Ҳужжат кучини йўқотган " " 26.11.2018
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сонли «Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
«Бож тарифи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш ва декларациялаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2007 йил 1 октябрдан бошлаб амалга киритилсин.
6. Ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган харажатларни божхона қийматига киритиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар улар:
Ушбу банднинг тўртинчи—олтинчи хатбошида кўрсатилган ҳисоблашларни амалга ошириш мумкин бўлмаган тақдирда божхона қийматини вақтинчалик (шартли) баҳолаш божхона органи ихтиёрида мавжуд бўлган тегишли баҳолаш ахбороти асосида амалга оширилиши мумкин.
Божхона органи декларантнинг ёзма аризаси бўйича, кўриб чиқилаётган олди-сотди шартларидан ва божхона қонун ҳужжатлари талабларидан келиб чиққан ҳолда, декларант томонидан кўрсатилган божхона қийматини тасдиқлайдиган ва/ёки аниқлаштирадиган зарур ҳужжатларни декларант тақдим этадиган муддатни белгилайди. Божхона органининг божхона расмийлаштиришини амалга оширадиган мансабдор шахси томонидан божхона юк декларациясига тегишли ёзувлар ва қайдлар белгиланган тартибда киритилади. Декларант томонидан кўрсатилган божхона қийматини аниқлаштириш ва/ёки тасдиқлаш учун зарур бўлган барча ҳужжатлар белгиланган муддатда тақдим этилгандан кейин унга тузатишлар киритиш ва ушбу Низомнинг IV бўлимига мувофиқ божхона тўловларини қайта ҳисоблаш амалга оширилади.
сотиш ва олди-сотди нархи таъсирини ҳисобга олиш мумкин бўлмаган шартларга риоя этишга боғлиқ бўлса;
ёхуд декларант томонидан тақдим этилган сотувчи-экспорт қилувчининг бухгалтерия ҳисобидаги олиб чиқиладиган товарни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларини ҳамда айнан ёки шунга ўхшаш товарлар Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқилаётганда экспортчи томонидан олинадиган фойда миқдорини акс эттирувчи маълумотлар. Бунда ушбу Низомнинг 5-бандида санаб ўтилган харажатлар ҳисобга олиниши керак;
ёхуд олиб чиқиладиган айнан ёки шунга ўхшаш товарларни кирим қилиш ва балансдан чиқариш тўғрисидаги бухгалтерия маълумотлари. Айнан ёки шунга ўхшаш товарларни белгилашда «Бож тарифи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19 ва 20-моддаларига амал қилиниши лозим.
10. Декларант томонидан кўрсатилган божхона қийматининг тўғрилигини тасдиқлайдиган маълумотлар мавжуд бўлмаганда ёхуд декларант томонидан тақдим этилган маълумотлар ишончли ва/ёки етарли эмас деб ҳисоблашга асос мавжуд бўлганда божхона органи божхона қийматини ушбу Низомнинг 11 ва 12-бандларига мувофиқ белгилайди. Бунда божхона органи декларантнинг ёзма сўрови бўйича уч иш куни мобайнида унга улар бўйича декларант томонидан кўрсатилган божхона қийматининг божхона органи томонидан қабул қилинмаганлиги сабабларининг ёзма равишдаги изоҳини тақдим этиши шарт.
олиб чиқиладиган айнан ёки шунга ўхшаш товарлар билан ташқи савдо шартномалари нархлари тўғрисидаги;
б) сотиб олувчининг барча харажатларини ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган харажатларни божхона қийматига киритиш нуқтаи назаридан ҳисобга олиши;
г) декларант томонидан кўрсатилган божхона қийматига ушбу Низомнинг IV бўлимида белгиланган тартибга мувофиқ тузатишлар киритиши зарур.
уларни тўлдиришнинг тегишли қоидалари (йўриқномалари)да назарда тутилган барча зарур реквизитлар ва маълумотлар мавжуд бўлиши;
18. Олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қийматини белгилашда ва кўрсатишда декларант ва божхона органининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари «Бож тарифи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13 ва 14-моддалари қоидаларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ белгиланади.
шартнома (контракт) шартларига мувофиқ товарни сотиш вақтидаги мазкур товар учун нархларнинг биржа котировкалари ва шу кабилар асосида вақтинчалик (шартли) баҳо аниқланганда (ушбу Низомнинг 7-банди);
г) божхона қиймати божхона органлари томонидан ушбу Низомнинг 10-бандига мувофиқ белгиланганда тузатишлар киритилиши мумкин.