ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар муомаласи, резидентлар томонидан чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни сотиб олиниши, шунингдек резидентлар чиқарган қимматли қоғозларнинг норезидентлар томонидан сотиб олиниши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 22 июнда 1692-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида» ва «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сонли «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 39-сон, 387-модда, 51-52-сон, 507-модда) ижросини таъминлаш мақсадида Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Марказий банк Бошқаруви қарор қиладилар:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 8 февралдаги 2014-06, 290-В-1-сонли қарори (рўйхат рақами 1692-2, 26.02.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 9-сон, 96-модда)
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази ва Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 27 декабрдаги 2006-16 , 284-В-сонли, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар муомаласи, резидентлар томонидан чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни сотиб олиниши, шунингдек резидентлар чиқарган қимматли қоғозларнинг норезидентлар томонидан сотиб олиниши тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарори бекор қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар муомаласи, резидентлар томонидан чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни сотиб олиниши, шунингдек резидентлар чиқарган қимматли қоғозларнинг норезидентлар томонидан сотиб олиниши тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб, ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директори К. ТОЛИПОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 4 апрель,
2007-04-сон
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 4 апрель,
290-В-сон
Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази, Марказий банки Бошқарувининг
2007 йил 4 апрелдаги 2007-04, 290-В-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар муомаласи, резидентлар томонидан чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни сотиб олиниши, шунингдек резидентлар чиқарган қимматли қоғозларнинг норезидентлар томонидан сотиб олиниши тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида», «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонунлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар муомаласи, резидентлар томонидан чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни сотиб олиниши, шунингдек резидентлар чиқарган қимматли қоғозларнинг норезидентлар томонидан сотиб олиниши тартибини белгилайди.
(муқаддиманинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Мазкур Низом қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида давлат рўйхатидан ўтказилган акция, облигация ва бошқа қимматли қоғозларга (бундан кейинги ўринларда — қимматли қоғозлар) нисбатан татбиқ этилади.
(низомнинг муқаддимаси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази ва Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 24 январдаги 2009-03, 290-В-1-сонли қарори (рўйхат рақами 1692-1, 02.02.2009 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 6-сон, 60-модда)
§ 1. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар — Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари ёки хорижий давлатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар жумласига киритилган, қиймати чет эл валютасида ифодаланган ҳужжатлари;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар муомаласи — Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган, қимматли қоғозлар эгасининг алмашишига олиб келадиган чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотиш ҳамда улар билан боғлиқ бошқа ҳаракатлар;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (кейинги ўринларда — ҲКП) — ўзаро мажбуриятларни (қимматли қоғозларга доир битимлар бўйича ахборотни тўплаш, солиштириш, тузатиш ва уларга доир ҳужжатларини тайёрлаш) аниқлаш ҳамда қимматли қоғозларни етказиб бериш ва улар юзасидан ҳисоб-китоблар бўйича ўзаро мажбуриятларни ҳисобга олиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс.
қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси — қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс.
(1-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази ва Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 24 январдаги 2009-03, 290-В-1-сонли қарори (рўйхат рақами 1692-1, 02.02.2009 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 6-сон, 60-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги;
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
савдолар ташкилотчиси — қимматли қоғозлар билан биржа ва биржадан ташқари савдоларни ташкил этиш бўйича фаолиятни белгиланган тартибда амалга оширадиган ва Марказий депозитарий ва ҲКП билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузган юридик шахс;
хизмат кўрсатувчи банк — чет эл валютасида операциялар ўтказиш учун лицензияга эга бўлган, ҲКП аъзолари ва мижозларининг пул маблағларининг ҳисобини юритиш ва сақлашга мўлжалланган ҲКПнинг чет эл валютасидаги иккиламчи талаб қилингунча депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузган ваколатли банк;
савдолар ташкилотчисининг қоидалари — қимматли қоғозларни муомалага киритиш ва муомаладан чиқариш қоидаларини, қимматли қоғозларнинг котировка нархларини белгилаш, савдолар ташкилотчиси томонидан қатнашчиларни савдода иштирок этишларига рухсат бериш тартибини, ахборотларни ошкор қилиш тартибини ва қонунчиликда белгиланган бошқа ҳужжатларни ўз ичига олувчи савдолар ташкилотчиси томонидан тасдиқланган қимматли қоғозлар билан савдо қилиш қоидалари.
