Ҳужжат кучини йўқотган " " 16.06.2020
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида 2010 йилгача бўлган даврда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2007 йил 21 майдаги ПҚ-640-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Телекоммуникациялар соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқи учун давлат божи миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида» 2001 йил 24 октябрдаги 421-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 10-сон, 57-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
1. Қарорга илованинг биринчи, иккинчи, учинчи ва олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Маҳаллий телекоммуникация тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш | 85 |
Лойиҳалаш | 15 |
Қуриш | 15 |
Фойдаланиш (қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектларидан ташқари) | 30 |
Қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан фойдаланиш | 1 |
Хизматлар кўрсатиш (қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектларидан ташқари) | 30 |
Қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан хизматлар кўрсатиш | 1 |
Шаҳарлараро телекоммуникация тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш | 430 |
Лойиҳалаш | 30 |
Қуриш | 60 |
Фойдаланиш | 150 |
Хизматлар кўрсатиш (қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектларидан ташқари) | 200 |
Қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан хизматлар кўрсатиш | 5 |
Халқаро телекоммуникация тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш | 1900 |
Лойиҳалаш | 200 |
Қуриш | 400 |
Фойдаланиш | 500 |
Хизматлар кўрсатиш (қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектларидан ташқари) | 800 |
Қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан хизматлар кўрсатиш | 10 |
Маълумотларни узатиш тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш (лицензия амал қилишининг барча даврига) | 200 |
Лойиҳалаш | 10 |
Қуриш | 20 |
Фойдаланиш | 30 |
Хизматлар кўрсатиш: | |
операторлар ва провайдерлар томонидан | 150 |
умумий фойдаланиш пунктлари томонидан (қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектларидан ташқари) | 10 |
қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари умумий фойдаланиш пунктлари томонидан | 1» |
2. Илованинг изоҳига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин: