|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 11.02.2013
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
ҚОН БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛГАН КЎП МАРОТАБА ҚЎЛЛАНИЛИШИ ТАҚИҚЛАНГАН ТИББИЙ АНЖОМ ВА УСКУНАЛАР РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 4 апрелда 1784-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2013 йил 28 январдаги 16-сонли «Қон ишлатиш билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий буюм ва асбоблар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2422, 05.02.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 сентябрдаги «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида»ги ПФ-3923-сонли Фармони ва 2007 йил 2 октябрдаги «Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-700-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
1. Қон билан боғлиқ бўлган кўп маротаба ишлатиш тақиқланган тиббий анжом ва ускуналар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Соғлиқни сақлаш вазири Ф. НАЗИРОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 4 март,
91-сон
Соғлиқни сақлаш вазирининг 2008 йил 4 мартдаги 91-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Қон билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий анжом ва ускуналар рўйхати
| № | Анжом ва ускуналар номи |
| 1. | Борлар* |
| 2. | Буравалар |
| 3. | Қин ойналари* |
| 4. | Милк электродлари |
| 5. | Ўт йўлларини дренажлаш учун найчалар |
| 6. | Оддий дренаж найчалар |
| 7. | Дрильборлар* |
| 8. | Нафас фильтрлари |
| 9. | Нафас шланглари* |
| 10. | Блекмор зондлари* |
| 11. | Ошқозон зондлари |
| 12. | Ичаклар интубацияси учун «Эббот» найчалари* |
| 13. | Канал тўлдиргичлар* |
| 14. | Коронарография учун катетерлар |
| 15. | Сийдик катетерлари* |
| 16. | Турли хилдаги катетерлар (периферик веналар, йўналтирувчи ва бошқ.) — ангиокатлар |
| 17. | Эндохирургия учун клипсалар (ўрама) |
| 18. | Кўрик анжомлари комплекти (стоматологияда қўлланиладиган)* |
| 19. | Илдиз ниналари (Миллер ниналари) |
| 20. | Коронар ўтказгичлар* |
| 21. | Жўмраклар (сарфлов воситалари) |
| 22. | Қолип олиш учун қошиқлар (пластмасса) |
| 23. | Анестезия учун тўплам (спинал)* |
| 24. | Трансдермал (тери орқали) дренажлаш учун тўплам |
| 25. | Плазмофильтрлар |
| 26. | Силлиқловчи резиналар* |
| 27. | Пульпаэкстрактор |
| 28. | Римерлар (илдиз каналларини ишлов бериш) |
| 29. | Нафас йўллари санаторлари |
| 30. | Скарификаторлар |
| 31. | Қон тайёрлаш учун шиша идишлар |
| 32. | Консерваланган қон тайёрлаш учун шиша флаконлар |
| 33. | Стерил қўлқоплар |
| 34. | Стоматологик игналар |
| 35. | Файллар (илдиз каналларини ишлов бериш) |
| 36. | Кўп маротаба қўлланиладиган шприцлар |
| 37. | Эндотрахеал трубка ўтказгичи билан* |
| 38. | Диализатор* |
| 39. | Артериядан қон ўтказувчи магистрал* |
| 40. | Венага қон ўтказувчи магистрал* |
| 41. | Артерия қон томири учун диализ игнаси* |
| 42. | Вена қон томири учун диализ игнаси* |
| 43. | Диализ учун катетер* |
* Стериллаш меъёрларига тўғри келган ҳолатларда кўп маротаба ишлатиш мумкин.
(илова Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2009-йил 9 октябрдаги 299-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1784-1, 23.10.2009 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 44-сон, 471-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 107-модда; 2009 й., 44-сон, 471-модда)