1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.04.00 Баҳолаш тартиби ва стандартлари]
[ТСЗ:
1.Молия / Бахолаш фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш механизмини тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида» 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш тартиби ҳақидаги низом 1-иловага мувофиқ;
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.04.00 Баҳолаш тартиби ва стандартлари]
Судларнинг сўровномаларига кўра баҳсли вазиятларда баҳоланадиган объектларнинг баҳолаш бўйича материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясининг ишини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 725-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/725/1004-сон — 2024 йил 1 мартдан кучга киради)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
Баҳолаш объектлари баҳоси бўйича материалларни баҳсли вазиятларда судларнинг сўровларига кўра экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясининг таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 725-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/725/1004-сон — 2024 йил 1 мартдан кучга киради)
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин;
идоравий норматив ҳужжатлар ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 28 июль,
161-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 июлдаги 161-сон қарорига 1-ИЛОВА
Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш тартиби ҳақида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
1. Ушбу Низом Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказишга оид ишларни ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш — экспертиза буюртмачиси билан тузилган шартнома асосида бошқа баҳолаш ташкилоти томонидан ўтказиладиган баҳолаш ташкилотини баҳолаш бўйича ҳисоботларни текшириш;
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.10.00 Нотижорат ташкилотлари / 03.03.10.03 Жамоат бирлашмалари (шунингдек, 01.17.03.00га қаранг)]
экспертизанинг бажарувчиси — рўйхатдан ўтган баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасига аъзо бўлган, шартнома асосида экспертиза ўтказиш учун жалб қилинадиган баҳолаш ташкилоти;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон — 2022 йил 1 мартдан кучга киради)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
таҳлилий экспертиза — қиймат турининг баҳолаш мақсадларига мувофиқлигини, баҳолашда фойдаланилган маълумотларнинг асосланганлигини, методологиянинг мақбуллигини, ҳисоб-китобларнинг аниқлигини ва баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини текшириш учун ўтказиладиган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда тақдим этилган маълумотлар таҳлили асосида амалга ошириладиган экспертиза;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
дала шароитида ўтказиладиган экспертиза — таҳлилий экспертизани, шунингдек баҳолаш объектига чиқиб баҳоланадиган мол-мулкни текширишни ва, зарурият бўлганда, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда тақдим этилган маълумотларни тасдиқлаш учун мол-мулкнинг қиёсланадиган объектларини текширишни ўз ичига оладиган экспертиза;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.04.00 Баҳолаш тартиби ва стандартлари]
эксперт хулосаси — баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг мазмунига, ўтказилган тадқиқотлар сифати ва умуман баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ҳаққонийлигига нисбатан шарҳлар билан биргаликда экспертиза натижаларини акс эттирадиган ҳужжат.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
3. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлиги экспертизадан (кейинги ўринларда «экспертиза» деб юритилади) ўтказилиши предмети ҳисобланади.
тақдим этилган ҳисоботнинг баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
5. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботдаги исботловчи аҳамиятига эга бўлган маълумотлар айни бир вақтда қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлиши керак:
тегишлилик — баҳолаш объекти билан баҳолаш тартиб-қоидаси унинг воситасида амалга ошириладиган маълумотлар сифат ва миқдор тавсифларининг алоқадорлиги мавжудлиги;
йўл қўйилиши мумкинлиги — маълумотлар ишончли тасдиқланадиган манбалардан олиниши керак;
ишончлилик — исботлар билан аниқланадиган маълумотлар буюртмачи ва экспертиза натижаларидан бошқа фойдаланувчилар уларни холисона ҳақиқатга мувофиқ деб баҳолаши мумкин бўлган тарзда, яъни ҳақиқатда юз берган тегишли ҳолатлар билан исбот қилиниши керак;
етарлилик — маълумотлар қўшимча ахборот манбаларини жалб этмасдан ва баҳолаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўрмасдан улар ёрдамида олинадиган натижаларни тўлиқ ва холисона талқин қилиш имконини беради.
6. Экспертиза буюртмачи, баҳолашнинг бошқа истеъмолчилари ва баҳолашни ўтказган баҳолаш ташкилоти ўртасида баҳсли вазиятлар пайдо бўлган тақдирда ёки бошқа ҳолатларда ўтказилади.
7. Экспертизани ўтказган баҳолаш ташкилоти такрорий (ўз) баҳосини амалга оширмасдан ва баҳолаш объекти қийматини ўз ичига олган ўз хулосасини чиқармасдан баҳолаш тўғрисидаги ушбу ҳисоботнинг ишончлилигини аниқлайди.
8. Баҳолаш ташкилотини илгари ушбу баҳолаш ташкилоти томонидан бажарилган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг экспертизасига жалб қилишга йўл қўйилмайди.
Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот экспертизасига баҳолаш тўғрисидаги ушбу ҳисоботни тузишда олдин иштирок этган баҳоловчи жалб этилиши мумкин эмас.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
Баҳолаш ҳақидаги ҳисоботнинг ҳаққонийлигини экспертиза қилиш учун фақат биринчи ёки олий тоифали баҳоловчилар жалб этилиши мумкин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 725-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/725/1004-сон — 2024 йил 1 мартдан кучга киради)
II. Экспертиза ўтказиш учун асос
9. Экспертизани бажарувчи (кейинги ўринларда «бажарувчи» деб юритилади) билан экспертизанинг буюртмачиси (баҳолаш хизматлари истеъмолчиси) ўртасида тузилган шартнома (шартномада ўтказиладиган экспертиза тури кўрсатилиши керак) экспертиза ўтказиш учун асос ҳисобланади.
10. Экспертизани ўтказишда экспертиза буюртмачиси ёхуд бошқа манфаатдор шахсларнинг бажарувчи фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.
III. Экспертиза буюртмачисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
экспертиза буюртмачиси қонунчилик ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(11-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
экспертиза ўтказилишининг тўлиқлигини таъминлайдиган материалларни экспертизага тақдим этиш ва ушбу материалларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгар бўлиш;
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 725-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/725/1004-сон — 2024 йил 1 мартдан кучга киради)
Экспертиза буюртмачиси қонунчилик ва шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олиши мумкин.
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
экспертиза буюртмачисидан баҳолаш объекти ва баҳолаш объектини баҳолаш ўтказилиши билан боғлиқ ҳужжатлардан фойдаланиш таъминланишини талаб қилиш, шунингдек ундан экспертиза ўтказиш учун зарур бўлган тушунтириш ва қўшимча маълумотларни олиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
учинчи шахслардан экспертиза ўтказиш учун зарур бўлган ахборотни сўраш. Агар кўрсатиб ўтилган ахборотни тақдим этиш рад этилиши экспертизанинг ҳаққонийлигига таъсир кўрсатган тақдирда баҳоловчи буни эксперт хулосасида кўрсатади;
баҳоловчилар ва бошқа мутахассисларни белгиланган тартибда экспертизани ўтказишда қатнашишга жалб этиш;
агар буюртмачи шартнома шартларини бузган, экспертиза ўтказиш учун зарур бўлган ахборот тақдим этилишини таъминламаган ёхуд шартномага мувофиқ иш шароитларини таъминламаган ҳолларда экспертиза ўтказишни рад этиш.
Бажарувчи қонунчилик ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(13-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.02.00 Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш]
буюртмачининг талабига кўра экспертизани ўтказишга шартнома тузилиши баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасига аъзолиги тўғрисидаги маълумотни, баҳоловчи (баҳоловчилар)нинг малака сертификатини, баҳоловчи (баҳоловчилар)нинг биринчи ёки олий тоифасига эгалиги тўғрисидаги гувоҳномани ва баҳоловчи ташкилотларнинг фуқаролик жавобгарлиги суғурта полисини олдиндан тақдим этиш;
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 725-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/725/1004-сон — 2024 йил 1 мартдан кучга киради)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган холисона экспертиза ўтказишга тўсқинлик қиладиган ҳолатлар пайдо бўлиши, манфаатлар тўқнашувининг мавжудлиги, мустақиллик тамойилига риоя қилишнинг имкони йўқлиги оқибатида экспертизани ўтказишда ўзининг иштирок этиши мумкин эмаслиги тўғрисида буюртмачига хабар қилиш;
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 725-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/725/1004-сон — 2024 йил 1 мартдан кучга киради)
буюртмачининг сўрови бўйича баҳолаш фаолиятини тартибга соладиган қонунчиликнинг талаблари тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш;
(14-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
экспертиза ўтказиш давомида олинадиган ҳужжатларнинг сақланишини таъминлаш;
мол-мулкнинг эгасига ва (ёки) буюртмачига экспертиза ўтказиш жараёнида аниқланган уларнинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлар томонидан зарар етказилиши, шунингдек қонунчилик бузилиши ҳолатлари тўғрисида хабар бериш;
(14-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ўтказилган экспертиза натижалари бўйича эксперт хулосалари нусхалари баҳолаш ташкилотида уч йил мобайнида сақланишини таъминлаш;
экспертиза ўтказиш давомида буюртмачидан олинган ахборотнинг махфийлигини таъминлаш.
Бажарувчи қонунчилик ва шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олиши мумкин.
