|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.09.2020
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида» 2008 йил 17 апрелдаги Қонунига мувофиқ ҳамда одам савдосига қарши курашиш фаолиятини такомиллаштириш мақсадида:
1. 2008—2010 йилларда одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича Миллий тадбирлар режаси 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари 2008—2010 йилларда одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича Миллий тадбирлар режасига киритилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3 — 5-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 майдаги ПҚ-2988-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 388-модда)
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам кўрсатиш ва ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган муассасалар тузиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш, ушбу муассасалар томонидан одам савдосида жабр кўрганларни ижтимоий жиҳатдан тиклаш ишларини амалга ошириш юзасидан қарор қабул қилсин ҳамда одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам кўрсатиш ва ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган муассасалар тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
7. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Б. Абдуллаев зиммаларига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 8 июль,
ПҚ-911-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 28-сон, 268-модда; 2017 й., 21-сон, 388-модда)