Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.01.1998
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
Қарори
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИДАН, АЖНАБИЙ ФУҚАРОЛАРДАН ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҲАМДА «КОРХОНАЛАР, БИРЛАШМАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАРДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚЛАР ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ХУСУСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелдаги 397-I-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида»ги ҳамда «Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун 1993 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддат ичида:
— корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан, шу жумладан фан ва илмий хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхоналар учун даромад солиғи ставкаларини белгиласин;
— Ҳукуматнинг, вазирликлар ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини уқтириб ўтилган Қонунга мувофиқлаштирсин;
— ушбу Қонуннинг ижро этилишини таъминловчи меъёрий ҳужжатларни қабул қилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
1992 йил 9 декабрь,
739а-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 1-сон, 21-модда)