлиги аниқланганда, суд ижрочиси масъул шахсларга қонунчиликда назарда тутилган чораларни кўради.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни.
33. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан келишилган.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б. А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 3 июль
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Д. ЖАҲОНГИРОВА
Тошкент ш.,
2009 йил 3 июль
Қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловларни тўлаётган ташкилотлар ёки бошқа шахслар томонидан ижро ҳужжатларининг ижро этиш Қоидаларига 1-ИЛОВА
Иш ҳақи ва бошқа унга тенглаштирилган тўловлардан
ушлаб қолиш тўғрисида
ТАЛАБНОМА
____________________________________________ суд ижрочилари бўлими
(Суд ижрочилари бўлими номи)
Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 64 -моддасига мувофиқ
қарздор _________________________
дан _____________________________
(қарздор Ф.И.Ш)
(Ундирувчи номи ёки Ф.И.Ш)
фойдасига _______________________
ундириш тўғрисидаги 20__йил «__» _
(ижро ҳужжати талаби )
_____________________ да _______________________________ томонидан
(ижро ҳужжати берилган сана)
ижро ҳужжатини берган суд/орган номи)
берилган қарздорнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган бошқа даромадларидан ушлаб қолиш учун ижро ҳужжатини юбормоқда.
Қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ____________ фоизи ва
(ушлаб қолиш миқдори)
ушлаб қолинган пул маблағлари ўз вақтида _____________________________
(ундирувчининг манзили, ҳисоб рақами ва бошқа муҳим маълумотлар)
тўлансин (ўтказилсин).
Қарздор билан меҳнат шартномаси (контракти) бекор қилинганида, ўқиш тамомланганида (бошқа жойга ўтказилганида), пенсия ва бошқа даромадларни олиш жойидан кетганда, шунингдек ижро ҳужжати амалда бажарилган тақдирда бу ҳақда суд ижрочиси дарҳол хабардор қилинсин ва унга ижро ҳужжатини амалга оширилган ундирувларни белгилаган ҳолда қайтарилсин.
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий
жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1982-моддасига мувофиқ ҳамда суд
ҳужжатини ижро этмаслик учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 232-моддаси билан огоҳлантириласиз.
____ варақдан иборат ижро ҳужжатининг асли (нусхаси) илова қилинади.
Катта суд ижрочиси
________________________________
Суд ижрочиси
________________________________
Қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловларни тўлаётган ташкилотлар ёки бошқа шахслар томонидан ижро ҳужжатларининг ижро этиш Қоидаларига 2-ИЛОВА
Ижрога келиб тушган ижро ҳужжатларини рўйхатга олиш
КИТОБИ
т/р
Ижро ҳужжатини ижрога қаратиш санаси ва суд ижрочисининг Ф.И.Ш
Ижро ҳужжатини ижрога қаратувчи
Қарздор
Ундирувчи
Ундирувчи манзили
Ижро ҳужжати талаби
Ундирув миқдори %
Ижро ҳужжатини қайтариш санаси ва асоси
1.
2.
Қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловларни тўлаётган ташкилотлар ёки бошқа шахслар томонидан ижро ҳужжатларининг ижро этиш Қоидаларига 3-ИЛОВА
Қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки унга тенглаштирилган бошқа тўловларни тўлаётган ташкилотлар ёки бошқа шахслар томонидан ижрога қаратилган ижро ҳужжатларини ҳисобга олиш
Китоби
Т/Р
Ижро иши рақами ва суд ижрочисининг Ф.И.Ш
Қарздор
Ундирувчи
Ижро ҳужжати талаби
Ташкилот томонидан ижрога қаратиш санаси
Ташкилот номи ва манзили
Ундирув миқдори %
Ижро қилинганлик тўғрисида белги
1.
2.
Қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловларни тўлаётган ташкилотлар ёки бошқа шахслар томонидан ижро ҳужжатларининг ижро этиш Қоидаларига 4-ИЛОВА
Ижро ҳужжатлари бўйича иш ҳақи ёки унга тенглаштирилган бошқа тўловлардан пул маблағларини ундириш тўғрисида
МАЪЛУМОТ
№
Қарздор
Ундирувчи
Қарздорнинг иш ҳақи
Ушлаб қолинган солиқлар
Ундирув миқдори %
Ундирув суммаси
Пул маблағини тўлаш (жўнатиш) санаси
Тўлов ҳужжати рақами
1.
2.
Раҳбар
______________________
М.Ў.
Масъул ходим
______________________
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 28-сон, 329-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)