§ 2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасидаги қимматли қоғозларнинг муомаласи
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириш ва уларнинг муомаласига, агар қонунда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, улар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейингина йўл қўйилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази ва Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 24 январдаги 2009-03, 290-В-1-сонли қарори (рўйхат рақами 1692-1, 02.02.2009 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 6-сон, 60-модда)
3. Чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
4. Чет эл валютасидаги қимматли қоғозларнинг мажбурий реквизитлари рўйхати қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Чет эл валютасидаги қимматли қоғозларнинг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказишда эмитент мазкур чиқарилишдаги қимматли қоғозлар номинал қийматининг 0,01 фоизи миқдорида республика бюджетига йиғим тўлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чет эл валютасидаги қимматли қоғозларнинг чиқарилишини давлат рўйхатига олишга доир ҳужжатларни кўриб чиқиш учун олинадиган йиғим эмитентлар томонидан энг кам иш ҳақининг икки баробари миқдорида тўланади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 8 февралдаги 2014-06, 290-В-1-сонли қарори (рўйхат рақами 1692-2, 26.02.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 9-сон, 96-модда)
6. Чет эл валютасидаги қимматли қоғозларнинг номинал қиймати чет эл валютасида яхлит ўлчамларда кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар эмитентлар томонидан фақат ҳужжатсиз шаклда чиқарилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази ва Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 24 январдаги 2009-03, 290-В-1-сонли қарори (рўйхат рақами 1692-1, 02.02.2009 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 6-сон, 60-модда)
8. Чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни сақлаш, уларнинг ҳисобини юритиш ва чет эл валютасидаги қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни тасдиқлаш, шунингдек чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар зиммасига юкланган мажбуриятларни ва бундай юклашларни тугатиш ҳолатлари ҳисоби Марказий депозитарийда амалга оширилади.
9. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасидаги қимматли қоғозларнинг муомаласи ва уларни жойлаштириш, шу жумладан уларни Марказий депозитарийда ҳисобга қўйиш фақат қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида уларни чиқариш давлат рўйхатига олингандан сўнг амалга оширилади.
10. Чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли қоғозларнинг биржа ва биржадан ташқари бозорларида муомалада бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Чет эл валютасидаги қимматли қоғозларнинг жойлаштириш бўйича олди-сотди битишувлари биржа бозорларида каби биржадан ташқари бозорларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 8 февралдаги 2014-06, 290-В-1-сонли қарори (рўйхат рақами 1692-2, 26.02.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 9-сон, 96-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Чет эл валютасидаги қимматли қоғозларнинг муомаласи бўйича олди-сотди битишувлари фақат биржа ва ташкиллаштирилган биржадан ташқари бозорларда амалга оширилади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 8 февралдаги 2014-06, 290-В-1-сонли қарори (рўйхат рақами 1692-2, 26.02.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 9-сон, 96-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Эгасининг алмашишига олиб келадиган чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар билан боғлиқ бошқа операциялар биржадан ташқари бозорда амалга оширилиши мумкин ва улар қонунчилик ҳужжатларида миллий валютада муомалага чиқаралаётган қимматли қоғозлар учун белгиланган тартибда ва муддатларда албатта рўйхатдан ўтказилиши шарт.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни.
13. Чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар олди-сотди битишувлари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида норезидентлар томонидан сотиб олинган қимматли қоғозларни чет эл валютасида тўлаш ҳолатларидан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича миллий валютада амалга оширилади.
§ 3. Ўзбекистон Республикаси резидентлари чиқарган қимматли қоғозларни норезидентлар томонидан сотиб олиниши
14. Қимматли қоғозларни чиқариш шартлари норезидентларга ушбу қимматли қоғозларга эгалик қилишни тақиқламаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага чиқаришга йўл қўйилган ҳар қандай қимматли қоғозларни норезедент хорижий валютада сотиб олиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Норезидент томонидан сотиб олинган қимматли қоғозлар биржа ва биржадан ташқари бозорларда қонунчилик ҳужжатларида миллий валютадаги қимматли қоғозлар сотилиши учун белгиланган тартибда сотилиши мумкин.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни.
