1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан манфаатдор хўжалик бирлашмалари ва корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган 2009 — 2011 йилларда 1-иловага мувофиқ мақсадли параметрларга эришишни назарда тутган ҳолда ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар маъқуллансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. 2018 йил 1 январгача бўлган даврда 2-иловага мувофиқ ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарга қуйидаги кўринишда солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялари берилсин:
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарорнинг 3-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган имтиёзлар берилиши муносабати билан бўшайдиган маблағлар янги ишлаб чиқаришларни барпо этишга, шунингдек фаолият кўрсатаётган корхоналарни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда зарур бўладиган хом ашё ва материаллар харид қилишга, киритилган инвестицияларни қоплаш, жумладан кредитларни тўлашга йўналтирилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармонига мувофиқ тузилган Иқтисодиётнинг реал сектори базавий тармоқлари корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури амалга оширилишининг мониторинги ҳамда назорати бўйича Ишчи гуруҳига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг ижобий хулосаси бўлган тақдирда, ички истеъмол бозорида таркиб топган конъюнктурани ҳисобга олган ҳолда ушбу қарорнинг 2-иловасига киритилган ноозиқ-овқат истеъмол товарларининг товар гуруҳлари рўйхатига ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)

Т/р

Маҳсулот номи

Ўлчов бирлиги

Йиллар кесимида ишлаб чиқариш ҳажми

2009 йил

2010 йил

2011 йил

I. Ноозиқ-овқат истеъмол товарларига кундалик эҳтиёж

1.

Тайёр матолар, жами

млн кв. м

55,3

115,8

179,8

шу жумладан:

1.1.

Шундан ип газламалар:

млн кв. м

54,1

97,0

137,8

кўйлакбоп (эркаклар)

млн кв. м

3,0

10,0

20,0

кўйлакбоп (аёллар)

млн кв. м

43,3

68,3

85,0

1.2.

Аралашма матолар

млн кв. м

8,0

21,0

1.3.

Шойи матолар

млн кв. м

4,0

7,0

2.

Тайёр тикувчилик буюмлари, жами

млн дона

12,5

21,0

30,9

2.1.

шу жумладан болалар ва ўсмирлар тикувчилик буюмлари

млн дона

5,8

9,2

14,0

3.

Трикотаж буюмлар

млн дона

32,5

33,9

35,2

4.

Пайпоқ буюмлар

млн жуфт

10,0

25,0

43,4

5.

Бош кийимлар

млн дона

3,0

5,0

7,0

6.

Пойабзал, жами

млн жуфт

3,8

5,6

7,5

6.1.

шу жумладан болалар пойабзали

млн жуфт

1,8

2,7

3,4

7.

Атторлик буюмлари, жами

млрд сўм

13,9

35,8

72,3

шу жумладан:

7.1.

Тўқимачилик атторлик буюмлари

млрд сўм

0,5

10,7

28,7

7.2.

Металл-атторлик буюмлари

млрд сўм

1,0

3,9

8,8

7.3.

Пластмасса-атторлик буюмлари

млрд сўм

4,0

9,7

18,6

7.4.

Чарм-атторлик буюмлари

млрд сўм

8,4

11,5

16,2

8.

Парфюмерия-косметика товарлари

млрд сўм

50,1

76,0

109,5

9.

Хўжалик моллари ва уй-рўзғор буюмлари

млрд сўм

24,7

42,9

84,5

10.

Маданий-маиший буюмлар

млрд сўм

7,1

10,1

13,1

II. Узоқ муддат фойдаланиладиган ноозиқ-овқат истеъмол товарлари

11.

Телевизорлар

минг дона

290,0

330,0

360,0

12.

Совуткичлар ва музлаткичлар

минг дона

90,0

145,0

225,0

13.

Кир ювиш машиналари

минг дона

30,0

45,0

60,0

14.

Кондиционерлар

минг дона

54,0

75,0

95,0

15.

Компакт-дисклар қурилмаси

минг дона

160,0

224,0

253,0

16.

Электр дазмоллар

минг дона

10,0

11,0

12,0

17.

Электр чойнаклар

минг дона

20,0

25,0

50,0

18.

Стационар телефон аппаратлари

минг дона

5,0

15,0

30,0

 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи