Ҳужжат кучини йўқотган " " 14.11.2026
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИНИНГ МАҚОМИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ 8-МОДДАСИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистан Республикасининг 2026 йил 13 ноябрдаги ЎРҚ-1190-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
 LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Ўзбекистон Республикасида халқ депутатларининг мақоми тўғрисида»ги Қонуни ўз кучини йўқотиши муносабати билан амалда ўз аҳамиятини йўқотган. Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 6 майдаги «Ўзбекистон Республикасида депутатларнинг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тўғрисида»ги қарори.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
«Ўзбекистон Республикасида халқ депутатлари маақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
биринчи қисмидаги «ССЖИ» деган сўз «Ўзбекистон Республикаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
модда қуйидаги мазмундаги IV қисм билан тўлдирилсин: «Алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси халқ депутатининг мақоми Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарорига биноан муддатидан илгари тўхтатилиши мумкин. Халқ депутати деган юксак номни обрўсизлантирувчи хатти-ҳаракатлари, унинг давлат тузилиши асосларини қўпоришга, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви идораларининг қонунга мувофиқ қабул қилинган қарорларига, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига қарши қаратилган ғайриконституциявий хатти-ҳаракатларни содир этиши ёки шундай хатти-ҳаракатларга даъват этиши шундай масаланинг қараб чиқилиши учун асос бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Депутатлик одоби комиссияси ва Инсон ҳуқуқлари қўмитасининг фикрини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади».
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 2 июль,
635-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 341-модда)