Норезидентлар томонидан сотиб олинган қимматли қоғозларни резидентларга сотиш Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади.
16. Норезидентлар томонидан қимматли қоғозларни сотиб олиш учун пул маблағларини депонентга қўйиш тартиби, шунингдек тўлов муддатлари ҲКП ва савдолар ташкилотчиларининг қоидалари билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Ташкиллаштирилган биржа бозорида резидентлар томонидан эмиссия қилинган қимматли қоғозлар норезидент томонидан сотиб олинаётган ёки сотилаётганда, унинг томонидан ваколат қилинган қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси топшириқ (комиссия) шартномасига асосан, савдода қимматли қоғозларни сотиб олади ёки сотади ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилган битишув тўғрисида норезидентга ҳисобот беради.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни.
Резидентлар чиқарган қимматли қоғозларни ташкиллаштирилган биржадан ташқари бозорда сотиб олинаётганда ёки сотилаётганда, норезидент битишувни худди шу тартибда ёки мустақил амалга ошириши мумкин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази ва Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 24 январдаги 2009-03, 290-В-1-сонли қарори (рўйхат рақами 1692-1, 02.02.2009 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 6-сон, 60-модда)
18. Норезидентнинг «депо» ҳисобварағига келиб тушган қимматли қоғозлар ҳисоби норезидент билан белгиланган шаклда шартнома тузилган депозитарийда юритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Норезидентлар томонидан давлат активларини акция кўринишида сотиб олиш тартиби қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 июлдаги ПҚ-4381-сон «Баҳолаш фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда паст рентабелли ва фаолият юритмаётган давлат иштирокидаги корхоналарни сотиш механизмларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 8 февралдаги 2014-06, 290-В-1-сонли қарорига (рўйхат рақами 1692-2, 26.02.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 9-сон, 96-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
§ 4. Тижорат банклари акцияларини олишнинг ўзига хос хусусиятлари
(4-параграф номи Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 19 апрелдаги 2014-17, 290-В-3-сонли қарори (рўйхат рақами 1692-3, 30.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 18-сон, 204-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Мазкур Низомнинг 22 ва 23-бандларида кўрсатилган шахслар томонидан банк-резидентлар акцияларини олишга доир битишувлар фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 56-сонли «Тадбиркорлик субъектларининг банк иши соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиши тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг олдиндан рухсати олинганидан сўнг амалга оширилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 19 апрелдаги 2014-17, 290-В-3-сонли қарори (рўйхат рақами 1692-3, 30.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 18-сон, 204-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Ўзбекистон Республикаси банк-резидентлари акцияларини олиш учун қуйидаги шахслар (бундан кейинги ўринларда олувчи деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг олдиндан рухсатини олишлари шарт:
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 19 апрелдаги 2014-17, 290-В-3-сонли қарори (рўйхат рақами 1692-3, 30.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 18-сон, 204-модда)
Ўзбекистон Республикаси норезидентлари;
эллик фоиздан ортиқ акциялари (иштирокчилар бадаллари) Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг эгалигида, фойдаланувида ва(ёки) тасарруфида бўлган Ўзбекистон Республикаси резидентлари — юридик шахслари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Олувчиларнинг маблағларини тасарруф этувчилари (ишончли вакиллари) бўлиб ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси резидентлари, шунингдек, олувчилар учун банк-резидентларнинг акцияларини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг олдиндан рухсатини олишлари шарт.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 19 апрелдаги 2014-17, 290-В-3-сонли қарори (рўйхат рақами 1692-3, 30.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 18-сон, 204-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Оффшор зоналарда рўйхатга олинган олувчилар — юридик шахслар банклар-резидентлар акцияларини олишлари мумкин эмас.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 19 апрелдаги 2014-17, 290-В-3-сонли қарори (рўйхат рақами 1692-3, 30.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 18-сон, 204-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25 — 32-бандлар Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 19 апрелдаги 2014-17, 290-В-3-сонли қарорига (рўйхат рақами 1692-3, 30.04.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 18-сон, 204-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Мазкур Низом ва қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда банк-резидент акцияларини олган олувчи Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ банк акциядорлари реестрига киритилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлантириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 30 январдаги 2009-05-сон буйруғи билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар эгаларининг реестри тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1911, 25.02.2009 й.).
