Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.09.2020
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълими муассасаларини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 2007 йил 26 февралдаги ПФ-3857-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон қарорига мувофиқ ҳамда Давлат бюджетининг ғазна ижросига ўтилиши муносабати билан бюджет ташкилотларининг молия-иқтисод хизматлари ходимлари сонини мақбуллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиб олинган бюджет ташкилотларининг молия-иқтисод хизматлари ходимлари сонини 2007 йилнинг 1 июлидан бошлаб белгиланган тартибда иловага* мувофиқ қисқартириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.