Ҳужжат кучини йўқотган " " 26.03.2019
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 245-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида» 2008 йил 9 апрелдаги ПҚ-834-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
1. Ушбу Низом «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида» 2008 йил 9 апрелдаги ПҚ-834-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи аппаратининг (кейинги ўринларда Ижро этувчи аппарат деб юритилади) вазифалари, функциялари ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Ижро этувчи аппарат ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 июлдаги 535-сонли қарорига асосан киритилган)
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида, бошқа қонунларда ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига берилган ваколатлар амалга оширилишини таъминлаш;
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 июлдаги 535-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган)
7. Ижро этувчи аппарат ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида, бошқа қонунларда ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида ва топшириқларида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан республика Ҳукуматига Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари, халқаро шартномалар ва республика Ҳукуматида кўриб чиқиш талаб қилинадиган бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини киритишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талаблари бажарилишини таъминлайди;
жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига йўлланган мурожаатларини «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ кўриб чиқади;
(7-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 74-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 13-сон, 155-модда)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Ижро этувчи аппарати фаолиятини моддий-техник, транспорт, молиявий ва ижтимоий-маиший жиҳатдан таъминлаш, шунингдек таъмирлаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишни ташкил этишга доир Ижро этувчи аппаратнинг функциялари, қоидага кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 апрелдаги 228-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг Хўжалик фаолияти бошқармаси тўғрисидаги низомда белгиланган вазифалар ва функцияларга мувофиқ Ижро этувчи аппаратнинг Хўжалик фаолияти бошқармаси томонидан амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 июлдаги 535-сонли қарорига асосан ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилган)
зарурат бўлганда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши учун жавоб беради.
13. Ижро этувчи аппарат ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарорига, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, таркибий бўлинмаларнинг, уларнинг раҳбарлари ва мутахассисларининг иш режалари асосида ташкил этилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрдаги 1023-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1023/0495-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳамда республика Ҳукуматида кўриб чиқиш талаб қилинадиган бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини киритишда ижро этувчи органлар томонидан Регламентнинг белгиланган талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
(14-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 январдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.02.2018 й., 09/18/67/0636-сон)
(18-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 74-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 13-сон, 155-модда)
давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича зарур таҳлилий материаллар ва эксперт таклифлар тайёрлайди, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ уларнинг зарур тарзда келишилишини таъминлайди;
I. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорида:
2) 9-банддаги «Ў.Т. Султонов ва Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари» сўзлари «ва Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси» сўзлари билан алмаштирилсин;
а) 2-банддаги «фармонлари» сўзидан кейин «қарорлари» сўзи қўшилсин:
б) 4-банддаги «фармонлари» сўзидан кейин «қарорлари» сўзи қўшилсин;
2—10-бандлар тегишли равишда 3—11-бандлар деб ҳисоблансин;
охирги хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) II бўлимнинг 4-бандидаги «фармонлари» сўзидан кейин «қарорлари» сўзи қўшилсин;
3-банднинг еттинчи хатбошидаги «фармонлари» сўзидан кейин «қарорлари» сўзи қўшилсин;
6-банддаги «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 1-схеманинг II бўлимида:
ж) 2-схеманинг I бўлимида:
з) 1-назорат карточкаси шаклида:
и) 1а-назорат карточкаси шаклидаги «Фармони» сўзидан кейин «қарори» сўзи қўшилсин;
к) 2-назорат карточкаси шаклидаги «Вазирлар Маҳкамаси Аппарати» ва «Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида» сўзлари тегишли равишда «Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати» ва «Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппаратида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2019 й., 09/19/242/2820-сон)