|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.09.2024
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 2008 ЙИЛГИ АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2007 ЙИЛ 12 ДЕКАБРДАГИ ПҚ-744-СОН ҚАРОРИ)
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 28 январь,
16-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 35-сон, 403-модда)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Импорт бож пошлиналарини унификация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2002 йил 31 майдаги 189-қарорининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 28-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва айримларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2002 йил 26 июлдаги 267-қарорининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 7-сон, 43-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Бож-тариф билан тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 7 январдаги 4-қарорининг 3-банди ва қарорга 3-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 1-сон, 1-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 5-сон, 19-модда; 2011 й., 7-8-сон, 63-модда; 2012 й., 35-сон, 403-модда)