(14-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
V. Экспертиза ўтказишга қўйиладиган талаблар
15. Экспертиза таҳлилий ёки дала шароитида ўтказиладиган экспертиза шаклида ўтказилади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.04.00 Баҳолаш тартиби ва стандартлари]
баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги;
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
баҳолаш объектига мавжуд ва баҳоланадиган ҳуқуқлар тавсифининг етарлилиги;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
баҳоланадиган қиймат мақсадлари ва турининг баҳолашни ўтказиш ҳақидаги шартнома шартларига ва баҳолаш натижаларидан келажакда фойдаланишга мувофиқлиги;
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
баҳолашни ўтказишда қабул қилинган йўл қўйишлар ва чеклашларнинг қонунийлиги (қонунчиликка мувофиқлиги) ва ҳаққонийлиги (амалдаги ҳолатларга мувофиқлиги);
(16-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
баҳолаш объектига тегишли бўлган бозор тавсифи ва типик харидорлар тўғрисидаги маълумотлар мавжудлиги;
ишончли натижага эга бўлиш учун нарх ҳосил қилувчи омиллар жамини, шу жумладан баҳолаш объектининг жойлашган жойи, очиқ бозорда баҳолаш объекти экспозициясининг ўртача бозор даврини ҳисобга олиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
баҳолаш объекти қийматининг тегишли турини аниқлаш учун баҳоловчи томонидан баҳолаш стандартлари қўлланилишининг асосланганлиги;
ҳуқуқий, бозорга оид, молиявий, техник ахборотлар ва бошқа ахборотлардан ҳамда уларни олиш манбаларидан фойдаланиш асосланганлиги;
махсус атамалар, баҳоловчининг асослаши ва хулосалари мавжудлиги ва тушунтиришнинг тўлиқлиги;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботга иловалардаги мавжуд зарур ҳужжатлар ва материаллар мавжудлиги ва тўлиқлиги;
харажатли, қиёсий ва даромадли ёндашувлар қўлланилишининг тўғрилиги, шунингдек ҳар бир ёндашув доирасида баҳолаш методларини танлаш ва қўллашнинг тўғрилиги, улардан фойдаланишни асослаш (фойдаланишни рад этиш);
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
баҳолашга турлича ёндашувлар билан ҳисоб-китобларни келишишнинг боадаблилиги;
ҳисобот тузилмаси ва уни расмийлаштириш сифати;
ҳисоб-китобларда фойдаланилган маълумотларнинг бирламчи маълумотларга ҳамда баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ҳар хил бўлимларида ва унга иловаларда келтирилган бошқа маълумотларга мувофиқлиги.
17. Дала шароитида ўтказиладиган экспертизада бажарувчи экспертизани ушбу Низомнинг 16-банди талабларига мувофиқ ўтказади, шунингдек:
баҳолаш объектини баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган маълумотларга идентификациялайди;
баҳолаш объектининг физик ҳолатини текширади;
баҳолаш объекти тавсифлари зарур тарзда ўлчанишини амалга оширади;
зарурият бўлганда баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда келтирилган маълумотларни тасдиқлаш учун қиёсланадиган объектларни текширади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.04.00 Баҳолаш тартиби ва стандартлари]
18. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни ҳаққоний ёки ҳаққоний эмас деб эътироф этиш экспертиза натижаси ҳисобланади.
19. Қуйидаги омиллар (ҳолатлар)дан ҳеч бўлмаганда бири мавжуд бўлганда баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ишончли эмас деб эътироф этилади:
ҳисобот Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуни талабларига, баҳолаш фаолияти стандартларига, баҳолаш фаолияти соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ эмас;
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 725-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/725/1004-сон — 2024 йил 1 мартдан кучга киради)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
20. Агар баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуни талабларига, баҳолаш фаолияти стандартларига, баҳолаш фаолияти соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ тузилган бўлса ва исботловчи аҳамиятли маълумотларга эга бўлса, баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ишончли деб эътироф этилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 725-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/725/1004-сон — 2024 йил 1 мартдан кучга киради)
21. Бажарувчи баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот тузилган сана билан экспертиза ўтказилган сана ўртасида пайдо бўлган қўшимча ахборотни эътиборга олмаслиги керак.
22. Экспертиза натижалари бўйича бажарувчи экспертиза ўтказиш учун тузилган шартномага мувофиқ экспертизанинг буюртмачисига бериладиган эксперт хулосасини тузади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
Экспертиза тугаллангандан кейин уч кун муддатда бажарувчи эксперт хулосаси нусхасини бажариладиган баҳолаш ишларининг холислиги ва сифати устидан назорат қилиш ҳамда реестрини юритиш учун экспертиза ўтказаётган баҳолаш ташкилоти аъзо бўлган баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасига, баҳолаш ҳисоботи ҳаққоний эмас деб топилган тақдирда, бир нусхасини баҳолаш ҳисоботнинг бажарувчиси аъзо бўлган баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасига юборади.
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 725-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/725/1004-сон — 2024 йил 1 мартдан кучга киради)
Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи юзасидан амалга оширилган экспертиза хулосалари бўйича маълумотлар экспертиза тугаллангандан кейин беш иш кунида Давлат активларини бошқариш агентлигининг баҳолаш тўғрисидаги Экспертиза хулосаларининг ягона реестрига (кейинги ўринларда экспертиза хулосаларининг ягона реестр деб юритилади) бажарувчи томонидан жойлаштирилади.
Эксперт хулосалари (давлат сирлари ёки қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа сирларни ўз ичига олган ҳужжатларга доир хулосалар бундан мустасно) экспертиза хулосаларининг ягона реестрига киритилиши мажбурий ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.04.00 Баҳолаш тартиби ва стандартлари]
Баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаларидан бирига аъзо бўлмаган баҳолаш ташкилоти ҳамда баҳолаш ташкилоти штатида (ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида) биринчи ёки олий баҳоловчининг тоифа гувоҳномаси мавжуд бўлмаган мутахассис томонидан амалга оширилган экспертиза — баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш деб ҳисобланмайди.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 725-сонли қарорига асосан учинчи — бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/725/1004-сон — 2024 йил 1 мартдан кучга киради)
23. Экспертизанинг буюртмачиси эксперт хулосасига рози бўлмаган тақдирда ушбу эксперт хулосасини ва баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни судга юборишга ҳақлидир.
