Ҳужжат кучини йўқотган " " 14.11.2026
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДЕПУТАТЛАРНИНГ МАҚОМИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикасининг 2026 йил 13 ноябрдаги ЎРҚ-1190-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикасида депутатларнинг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
 LexUZ шарҳи
«Ўзбекистон Республикасида халқ депутатларининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни «Халқ сўзи» газетасининг 1995 йил 1 июндаги 103 (1105)-сонида эълон қилинган.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикасининг 1990 йил 31 октябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида халқ депутатларининг мақоми тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1990 йил, № 31—33, 373-модда);
Ўзбекистон Республикасининг 1971 йил 17 декабрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат қонунлари кодекси 22-моддасининг учинчи қисми (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1971 йил, № 34, 322-модда).
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 6 май,
67-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 6-сон, 115-модда)