|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 13.05.2008
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА ОЛИБ КИРИШДА БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИДАН ОЗОД ҚИЛИНАДИГАН ТЕХНОЛОГИК ЖИҲОЗЛАР, БУТЛОВЧИ БУЮМ ВА ЭҲТИЁТ ҚИСМЛАР РЎЙХАТИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 26 мартда 1669-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 2 майдаги 52, 46, ЭГ-01/19-2784, 01-02/8-38-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар, бутловчи буюм ва эҳтиёт қисмлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1802, 03.05.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сонли «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 11-сон, 96-модда) 5-бандига мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитасининг 2007 йил 30 мартдаги 2-5/21, 34, ЭГ-01/10-1702, 01-02/8-10-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона тўловларидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар, бутловчи буюм ва эҳтиёт қисмлар Рўйхатига (2007 йил 31 март, рўйхат рақами 1669 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 14-сон, 149-модда) иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Иқтисодиёт вазири Б. ХЎЖАЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 24 март,
42-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 24 март,
25-сон
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э. ҒАНИЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 24 март,
НН-01/10-1620-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 24 март,
01-02/8-26-сон
Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 24 мартдаги 42, 25, НН-01/10-1620, 01-02/8-26-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона тўловларидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар, бутловчи буюм ва эҳтиёт қисмлар рўйхатига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Қуйидаги мазмундаги 721 ва 751-бандлар қўшилсин:
| 721. | 8701 30 900 | Бошқа гусеницали тракторлар |
| 751. | 8905 10 900 | Бошқа земснарядлар |
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 12-13-сон, 82-модда)