VI. Эксперт хулосасини расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар
24. Эксперт хулосасида қуйидаги мажбурий бўлимлар мавжуд бўлиши керак:
1 бўлим. «Умумий маълумотлар», қуйидагиларни ўз ичига олади:
экспертиза ўтказиш учун асос;
экспертиза предмети (баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг номи);
экспертиза тури (таҳлилий, дала шароитида);
экспертиза ўтказилган сана;
эксперт (экспертлар) тўғрисидаги маълумотлар;
ҳисобот тўғрисидаги маълумотлар;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
баҳолаш объектини баҳолаш санасида аниқ идентификациялаш имконини берадиган баҳолаш объектининг аниқ тавсифи, юридик шахсга тегишли бўлган баҳолаш субъектига нисбатан эса — юридик шахснинг реквизитлари.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
3 бўлим. «Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуни талабларига, баҳолаш фаолияти стандартларига, баҳолаш фаолияти соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги»
(24-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 725-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/725/1004-сон — 2024 йил 1 мартдан кучга киради)
Эксперт хулосасининг намунавий шакли мазкур Низомга 1-иловада келтирилган.
(24-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 725-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/725/1004-сон — 2024 йил 1 мартдан кучга киради)
VI1. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот юзасидан расмийлаштирилган экспертиза хулосалари бўйича Экспертиза хулосаларининг ягона реестрини юритиш тартиби
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
241. Баҳоловчи ташкилотлар томонидан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш натижаларига кўра расмийлаштирилган экспертиза хулосалари юзасидан тегишли маълумотлар Экспертиза хулосаларининг ягона реестрига (кейинги ўринларда — Ягона реестр) киритилади.
Мазкур маълумотларни киритиш ва улардан фойдаланиш учун тўловлар ундирилмайди.
Ягона реестрга давлат сирлари ёки қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа сирларни ўз ичига олган маълумотлар киритилмайди.
242. Ягона реестр Давлат активларини бошқариш агентлигини (кейинги ўринларда — Давактив агентлиги) баҳолаш фаолиятининг ягона электрон ахборот платформаси негизида юритилади.
243. Ягона реестрга маълумотларни баҳоловчи ташкилотлар томонидан киритилиши мажбурий ҳисобланиб, у баҳоловчи ташкилотлар ва Давактив агентлиги томонидан доимий равишда янгиланиб боради.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
Баҳоловчи ташкилотнинг раҳбари маълумотларни киритишга масъул ҳисобланади.
Ягона реестрга киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига баҳоловчи ташкилот жавобгар ҳисобланади.
244. Расмийлаштирилган экспертиза хулосаси бўйича маълумотлар (аниқлаштириш) Ягона реестрга экспертиза тугагандан сўнг беш иш куни ичида баҳоловчи ташкилот томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш орқали киритилади ва ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклда юритилади.
Ягона реестрга киритилган маълумотлардан ташқари, Давактив агентлиги томонидан заруриятга кўра баҳоловчи ташкилотдан эксперт хулосасига оид аниқлаштирувчи маълумотлар олиниши мумкин.
245. Ягона реестрга дастлаб киритилган маълумотларда номувофиқликлар аниқланганда, беш иш куни ичида мазкур номувофиқликлар баҳоловчи ташкилот ва Давактив агентлиги масъулларига бириктирилган электрон калитлар орқали тегишли маълумотларни янгилаш асосида бартараф этилади. Бунда, «изоҳ» устунида киритиладиган ўзгартиришларнинг асослари кўрсатилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
246. Баҳоловчи ташкилотлар томонидан мазкур бўлим талабларига риоя этилиши баҳоловчи ташкилотларининг профессионал жамоат бирлашмалари томонидан назорат қилинади.
(VI1 бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 2023 йил 29 декабрдаги 725-сонли қарорига асосан киритилган — 29.12.2023 й., 09/23/725/1004-сон — 2024 йил 1 мартдан кучга киради)
VII. Экспертиза ўтказишда бажарувчининг жавобгарлиги
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
25. Экспертизани ўтказишда бажарувчи ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуни талабларига, баҳолаш фаолияти стандартларига, баҳолаш фаолияти соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бузганлиги учун қонунчиликка мувофиқ жавоб беради.
