1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИДАН, АЖНАБИЙ ФУҚАРОЛАРДАН ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҲАМДА «КОРХОНАЛАР, БИРЛАШМАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАРДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚЛАР ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелдаги 397-I-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
I. 1991 йил 15 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 4, 88-модда), Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июндаги Қонуни билан (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 8, 191-модда), 1991 йил 20 ноябрдаги Қонуни билан (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 1, 49-модда), 1992 йил 14 январь ва 2 июлдаги қонунлар билан киритилган ўзгартиришлар билан) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1. 3-модда 1-бандининг «р» бандчасидаги «солиқ солинмайдиган минимумнинг бир ярим баробаригача» деган сўзлар «солиқ солинмайдиган минимум ойлик миқдорининг бир ярим баробаригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 3-модда 1-бандининг «с» бандчасидаги «йилига солиқ солинмайдиган минимумнинг уч баробаригача» деган сўзлар «йилига солиқ солинмайдиган минимум ойлик миқдорининг уч баробаригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 4-модда 1-бандининг «а» бандчаси «Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган» деган сўзлардан кейин «йиллик» деган сўз билан тўлдирилсин.
5. 8-модда 1-бандининг иккинчи қисми «фавқулодда ҳолларда» деган сўзлардан кейин «12 фоиздан кам бўлмаган миқдорда» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
II. 1991 йил 15 февралдаги «Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 4, 86-модда), Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июндаги Қонуни билан (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 8, 191-модда), 1991 йил 20 ноябрдаги Қонуни билан (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 1, 50-модда), 1992 йил 14 январь ва 2 июлдаги қонунлари билан киритилган ўзгартишлар билан) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1. Муқаддимадан «экспорт-импорт солиғи» деган сўзлар чиқариб ташлансин:
2. Муқаддима қуйидагича мазмунда бўлган қисм билан тўлдирилсин:
«Маҳсулотлар жўнатилганлиги, ишлар бажарилганлиги ва хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисидаги ҳисоб-китоб ҳужжатлари тақдим этилса, ушбу Қонунга биноан маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар реализация қилинган ҳисобланади».
«2. Ушбу Қонунда маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан келган тушум дейилганда жўнатилган маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган хизмат учун тақдим этилган ҳисоб-китоб ҳужжатлари бўйича олинган сумма тушунилади».
4. 3-модданинг 3-бандидаги «сотиб олинган» деган сўзлар «тақдим этилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 4-модданинг иккинчи хатбошиси «мол-мулкка, транспорт воситаларининг эгаларига солинадиган солиқлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
6. 4-модданинг саккизинчи хатбошисидаги «ва савдо маркасидан фойдаланиш» деган сўзлар «савдо маркасидан фойдаланиш ва сотиб олинадиган брокерлик ўринлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«о) Қизил Ярим ой жамияти корхоналари ва ташкилотлари асосий фаолиятлари бўйича жамиятнинг хайрия вазифаларини бажаришда тўлиқ фойдаланиш шарти билан;».
15. 9-модда қуйидаги таҳрирдаги «п» банди билан тўлдирсин:
«п) ижодий уюшмалар ва уларнинг корхоналари асосий ишлаб чиқариш фаолиятидан олган ва ижодий уюшмаларнинг устав фаолиятини бажариш учун сарфлайдиган даромадлари».
16. 11-модда қуйидагича таҳрирдаги тўртинчи банд билан тўлдирилсин:
«4) Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларга капитал маблағлар ажратаётган чет эл капитали иштирокидаги биргаликдаги корхоналар ўз ишининг дастлабки беш йилида».
19. 12-модда сўнгги қисмдаги «ва ўзга хайрияларга» деган сўзлардан кейин қуйидагича таҳрирдаги янги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналарнинг ногиронларга мўлжалланган ижтимоий-маданий иншоотлар, спорт иншоотлари қуришни, улар учун асбоб-ускуналар олишни, уларни сақлашни пул билан таъминлашга ажратадиган маблағга;
(ишловчилар сони 34 нафардан кам бўлмаган корхоналарда) белгиланган меъёрдан ортиқча равишда ишга жойлаштирилган ногиронларнинг ҳар 2,5 фоизининг даромадидан олинадиган солиқнинг бир фоизига тўғри келадиган миқдорга;
чет эл капитали иштирокидаги биргаликдаги корхоналар даромадининг ишлаб чиқаришни кенгайтириш, технологияни янгилаш ва ижтимоий дастурларни рўёбга чиқариш учун қайта инвестициялайдиган қисмига».
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида импорт товарларини (ишларини, хизматларини) ва товарларни (ишларни, хизматларни) чет эл валютасида реализация қилиш оборотлари».
Ушбу модда қуйидагича таҳрирдаги қисм билан тўлдирилсин:
«аҳолига қарашли автомобилларни ремонт қилиш ва уларга техника хизмати кўрсатиш борасидаги хизматлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
24. 19-модда қуйидагича таҳрирдаги 28, 29 ва 30-бандлар билан тўлдирилсин:
«28) стенография хизматлари;
29) ваколатли давлат ташкилотлари ўтказадиган экологик экспертиза хизматлари;
30) корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг мол-мулкини ҳимоя қилиш бўйича ички ишлар идоралари ҳузуридаги идорадан ташқари қўриқлаш хизматлари (фуқароларнинг квартираларига ва халқ хўжалиги объектларининг биноларига асбоб-ускуналар ўрнатиш ва қўриқлаш-ёнғиндан ҳимоя қилиш сигнализациялари монтаж қилиш борасидаги хизматлар бундан мустасно)».
25. V боб чиқариб ташланиб, кейинги боблар ва моддаларнинг тартиб рақамлари тегишинча ўзгартирилсин.
«Корхоналарнинг мол-мулкига 1 фоиз ставка бўйича солиқ солинади.
ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси мажбурий тўлов тарзида биринчи навбатда маҳсулот ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун кетган харажатларга ажратган ҳолда бюджетга ўтказилади».
«Ушбу Қонунни татбиқ этишга доир йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош давлат солиқ бошқармаси томонидан биргаликда чиқарилади».
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 9 декабрь,
739-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 1-сон, 20-модда)