Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
 LexUZ шарҳи
1-иловага* мувофиқ спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналар рўйхатини, улар ишлаб чиқарадиган маҳсулот турлари билан;
2-иловага* мувофиқ 2008—2012 йиллар даврида спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича инвестициялар лойиҳалари рўйхатини;
3-иловага* мувофиқ 2008—2012 йилларда спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналарига бўлган эҳтиёжнинг прогноз параметрларини;
4-иловага* мувофиқ 2008—2012 йиллар даврида ихтисослаштирилган корхоналар томонидан спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналари ишлаб чиқаришнинг мақсадли параметрларини;
5-иловага* мувофиқ 2008—2012 йиллар даврида ишлаб чиқариладиган спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналарининг сифатини такомиллаштириш бўйича ташкилий-техник тадбирлар режасини ўз ичига олади.
Ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш асосида сифатли спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналари ишлаб чиқаришни кенгайтириш дастури амалга оширилишини таъминлаш бўйича Ишчи комиссия таркиби (кейинги ўринларда Ишчи комиссия деб юритилади) 6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин, унга сифатли спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналари ишлаб чиқаришга йўналтирилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб бориш функцияси юклансин.
* Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналарининг ўзлаштириладиган турларини маҳаллийлаштириш бўйича лойиҳалар паспортини, уларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 22 июндаги ПҚ-386-сон қарори билан маъқулланган, 2006 — 2008 йилларда маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурига киритиш учун ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тақдим этсинлар.