Экспертизани ўтказишда баҳоловчи томонидан қонун бузилиш ҳолати содир этилганда, Эксперт комиссиясининг қарорига асосан баҳоловчининг тоифа гувоҳномасини бекор қилиш тўғрисида ваколатли органга тақдимнома киритилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
Баҳоловчи томонидан такроран қонун бузилиш ҳолати содир этилганда, Эксперт комиссиясининг қарорига асосан баҳоловчи ташкилотларнинг жамоат бирлашмасига баҳоловчи ташкилотни жамоат бирлашмаси аъзолигидан чиқариш тўғрисида ва баҳоловчининг малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш юзасидан ваколатли органга тақдимнома киритиш учун тақдимнома юборилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 725-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/725/1004-сон — 2024 йил 1 мартдан кучга киради)
Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш тартиби ҳақидаги низомга
1-ИЛОВА
(илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 725-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/725/1004-сон — 2024 йил 1 мартдан кучга киради)
Экспертиза ўтказилган сана: 20___ йил «____»_______________
Эксперт: Ф.И.О., лавозими, баҳоловчининг малака сертификати тартиб рақами ва унинг берилган санаси ___________________________________________________________________________________________________
20__ йил «___» _______даги «_______________»-сон ҳисобот (кейинги ўринларда Ҳисобот деб аталади) 20__ йил «___» _______да «____________» жамоат бирлашмасига аъзо бўлган «______________» баҳоловчи ташкилот томонидан 20__ йил «___» ________да берилган ______-сон баҳоловчининг малака сертификатига эга бўлган баҳоловчи ______ томонидан 20__ йил «___» __________даги _______-сон Шартнома бўйича ________________мақсадида бажарилган.
(объектнинг баҳолаш санасида идентификация қилиш имконини берувчи аниқ тавсифи, юридик шахсга тегишли бўлган баҳолаш объекти бўйича эса юридик шахснинг реквизитлари)
Дала шароитида экспертиза ўтказишда қўшимча равишда қуйидагилар аниқланди:
(сўнгра эксперт томонидан баҳолаш объектига борган ҳолда баҳоланаётган мол-мулкни текшириш ва баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилган маълумотларни тасдиқлаш учун мол-мулкнинг таққосланадиган объектларини текшириш натижалари келтирилади)
3. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги
_____________________________________________________________________ (сўнгра эксперт томонидан баҳолаш тўғрисида тақдим этилган ҳисоботнинг баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка баҳолаш объектини баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот мазмунига қўйиладиган умумий талабларга риоя қилиниши бўйича мувофиқлиги ҳақидаги хулосалар келтирилади).
Баҳолаш мақсадлари учун Ҳисоботда қуйидаги ёндашувлардан фойдаланилган:
____________________________________________________________________ (сўнгра эксперт томонидан ҳисоботда Баҳоловчи томонидан у ёки бу баҳолаш ёндашувларидан фойдаланишнинг (ёки фойдаланишни рад этишнинг) асосланганлиги тўғрисидаги хулосалар келтирилади).
(сўнгра эксперт томонидан фойдаланилган ёндашув доирасида Баҳоловчи томонидан аниқ методни танлашнинг тўғрилиги ва асосланганлиги тўғрисидаги хулосалар келтирилади. Бундан ташқари, баҳолашнинг танланган методи доирасида баҳолашни амалга оширишда Баҳоловчи томонидан фойдаланилган ахборотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги, ҳисоблашда Баҳоловчи томонидан фойдаланилган миқдорларнинг ҳаққонийлиги ва асосланганлигини таҳлил қилиш натижалари келтирилади).
(сўнгра эксперт томонидан фойдаланилган ёндашув доирасида Баҳоловчи томонидан аниқ методни танлашнинг тўғрилиги ва асосланганлиги тўғрисидаги хулосалар келтирилади. Бундан ташқари, баҳолашнинг танланган методи доирасида баҳолашни амалга оширишда Баҳоловчи томонидан фойдаланилган ахборотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги, ҳисоблашда Баҳоловчи томонидан фойдаланилган миқдорларнинг ҳаққонийлиги ва асосланганлигини таҳлил қилиш натижалари келтирилади)
Харажат бўйича ёндашувдан фойдаланиш:________________________________________________________________
(сўнгра эксперт томонидан фойдаланилган ёндашув доирасида Баҳоловчи томонидан аниқ методни танлашнинг тўғрилиги ва асосланганлиги тўғрисидаги хулосалар келтирилади. Бундан ташқари, баҳолашнинг танланган методи доирасида баҳолашни амалга оширишда Баҳоловчи томонидан фойдаланилган ахборотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги, ҳисоблашда Баҳоловчи томонидан фойдаланилган миқдорларнинг ҳаққонийлиги ва асосланганлигини таҳлил қилиш натижалари келтирилади)
Жорий этилган чегиришлар ва мукофотлар:
(Ушбу бўлимда эксперт томонидан ҳисоблашда Баҳоловчи томонидан фойдаланилган чегиришлар ва мукофотлар миқдорларини қўллаганликнинг асосланганлиги ва уларнинг ҳаққонийлиги, шунингдек уларни аниқлашнинг ҳаққонийлиги тўғрисидаги хулосалар келтирилади)
Баҳолашнинг ҳар қайси ёндашуви салмоғини асослаш: _______________________________________________________
(сўнгра эксперт томонидан Баҳоловчи ёндашувларининг салмоғини (коэффициентларини) белгилашнинг асосланганлиги тўғрисидаги хулосалар келтирилади)
4. Ўтказилган экспертиза хулосалари:
Юқорида баён қилинганларга асосланиб, 20_____ йил «____» ___________________даги
«_______________________» ни баҳолаш тўғрисидаги кўриб чиқилган
(ҳисобот номи)
