Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТАБИИЙ МОНОПОЛИЯЛАР СУБЪЕКТЛАРИ ТОМОНИДАН МАЖБУРИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИЛИШИ КЕРАК БЎЛГАН ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА ТОВАРЛАРНИ СОТИШ, ИШЛАРНИ БАЖАРИШ ВА ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларни ҳамда уларга товарлар сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
1. Қуйидагилар:
Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчилар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларга товарлар сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклиф киритсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Э.Р. Шоисматов ва Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 24 декабрь,
277-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 декабрдаги 277-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчилар
РЎЙХАТИ
1. Электр таъминоти соҳасида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бўлинмалари;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон)
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг бўлинмалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг бўлинмалари;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бўлинмалари;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бўлинмалари;
аэропортлар ва «Ўзаэронавигация» марказининг объектлари — ёруғлик сигнализацияси асбоб-ускуналари, радиотехника воситалари (навигация, локация ва алоқа ускуналари), парвозларни бошқариш пунктлари;
темир йўлларнинг ташиш жараёнлари билан боғлиқ бўлган ва поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлайдиган инфратузилма объектлари;
узлуксиз энергия таъминотининг биринчи категорияси бўйича шаҳар электр транспорти (шу жумладан метрополитен);
Олдинги таҳрирга қаранг.
касалхона муассасалари, тез ва шошилинч тиббий ёрдам муассасалари, қон хизмати муассасалари, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар;
(1-банднинг ўниинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган амбулатория-поликлиника муассасалари;
(1-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
койка фондига эга бўлган оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муассасалари, койка фондига эга бўлган диспансерлар, шу жумладан туғруқхоналар, чақалоқлар уйлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари объектлари — вакциналар сақланадиган омборлар, алоҳида хавфли инфекциялар лабораториялари, бактериологик ва вирусологик тадқиқотлар лабораториялари;
(1-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Республика карантин ва алоҳида хавфли инфекциялар профилактикаси маркази, унинг патогенлик ва биохавфсизлик бўйича I ва II гуруҳларга тегишли деб топилган микроорганизмлар билан ишлайдиган филиаллари ва бўлимлари;
мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар, олий таълим объектлари, шунингдек болалар уйлари;
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг телерадио маҳсулотларини шакллантириш, узатиш ва эфирга тарқатиш объектлари;
умумий фойдаланиладиган телекоммуникациялар тармоқлари объектлари;
иссиқлик таъминоти, газ таъминоти ва сув-канализация корхоналари;
гидротехник иншоотлар;
ядро ёқилғиси ва ядро материалларидан фойдаланадиган корхоналар ва ташкилотлар;
техноген жараён узиб қўйилиши техноген оқибатларга ва аварияларга олиб келиши мумкин бўлган алоҳида хавфли ва узлуксиз технологик жараёнли саноат корхоналари;
давлат ресурслари ҳисобига ажратиладиган ундан қолипланган нон ишлаб чиқарувчилар (қолипланган нон пишириш учун электр энергиясидан фойдаланувчилар).
2. Газ таъминоти соҳасида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бўлинмалари;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон)
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг бўлинмалари;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бўлинмалари;
иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқариш корхоналари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
касалхона муассасалари, тез ва шошилинч тиббий ёрдам муассасалари, қон хизмати муассасалари, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган амбулатория-поликлиника муассасалари;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
койка фондига эга бўлган оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муассасалари, койка фондига эга бўлган диспансерлар, шу жумладан туғруқхоналар, чақалоқлар уйлари;
мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар, олий таълим объектлари, шунингдек болалар уйлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
техноген жараён узиб қўйилиши техноген оқибатларга ва аварияларга олиб келиши мумкин бўлган алоҳида хавфли ва узлуксиз технологик жараёнли саноат корхоналари, шу жумладан Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига иловада келтирилган стратегик ташкилотлар;
(2-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
давлат ресурслари ҳисобига ажратиладиган ундан қолипланган нон ишлаб чиқарувчилар (қолипланган нон пишириш учун табиий газдан фойдаланувчилар).
3. Иссиқлик таъминоти соҳасида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
касалхона муассасалари, тез ва шошилинч тиббий ёрдам муассасалари, қон хизмати муассасалари, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган амбулатория-поликлиника муассасалари;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
койка фондига эга бўлган оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муассасалари, койка фондига эга бўлган диспансерлар, шу жумладан туғруқхоналар, чақалоқлар уйлари;
мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар, олий таълим объектлари, шунингдек болалар уйлари.
