|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 14.11.2017
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ СОТИШДАН ТУШГАН, ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ АЙРИМ ОРГАНЛАРИ УСТАВ ФОНДИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ УЧУН БЕРИЛГАН МАБЛАҒЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 ноябрдаги 907-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ давлат активларини сотишдан тушаётган, хўжалик бошқаруви айрим органлари устав фондини шакллантириш учун берилган маблағларни тақсимлашни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасига 1-иловага* мувофиқ тегишли хўжалик бошқаруви органлари томонидан уларнинг устав фондидан чиқарилаётган давлат активларини, сотишдан тушадиган маблағларни Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармасида жамлаган ҳолда, сотиш ҳуқуқи берилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 июндаги 173-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 340-модда)
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги ҳамда Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг мазкур қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган давлат активларини сотишдан олинган маблағларни 2-иловага* мувофиқ тақсимлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
* Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат мулки қўмитаси ва «Ўзпахтасаноат» уюшмаси билан биргаликда мазкур қарорга 2-иловага мувофиқ уюшмага тушаётган маблағларни жамлаш ва улардан уюшма томонидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, унда:
маблағларнинг қайтариш, шунингдек йилига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда тўлов тўлаш шартлари билан пахта тозалаш корхоналарини модернизация ва реконструкция қилишга йўналтирилиши;
уюшма томонидан унга тушган маблағларнинг 2012 йилдан бошлаб 3 йил мобайнида давлатга қайтарилиши назарда тутилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 25 сентябрь,
202-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 39-сон, 403-модда; 2011 й., 10-11-сон, 100-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; 2015 й., 26-сон, 340-модда; 2017 й., 25-сон, 543-модда)