_______-сон ҳисобот_______________________________ деб эътироф этилади.
(ҳаққоний/ҳаққоний эмас)
Экспертизани ўтказган эксперт ____________ (имзо)
Экспертизани ўтказган
баҳоловчи ташкилот раҳбари _____________ (имзо)
Баҳоловчи ташкилот муҳри
Изоҳ: ушбу эксперт хулосаси фақат илова қилинаётган ҳисоботнинг тўлиқ матнини ҳисобга олган ҳолда, унда мавжуд бўлган барча йўл қўйишлар ва чеклашларни, шунингдек экспертизани ўтказишда фойдаланилган ҳужжатларни эътиборга олиб талқин этилиши мумкин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш тартиби ҳақидаги низомга
2-ИЛОВА
Баҳоловчи ташкилотлар томонидан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш натижаларига кўра расмийлаштирилган экспертиза хулосалари юзасидан Экспертиза хулосаларининг ягона реестрига киритиладиган
МАЪЛУМОТЛАР
Т/р
Экспертиза ўтказган баҳоловчи ташкилот
(номи ва СТИР рақами)
Экспертиза ўтказган баҳоловчи ташкилот раҳбари
(Ф.И.О.)
Экспертиза ўтказган тоифали эксперт
(Ф.И.О., тоифаси ва гувоҳнома рақами)
Экспертиза буюртмачиси
(номи)
Экспертизани ўтказиш юзасидан шартнома
(рақами ва санаси)
Ўтказилган экспертиза тури
(таҳлилий ва дала шароитида)
Тайёрланган эксперт хулосаси
(рақами ва санаси)
Экспертиза хулосаси натижаси
(ҳаққоний ёки ҳаққоний эмас)
1
2
3
4
5
6
7
8
9
1.
2.
3.
...
Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлаган баҳоловчи ташкилот
(номи)
Тайёрланган баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот (рақами ва санаси)
Баҳолаш объекти
(номи ва манзили)
Баҳолаш санаси
Баҳолаш объекти тури*
Баҳолаш объекти кадастр рақами **
(кўчмас мулк объектлари учун)
Баҳолаш мақсади ***
Аниқланадиган қиймат тури
ИЗОҲ
10
11
12
13
14
15
16
17
18
* Транспорт воситалари, машина ва ускуналар, интеллектуал мулк, кўчмас мулк, бизнесни баҳолаш ва бошқалар
** Кадастр рақами, кўчмас мулк тури (турар ва нотурар), қурилиш ости майдони, умумий фойдаланиш майдони, яшаш майдони, ҳуқуқ турини белгилайдиган ҳужжат.
*** Реализация қилиш, гаровга қўйиб кредит олиш, давлат мулки объектларини хусусийлаштириш, устав фондига киритиш ва бошқа мақсадлар.
**** Бозор қиймати, адолатли қиймат, инвестиция қиймати, синергетик қиймат, тугатиш қиймати, алмаштиришнинг қолдиқ қиймати, такрор ишлаб чиқариш қолдиқ қиймати, махсус қиймат, суғуртага оид қиймат, солиққа оид қиймат, бозор ижара ҳақи ва бошқа турдаги қийматлар.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 2023 йил 29 декабрдаги 725-сонли қарорига асосан киритилган — 29.12.2023 й., 09/23/725/1004-сон — 2024 йил 1 мартдан кучга киради)
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 июлдаги 161-сон қарорига
2-ИЛОВА
Судларнинг сўровномаларига кўра баҳсли вазиятларда баҳоланадиган объектларнинг баҳолаш бўйича материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясининг ишини ташкил этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Ушбу Низом баҳоланадиган объектларнинг баҳолаш бўйича материалларини баҳсли вазиятларда судларнинг сўровномаларига кўра экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссияси ишларини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
баҳоланадиган объектларнинг баҳолаш бўйича материалларини баҳсли вазиятларда судларнинг сўровларига кўра экспертизадан ўтказиш — судлар томонидан юборилган баҳоланадиган объектларнинг баҳолаш бўйича материалларида баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя қилиниши ҳақидаги хулосаларни таҳлил қилиш ва тузиш бўйича тадбирлар йиғиндиси;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.02.00 Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш]
баҳоланадиган объектнинг баҳолаш бўйича материаллари — баҳоланадиган объектни баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот, баҳоланадиган объект бўйича ушбу баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилиги тўғрисида эксперт хулосаси, шунингдек иш билан боғлиқ ва суд сўровига илова қилинган бошқа ҳужжатлар;
Комиссия — баҳоланадиган объектнинг баҳолаш бўйича материалларини баҳсли вазиятларда судларнинг сўровномаларига кўра экспертизадан ўтказиш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи эксперт комиссияси;
баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари — камида элликта баҳоловчи ташкилотнинг аъзолигига асосланган, баҳоловчиларнинг профессионал даражасини оширишга ва сақлаб туришга кўмаклашиш, уларнинг профессионал манфаатларини, шу жумладан, судларда ҳимоя қилиш мақсадида фаолият юритувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари;
Комиссия қарори — Комиссия баённомаси билан расмийлаштирилган баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасининг хулосасини Комиссия томонидан кўриб чиқиш натижаси;
баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаси хулосаси — баҳоланадиган объектларнинг баҳолаш бўйича материалларини баҳсли вазиятларда судларнинг сўровномаларига кўра экспертизадан ўтказиш бўйича предмет ва натижалардан иборат бўлган ҳужжат;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.02.00 Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш]
эксперт — баҳоловчи ташкилот штатида турувчи (ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида фаолият юритувчи), баҳоловчининг биринчи ёки олий тоифасига эга бўлган, экспертлар реестрига киритилган ва эксперт хулосаси тайёрлаш учун баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари ёки Комиссия томонидан жалб этиладиган баҳоловчи;
экспертлар реестри — баҳоловчининг малака сертификатига эга бўлган, баҳоловчининг биринчи ёки олий тоифасига эга бўлган баҳоловчилар рўйхати.
