Ҳужжат кучини йўқотган " " 09.02.2023
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк бошқаруви
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНКЛАРИДА ОЧИЛАДИГАН БАНК ҲИСОБВАРАҚЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 20 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1948-1]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/18-сонли «Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3420, 08.02.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги қонунининг 7 ва 51-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 16 мартдаги 7/2-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага (2009 йил 27 апрель, рўйхат рақами 1948 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 18-сон, 229-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 23 май,
16/1-сон
Марказий банк Бошқарувининг 2009 йил 23 майдаги 16/1-сонли қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. 8-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тадбиркорлик субъектларига банкларда ҳисобварақлар очиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баробари, қишлоқ жойларда эса энг кам ойлик иш ҳақининг 0,1 баробари миқдорида ҳақ олинади ».
2. 10-банддаги «асосий ва иккиламчи ҳисобварақлар очилганлиги тўғрисида давлат солиқ хизмати органларига ва» сўзлари чиқариб ташлансин.
3. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан асосий ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи банкда жамғарма ва муддатли депозит ҳисобварақларини очиш учун мазкур Йўриқноманинг иловаларида келтирилган тегишли шаклдаги ариза тақдим қилинади.
Жисмоний шахслар томонидан жамғарма ва муддатли депозит ҳисобварақларини очиш учун мазкур Йўриқноманинг иловаларида келтирилган тегишли шаклдаги ариза ва қўшимча равишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат шахсан тақдим қилинади.».
4. 19-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар бошқа банкларда иккиламчи талаб қилиб олингунча, муддатли, жамғарма депозит ҳисобварақларини очишда ҳам асосий ҳисобварақ очиш учун тақдим этиладиган барча ҳужжатларни тақдим этишлари шарт.».
5. 31-банднинг «а» кичик бандидаги «3-илова» сўзлари «2-илова» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. 55-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) тугатиш ишлари тугалланганлиги тўғрисида махсус комиссия томонидан расмийлаштирилган баённома;».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 26-сон, 300-модда)