4. Сув таъминоти соҳасида:
иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш корхоналари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
касалхона муассасалари, тез ва шошилинч тиббий ёрдам муассасалари, қон хизмати муассасалари, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган амбулатория-поликлиника муассасалари;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
койка фондига эга бўлган оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муассасалари, койка фондига эга бўлган диспансерлар, шу жумладан туғруқхоналар, чақалоқлар уйлари;
мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар, олий таълим объектлари, шунингдек болалар уйлари;
ядро ёқилғиси ва ядро материалларидан фойдаланадиган корхоналар ва ташкилотлар;
сув таъминоти тўхтатилиши техноген оқибатларга ва аварияларга олиб келиши мумкин бўлган алоҳида хавфли ва узлуксиз технологик жараёнли саноат корхоналари.
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 декабрдаги 277-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларга товарлар сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларга товарлар сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш (кейинги ўринларда товарлар деб аталади) тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу Низом мақсадлари учун истеъмолчилар тушунчаси остида — табиий монополия субъектидан товарни олувчи, товарга буюртма берувчи ёхуд товарни олиш ёки унга буюртма бериш ниятида бўлган юридик шахс тушунилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
II. Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларни белгилаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчилар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг (кейинги ўринларда давлат монополияга қарши органи деб аталади) таклифи бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчилар рўйхатига (кейинги ўринларда рўйхат деб аталади) давлат монополияга қарши органининг таклифи бўйича белгиланган тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Давлат монополияга қарши органи ўз ваколатлари доирасида мунтазамлилик асосида истеъмолчиларнинг табиий монополияларнинг товарлари билан таъминланмаганлиги мамлакатнинг миллий манфаатларига ва аҳолининг нормал ҳаёт фаолиятига реал хавф туғдириши мумкин бўлган истеъмолчиларни аниқлаш учун уларнинг табиий монополиялар субъектларининг товарлари билан таъминланганлигини таҳлил қилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон)
5. Таҳлил қилишда қуйидагилар эътиборга олинади:
истеъмолчиларнинг стратегик ёки ижтимоий аҳамияти, уларнинг табиий монополиялар субъектларининг товарлари билан таъминланмаслигининг мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий хавфсизлигига ҳамда унинг мудофаа қобилиятига, аҳолининг ҳаёт фаолиятига, шу жумладан алоҳида ҳудудга эҳтимоли бўлган оқибатлари;
корхоналарнинг тўхтовсиз фаолиятини таъминлаш имконини берадиган эҳтиёжларни қондиришнинг муқобил усуллари мавжудлиги;
табиий монополиялар субъектларининг имкониятлари.
6. Зарурият бўлганда, амалга оширилган таҳлил натижалари бўйича давлат монополияга қарши органи белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига рўйхатга тегишли вазирликлар, идоралар ва табиий монополиялар субъектлари билан келишилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклиф киритади.
III. Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларга товарларни сотиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларга товарларни сотиш қонунчилик ва ушбу Низом талабларига мувофиқ улар ўртасида тузиладиган шартномаларда қайд этиладиган ҳажм ва сифат бўйича белгиланган тарифлар бўйича амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
8. Табиий монополиялар субъектлари томонидан тўлиқ ҳажмда хизмат кўрсатиш учун қувватлар етарли бўлмаган тақдирда товарлар мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларга асосий фаолиятни ёки асосий функцияларни амалга ошириш учун зарур бўлган энг кам даражада сотилади.
9. Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларни таъминлашнинг энг кам даражалари (кейинги ўринларда таъминлашнинг энг кам даражаси деб аталади) товарни сотиш учун улар ўртасида тузиладиган шартномаларда назарда тутилади.
10. Таъминлашнинг энг кам даражаси фаолиятнинг ўзига хослигидан, асосий маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳажмидан (кўрсатиладиган хизматлар кўрсаткичлари) ва кўрсатиб ўтилган истеъмолчилар томонидан фойдаланиладиган асбоб-ускуналарнинг тавсифидан келиб чиқиб белгиланади.
Бунда истеъмолчиларнинг асосий фаолиятига ва функцияларига таъсир кўрсатмайдиган ноишлаб чиқариш тусидаги объектлар ҳисобга олинмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларни табиий монополиялар субъектларининг товарлари билан таъминлашни тўхтатиш форс-мажор ҳолатлари юзага келганда амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 28 боби («Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш»).
IV. Мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларга товарларни сотиш тартибига табиий монополиялар субъектлари томонидан риоя қилинишини назорат қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларга товарларни сотиш тартибига табиий монополиялар субъектлари томонидан риоя қилинишини назорат қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда давлат монополияга қарши органи томонидан амалга оширилади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низом талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланганда давлат монополияга қарши органи томонидан айбдорларга нисбатан қонунчиликка мувофиқ чора-тадбирлар кўрилади.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 178-моддаси.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 516-модда; 2010 й., 23-сон, 182-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда; 2017 й., 33-сон, 863-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон; 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 11.07.2024 й., 09/24/405/0495-сон; 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон; 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)