3. Экспертиза ўтказиш учун зарур бўлган материаллар (шу жумладан, баҳоланадиган объектни баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ва ушбу баҳолаш ҳисоботининг ҳаққонийлиги ёки ҳаққоний эмаслиги ҳақидаги эксперт хулосаси) илова қилинган ҳолда, судлар томонидан Комиссиянинг ишчи органига тақдим этилган экспертиза ўтказиш тўғрисида судларнинг ажрими баҳоланадиган объектларнинг баҳолаш бўйича материалларини баҳсли вазиятларда судларнинг сўровларига кўра экспертизадан ўтказиш (кейинги ўринларда «экспертиза» деб аталади) учун асос ҳисобланади.
II. Комиссия таркиби ва унинг ишларини ташкил этиш
4. Комиссиянинг доимий аъзолари таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Комиссиянинг эксперт аъзоси экспертлар реестрига киритилган экспертлардан бўлган Комиссиянинг доимий аъзолари томонидан тасдиқланади.
5. Комиссияга Комиссия раиси раҳбарлик қилади, у:
Комиссия ишларини ташкил қилади;
Комиссия мажлисининг кун тартибини тасдиқлайди;
Комиссия мажлиси ўтказиладиган сана ва жойни тайинлайди;
Комиссия мажлисларида раислик қилади.
6. Комиссия раиси бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Комиссия раисининг ўринбосари бажаради.
7. Комиссия аъзолари:
Комиссия ишларида қатнашади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
судларнинг талабига биноан келиб тушган баҳоланадиган объектларнинг баҳолаш бўйича материалларини кўриб чиқиш натижаларига кўра баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари хулосаларини эшитади;
Комиссия ишига экспертларни жалб этади;
экспертларнинг бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари ва экспертлар ишлари натижаларини муҳокама қилади;
Комиссия қарорларини қабул қилиш тўғрисида овоз беришда қатнашади.
8. Комиссия мажлиси, агар унда аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса, ваколатли ҳисобланади.
Комиссия қарори мажлисда қатнашган аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Комиссия аъзосининг Комиссия қабул қилган қарордан фарқ қиладиган алоҳида фикр-мулоҳазаси Комиссия мажлисининг протоколида акс эттирилади ёки ёзма равишда алоҳида расмийлаштирилади ва Комиссия мажлиси протоколининг узвий қисми ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
9. Давлат активларини бошқариш агентлиги Комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади ва у Комиссия ишлари бўйича ҳужжатларнинг Агентлик томонидан белгиланган тартибга мувофиқ юритилиши ҳамда сақланишини таъминлайди, шунингдек, экспертиза ўтказиш бўйича келиб тушган суд ажримларининг реестрини юритади.
10. Комиссия мажлисларни экспертизадан ўтказиш учун материаллар тўпланишига қараб ўтказади.
III. Экспертиза ўтказилиши ва унинг натижаларини кўриб чиқиш тартиби
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
11. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш тартиби ҳақидаги низомнинг I бўлими 4, 5-бандларига ва V, VII бўлимлари талабларига мувофиқ экспертизадан ўтказиш баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаси томонидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш тартиби ҳақидаги низомнинг III ва IV бўлимлари нормалари баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаларига, Комиссияга ва экспертга (экспертларга) татбиқ этилади, баҳолаш ҳисоботининг ҳаққонийлиги экспертизадан ўтказганлик учун тўлов бўйича нормалар бундан мустасно.
12. Комиссиянинг ишчи органи баҳоланадиган объектни баҳолаш бўйича суд ажрими илова қилинган материаллар билан баҳоланадиган объектни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлаган баҳолаш ташкилоти аъзо бўлган баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасига юборади.
13. Экспертиза Комиссия томонидан, баҳоланадиган объектнинг баҳолаш бўйича материаллари Комиссияга келиб тушган санадан бошлаб 30 кун мобайнида ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.04.00 Баҳолаш тартиби ва стандартлари]
14. Баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаси 15 кун муддатда баҳоланадиган объектни баҳолаш бўйича тақдим этилган материалларни эксперт (экспертлар)ни жалб этган ҳолда ўрганиб чиқади ва уларни ўрганиш натижалари бўйича хулосани ишчи органга юборади.
Хулосада экспертиза ўтказиш учун асос, экспертиза предмети (экспертизага тақдим этилган материаллар рўйхати), экспертиза ўтказилган сана, экспертиза ўтказган баҳоловчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, тақдим этилган материалларни кўриб чиқиш натижалари жамланган бўлиши керак.
15. Комиссия баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасининг хулосасини олгандан кейин 10 иш куни муддатда уни кўриб чиқади ва кўриб чиқиш юзасидан тегишли қарор қабул қилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
Зарур ҳолларда Комиссия баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасининг хулосасини асослантирилган ҳолда қайта кўриб чиқиш учун қайтаришга ва баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасининг хулосасини кўриб чиқиш учун экспертлар реестридаги экспертларни жалб қилишга ҳақли.
16. Комиссия қарори унинг барча аъзолари имзолаган баённома билан Комиссия котиби томонидан расмийлаштирилади.
17. Комиссия баённомасида қуйидагилар аКс эттирилган бўлиши керак:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.10.00 Нотижорат ташкилотлари / 03.03.10.03 Жамоат бирлашмалари (шунингдек, 01.17.03.00га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаси томонидан тақдим этилган хулоса бўйича Комиссия қарори.
Комиссия жамоат бирлашмасининг хулосасидан рози бўлган тақдирда, хулосани келишиш ва тегишли судга жўнатиш бўйича Комиссия қарорини қабул қилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.10.00 Нотижорат ташкилотлари / 03.03.10.03 Жамоат бирлашмалари (шунингдек, 01.17.03.00га қаранг)]
Комиссия жамоат бирлашмасининг хулосасидан норози бўлган тақдирда — Комиссия хулосани қайта кўриб чиқиш учун баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасига қайтариш ёки эксперт хулосасини олиш учун эксперт (экспертлар)ни жалб этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Эксперт (экспертлар) хулосасини баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасининг хулосаси билан бирга тегишли қарор қабул қилиш учун судга юборади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.10.00 Нотижорат ташкилотлари / 03.03.10.03 Жамоат бирлашмалари (шунингдек, 01.17.03.00га қаранг)]
18. Баённома тасдиқлангандан кейин Комиссия уч кун муддатда уни, баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасининг хулосасини ва эксперт (экспертлар) хулосасини (мавжуд бўлса) баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаси, Комиссия аъзолари ва жалб этилган экспертларнинг (мавжуд бўлса) хизматига ҳақ тўлаш ҳисоб-китоби билан биргаликда тегишли суд манзилига жўнатади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
Суд томонидан баҳолаш ҳисоботи ҳаққоний эмас деб топилган тақдирда, суд ажримига асосан Комиссия баҳоланадиган объектни такрорий баҳолашни ташкил этади ва баҳоланадиган объектнинг баҳоси тўғрисидаги хулосани судга тақдим этади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.11.00 Ҳукм, ажрим, қарорларнинг қонунийлигини, адолатлилигини ва асослилигини текшириш]
Такрорий баҳолаш деганда суд ажримида белгиланган баҳолаш санаси ҳолатига худди шу баҳоланадиган объектга тегишли дастлабки баҳолашда фойдаланилган ҳужжатлар асосида амалга оширилган баҳолаш тушунилади.
19. Баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари, комиссия аъзолари, экспертлар хизматлари учун харажатлар тақдим этилган ҳисоб-китоблар асосида суд қарори билан қонунчиликда белгиланган тартибда қопланади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 725-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/725/1004-сон — 2024 йил 1 мартдан кучга киради)
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 июлдаги 161-сон қарорига
3-ИЛОВА
Баҳоланадиган объектларнинг баҳоси бўйича материалларини баҳсли вазиятларда судларнинг сўровномаларига кўра экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясининг
ТАРКИБИ
Лавозими бўйича
—
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси
Лавозими бўйича
—
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги суд экспертизаси маркази директори, комиссия раисининг ўринбосари
Лавозими бўйича
—
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги бошқарма бошлиғи, комиссия аъзоси
Лавозими бўйича
—
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги суд экспертизаси маркази эксперти, комиссия аъзоси
Лавозими бўйича
—
Баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари вакиллари, комиссия аъзолари
—
эксперт
—
эксперт
Лавозими бўйича
—
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги мутахассиси, комиссия котиби
Изоҳ.
Экспертлар реестрига киритилган экспертлар орасидан Комиссия аъзолари Комиссиянинг доимий аъзолари томонидан тасдиқланади.
Комиссиянинг доимий аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларига янги тайинланган шахслар киритилади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 725-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/725/1004-сон — 2024 йил 1 мартдан кучга киради)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 31-32-сон, 299-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 29.12.2023 й., 09/23/725/1004-сон)