Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тузилмасига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тузилмасини такомиллаштириш ва суд-ҳуқуқ ислоҳотларини янада чуқурлаштириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 78-моддасига асосан:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тузилмасига Олий суд раисининг ўринбосари лавозими киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тузилиши ва штатлар бирлигининг сони 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Олий суди Ўзбекистон Республикаси Олий судининг харажатлар сметаси ва штат жадвалига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 6 февралдаги ПФ-3023-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонининг 1 ва 2-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.Худайбергенов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 6 май,
ПФ-3605-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 4 октябрдаги ПФ-4570-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 42-сон, 556-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 4 октябрдаги ПФ-4570-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 42-сон, 556-модда)