§ 5. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида норезидентлар иштирокида қимматли қоғозларнинг олди-сотдисини амалга оширишда ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Ташкиллаштирилган бозорларда чет эл валютасида тузиладиган қимматли қоғозлар олди-сотди битишувлари бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда чет эл валютасидаги ҲКПнинг талаб қилиб олингунча иккиламчи депозит ҳисобварағи орқали амалга оширилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни.
35. Ўзбекистон Республикасининг ташкиллаштирилган бозорларида норезидентлар, шунингдек хорижий ҳисобварақларидан фойдаланган резидентлар томонидан қимматли қоғозлар билан тузиладиган битишувлари бўйича пул маблағларининг ҳисоб-китоби Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҲКП иштирокида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан эмиссия қилинган қимматли қоғозларни норезидентлар томонидан харид қилиш билан боғлиқ бўлган бошқа битишувлар бўйича ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу битишувлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга олинганидан сўнггина амалга оширилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Норезидент томонидан харид қилинган қимматли қоғозлар тўлиқ қийматининг тўлов муддатлари миллий валютадаги қимматли қоғозлар бўйича битишувлар учун қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 8 февралдаги 2014-06, 290-В-1-сонли қарорига (рўйхат рақами 1692-2, 26.02.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 9-сон, 96-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида норезидентлар томонидан жойлаштирилган чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар олди-сотди битишувлари бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар ҲКПнинг талаб қилиб олингунча иккиламчи депозит ҳисобварағи орқали миллий валютада нақд пулсиз шаклда, шунингдек агар қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бўлса, чет эл валютасида ҳам амалга оширилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
§ 6. Чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар бўйича даромадларни тўлаш, чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни сўндириш
40. Чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар бўйича барча даромадлар тўлов кунига, агар уларни чиқариш шартларида бошқача шартлар белгиланган бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни сўндириш, қиймати миллий валютада ифодаланган қимматли қоғозлар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
42. Чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни чиқарувчи эмитент чиқариш тўғрисидаги қарорида ва эмиссия рисоласида қимматли қоғозларни сўндириш (сотиб олиш) валютасини кўрсатиши лозим.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази ва Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 24 январдаги 2009-03, 290-В-1-сонли қарори (рўйхат рақами 1692-1, 02.02.2009 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 6-сон, 60-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. Норезидентларнинг қимматли қоғозларни сотишдан тушган миллий валютадаги маблағлари зарурият бўлганда, чет эл банкларининг миллий валютадаги «лоро» вакиллик ҳисобварақларига киритилиши, шунингдек қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан эмиссия қилинган қимматли қоғозларни сотиб олиш учун фойдаланиши мумкин.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни.
§ 7. Чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар бўйича ахборотларни ошкор қилиш ва ҳисоботларни тақдим қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
44. Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари ва савдо ташкилотчилари чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар бўйича ўзлари амалга ошираётган барча операциялар ва битимлар ҳисобини юритадилар ва улар бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига маълумотлар тақдим этадилар.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
45. Чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар эмитенти қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига ҳисоботларни қимматли қоғозларни миллий валютада чиқарадиган эмитентлар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
46. Чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар эмитенти ахборотларни ошкор этилишини, қимматли қоғозларни миллий валютада чиқарган эмитентлар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади, ва ошкор этилиши лозим бўлган маълумотларни инглиз тилида, шунингдек эмитентнинг хоҳишига кўра ҳар қандай бошқа чет тилида қўшимча равишда республика матбуотида чоп этишга ҳақлидир.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунининг 6-боби.
§ 8. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
47. Норезидентлар иштирокидаги битишувларни, шу жумладан, муддатида тўлови амалга оширилмаган битишувларни бекор қилиш ва уларни ҳақиқий эмас деб топиш шартлари ва тартиби қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 9-боби.
Олдинги таҳрирга қаранг.
48. Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари мазкур Низом талабларига риоя этмаганликлари учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 1741-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
49. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ушбу Низом талабларига риоя қилинмаганлик учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўришга ҳақли.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 1741-моддаси.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 25-26-сон, 274-модда; 2009 й., 6-сон, 60-модда; 2014 й., 9-сон, 96-модда, 18-сон, 204-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/1692-4/2871-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)