|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 13.09.2009
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНК БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИНИНГ
ҚАРОРИ
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИ ЧИҚАРИШ, ДАВЛАТ РЎЙХАТИГА ОЛИШ ВА СЎНДИРИШ (БЕКОР ҚИЛИШ) ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 7 августда 1216-5-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг 2009 йил 6 июндаги 17/2 ва 2009-31-сонли «Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозларни чиқариш, давлат рўйхатига олиш ва сўндириш (бекор қилиш) тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарор ва унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги (рўйхат рақами 1216-6, 03.09.2009 й.) қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 июлдаги ПҚ-670-сонли «Банкларнинг капиталлашувини янада ошириш ва уларнинг иқтисодиётни модернизация қилишга доир инвестиция жараёнларидаги иштирокини фаоллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Марказий банк Бошқаруви ва Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази қарор қилади:
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 21 июль,
228-В-5-сон
Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директори К. ТОЛИПОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 21 июль,
04/18-371-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 31-32-сон, 338-модда)